Педагогик компетентлик


Ўқитувчи касбий компетенциясини


Download 1.34 Mb.
bet8/28
Sana27.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1131075
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   28
Bog'liq
88554 Педагогик копететлик услубий кулланма

1.4. Ўқитувчи касбий компетенциясини
шакллантириш тизими
Ўқитувчининг асосий фаолияти комил инсонга таълим ва тарбия беришдан иборат экан, ана шу педагогларни етказиб беришда фаолият юргизувчи олий таълим ўқитувчиси зиммасига янада оғир вазифаларни юклаши аниқ. Бу вазифаларни амалга оширувчи шахс, ўқитувчи, педагогларни тайёрлашга ҳар томонлама ҳақли ва муносиб бўлиши ва ана шу ваколатга эга бўлиши лозим. Биз юқорида ана шундай ваколатга эга бўлиш ҳуқуқини педагогнинг касбий компетенцияси деб белгилаб олдик. Бу тушунча албатта, педагог фаолиятини амалга ошириши учун касбий маҳорати ҳамда назарий-амалий тайёргарлигидир. Педагогнинг у ёки бу мутахассислиги бўйича тайёргарлиги малака таснифи – компетенция эгаси бўлган педагог меъёрий моделида акс этади.
Квалификация, малака таснифи – бу бир қатор талаблар йиғиндисидан иборат бўлиб, ўқитувчининг назарий ва амалий тажрибалари даражасини кўрсатади. Умуман олганда, психологик-педагогик билимлар ўқув дастурларида аниқ белгилаб қўйилган. Психологик-педагогик жиҳатдан ўқитувчининг тайёргарлиги методологик асослар, педагогик даражалар, шахснинг ижтимоий такомиллашиб боришига суянади. Моҳиятан таълим-тарбия мақсадлари ва технологияларига асосланади.
Педагогик-психологик ва (махсус) фанлар бўйича билимлар касбий компетенция эгаси бўлиш учун етарли эмас, бу билимларнинг кўпчилиги, хусусан, назарий, амалий ва методологик билимлар ўқитувчининг ителлектуал амалий малака ва маҳоратини ошишига сабаб бўлади. Педагогик маҳорат кенг қамровли узлуксиз фаолият бўлиб, шахс камолоти учун хизмат қилади. Бу тушунча назарий билимларнинг бўлғуси ўқитувчилар амалий тайёргарлиги даги аҳамиятини янада оширади.
Ўқитувчининг касбий компетенцияси тизими – педагогик маҳорат орқали намоён бўлади. Касбий тайёргарлик моделини шакллантиришда умумийликдан хусусий маҳорат сари борилади. Умумий маҳорат – бу педагогик фикр юритиш ва фаолият юргазиш ҳисобланади, факт ва ҳодисаларни назарий жиҳатдан таҳлил қилишга ундайди. Педагог учун зарур бўлган маҳоратнинг бу икки унсурини бирлаштириш асосида конкретликдан обстракликка, яъни аниқликдан мавҳумлик сари ўтилади. Улар сезги, тафаккур ва назарий асосларда юз беради. Таҳлил этишни назарий даражага олиб чиқиш маҳорати бўлғуси ўқитувчиларни педагогик маҳоратга ўргатишнинг ёки педагогик маҳоратни янада такомиллаштириш нинг энг муҳим вазифаларидан бири саналади. Педагогик масалаларнинг умумлашган лигига қарамай, пировард натижа, ечим “фикрлаш, фаолият юргазиш, фикрлаш” мана шу учликка келиб тақалади ҳамда педагогик фаолият унсурлари ва унга мос бўлган ахборот билан уйғунлашиб кетади. Натижада ўқитувчининг касбий компетентлиги модели унинг назарий ва амалий тайёргарлиги сифатида намоён бўлади.
1. Педагогик компетенция ўқитувчи касбий фаолияти учун зарур бўлган билим, маҳорат, кўникма;
2. Муаммоларни муваффақиятли ечиш қобилияти, олий даражадаги касбий маҳорат.
3. Касбий фаолияти давомида педагог томонидан қўлланилган технологиялар, методлар ва усуллар йиғиндиси.
4. Турли тажрибалар йиғиндиси, педагогик фаолиятдаги катта тажриба. Педагогик компетенция педагогика соҳасидаги билим, маҳорат, кўникма, маълумотлилик ва обрў-эътибор.
Яна бир қатор олимлар компетенциянинг тўрт турини ажратиб кўрсатадилар:
1. Функционал, яъни касбий билим ва маҳоратини амалда рўёбга чиқара олиш демакдир.
2. Интеллектуал, яъни таҳлилий фикр юритиш ва ўз вазифаларини бажариш учун компелекс ёндошиш қобилиятидир.
3. Вазиятга хослик. Вазиятга қараб ҳаракат қилиш қобилияти.
4. Ижтимоий, коммуникатив ва интегратив қобилиятлар. Ҳар қандай жамоада тил топа олиш қобилияти.
Педагог олима Т.Л.Хурвалиева касбий компетенция тизимини беш гуруҳга ажратади.
Касбий компетенция:
- педагогика ва психологияга доир билимларга эга бўлиш;
- ўз устида ишлаш;
- таълим жараёнини режалаштириш, баҳолаш ва қайта алоқани ўрната олиш;
- талабалар эҳтиёжини англай олиши;
- талабаларда мотивацияни шакллантириш;
- таълим муҳитига янгилик киритиши;
- ўз фанини мукаммал билиши;
- инглиз тилини яхши билиши.
Касбий компетенцияни шаклланиш босқичлари:
1. Ўз-ўзини таҳлил қилиш ва зарур нарсаларни англаш.
2. Ўзини ривожлантиришни режалаштириш мақсад, вазифа белгилаш.
3. Ўзини намоён этиш ва камчиликларини тузатиш.
Шахсий компетенция:
- мулоқотчанлик;
- бағрикенглик;
- етакчилик;
- фаол,ташаббускор;
- мослашувчан;
- соғлом турмуш тарзига амал қилиш;
- масъулият;
- ишчанлик;
- инсонпарварлик;
- умуммаданий;
- маълумотли;
- маданиятли;
- умуминсоний қадриятларга эгалик;
- миллий маданиятга эга бўлиш;
- мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида иштирок этиш;
- бошқа миллатларнинг маданиятини ҳурмат қилиши.
Махсус компетенция:
- талабалар эҳтиёжини билиши;
- турли ёш хусусиятларини билиши;
- таълимни табақалаштириш;
- таълимни индивидуаллаштириш.
А.В.Хуторский таълимда ўқитувчининг етти компетенциясини тавсифлайди:
1. Дунёқараш асносида яъни қадрият ва ўзини англаш -ўқитувчининг дунёқараши, тасаввури ва қадрияти билан боғлиқ равишда намоён бўлади. У атроф-муҳитдаги воқеа ва ҳодисалар нинг моҳиятини кўра олади ва тушунади бунга ўзини йўналтиради, педагог сифатида ўз фикрини асослай олади. Муаммо ечимини топа олади. Бу компетенция - ўқитувчининг ўқув ва бошқа фаолиятлари даги ўз-ўзини англаш механизмини таъминлайди.
2. Умуммаданий миллий ва умуминсоний қадриятларга эга бўлиш; мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида иштирок этиш; оиласига, урф-одатларга ҳурмат; ижтимоий кўникмаларга эга бўлиш. Илм- фаннинг инсон ҳаётига ва дунё ривожига таъсирини англай олиши ва талабаларга тушунтира олиши.
3. Ўқув ва билиш жараёни - ўқитувчининг мустақил билиш фаолияти. Мантиқий фикрлаши. Ўқув-билув фаолиятини баҳолаши, билим ва кўникмасини таҳлил қила олиши.
4. Маълумотга эга бўлиш - педагогик фаолияти, ўз фанига доир маълумотларни эгаллаш кўникмаси.
5. Мулоқотчанлик - тил билиши, турли хил инсонлар билан мулоқотда бўлиши, жамоада ўзига хос ўринда туриши.
6. Ижтимоий - фойдали меҳнат, оилавий муносабатлар ва масъулият, жамият ривожидаги иштироки, ижтимоий фойдали меҳнат қилиши. Иқтисодий ва ҳуқуқий кўникмаларга эга бўлиш.
7. Ўз устида ишлаши - жисмоний, маънавий, интеллектуал жиҳатдан ўз-ўзини ривожлантириб бориши. Ҳиссиётини бошқариш.
Квалификация ва компетенциянинг ўзаро муносабати:
Квалификация - потенциал фаолиятда билим ва кўникманинг намоён бўлиши.
Компетенция - билим, кўникма, малака, қадрият, бошқа шахсий сифатлар, ижобий натижаларни фаолиятда кўриниши.
Дидактик компетенция:
- ўқитиш муҳитини яратиш;
- мавзу мазмунини ёритишни режалаштириш;
- ўқув жараёнини бошқариш;
- талабаларга мотивация бериш ва ёрдам кўрсатиш;
- талабалар билимини англаш ва уларни ривожлантириш;
- талабаларнинг ютуқлари ва ривожланишларини баҳолаш;
- фанлар бўйича компетенцияга эга бўлиш.
Таълим сифатини белгиловчи омиллардан бири бу ўқитувчи нинг ўз фани бўйича компетенцияга эга бўлишидир. У педагогик мослашув тизими асосида намоён бўлади:

  • илмий билим;

  • турли хил фаолиятни бажара олиши (намуна, мисол келтира олиши);

  • муаммоли вазиятларни самарали ечимини топишда ижодий фаолият асосида ёндашиш;

  • жамият ва инсонларга, табиатга ижобий эмоционал муносабат да бўлиш тажрибаси.

Профессионал педагог ўз касбининг етук устаси – устоз педагог, албатта унинг педагогик маҳорати бўлади. У барча вазиятларда ҳам ўз фаолиятини муваффақиятли олиб боради. У албатта, замонавий метод ва усулларни мунтазам ўрганиб боради, педагогик касбий компетенцияга эга бўлади. Чунки шу ҳислатларга эга бўлган ўқитувчи ўзи билган, билмаган ҳолда ҳақиқий компетенция эгаси бўлади. Меҳнат қилиш маданиятигагина эмас, балки юксак умуминсоний маданиятлар: одоб-ахлоқ, қадриятлар ва обрў-эътибор эгаси бўлиши ўз-ўзидан аён. Шу боис ҳам, талабаларнинг касбий компетенция эгаси бўлиб етишишлари учун Миллий дастуримизда уч босқичли тизим бўйича таълим-тарбия берилади. Олий таълим ўқитувчиси касбий компетенцияси мезонлари ҳақида олимларимиз олиб бораётган изланишлар ҳали етарли эмаслиги кўзга ташланиб турибди.
Ўқитувчи касбий компетенцияси масаласида Т.Л.Хурвалиева олиб борган илмий изланишлар диққатга сазовордир.
Ўқитувчининг компетенция моделини келтирамиз:
1. Педагог фаолиятининг мақсади ва мазмуни.
2. Касбий сифатлар.
3. Педагогик қобилият, метод ва технологиялар.
4. Касбий мотивация.
Педагог фаолиятининг мақсади ва мазмуни:
- талабаларнинг ўз-ўзлари билан эркин бўлишлари учун эркинлик бериш;
- ҳар бир талабанинг ўзини ривожлантиришига эришиш;
- талабаларнинг индивидуал шахсий хусусиятларини ривожла нишига ёрдамлашиш;
- талабаларнинг қобилияти, қизиқиши ва имкониятларига ташкил этилган таълим жараёнининг мос келиши;
- талабаларнинг қизиқиши ва лаёқатларини ҳисобга олган ҳолда, фойдали нарсаларни ўзлаштиришларига ундаш;
- талабалар маънавий қадриятларни ўрганишлари асосида ахлоқий ва инсоний сифатлар ривожланади.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling