Педагогик компетентлик


Download 1.34 Mb.
bet7/28
Sana27.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1131075
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   28
Bog'liq
88554 Педагогик копететлик услубий кулланма

Бош илмий методик марказ зиммасига профессор-ўқитувчилар таркибининг касбий тайёргарлиги даражасини, уларнинг юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва тарбиялашнинг талаб қилинадиган даражасини таъминлаш бўйича иш натижаларини ҳамда илғор педагогик тажрибани ўрганиш асосида замонавий методикалардан фойдаланган ҳолда олий таълим муассасалари педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг умумтаълим дастурларини, ўқув-методик ва норматив материалларини ишлаб чиқиш вазифасини юклайди. Худди шу қарорда ўқитувчилар фаолиятини замонавий талабларга мувофиқ баҳолаш, чет тиллари ва ахборот-коммуникация технологияларини ўқитиш бўйича ўқув-методик материллар ва самарали методикалар ишлаб чиқиш белгилаб қўйилган.
Шунингдек, мазкур йўналишлар бўйича минтақивий марказларида ва тармоқ марказларида семинар-тренинглар ташкил қилади; қуйидагилар: тегишли таълим фанлари бўйича ўқув дастурлари мазмунини такомиллаштиришни, таълимни ишлаб чиқариш билан интеграциялашни таъминлаш мақсадида иқтисодиётнинг турли тармоқлари бўйича мамлакатимизнинг илғор, замонавий ускуналар ва технологиялар билан жиҳозланган корхоналари; педагогларни замонавий илм-фан ютуқлари, тегишли мутахассисликлар бўйича илм-фанни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари; илмий эксперементал, илмий тадқиқотлар ўтказишнинг самарали методлари билан таништириш мақсадида илмий-тадқиқот муассасалари (Фанлар академиясининг илмий муассасалари, тармоқ илмий тадқиқот институтлари, марказлари, лабораториялари, шу кабилар) билан ҳамкорлик қилиш ҳамда уларни педагогларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун базавий объектлар сифатида фойдаланиш бўйича дастурлар ишлаб чиқади; минтақавий ва тармоқ марказлари фаолиятини мувофиқлаштиради; олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари малакасини ошириш курслари ташкил қилади ва ўтказади.12 Мазкур қарорга мувофиқ, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш 5 та худудий марказларини ташкил этиш, 10 та тармоқ марказларини ташкил этиш, олий таълим муассасалари ҳузуридаги малака ошириш таълим муасасалари ва факультетларини тугатиш тўғрисидаги таклифлар қаноатлантирилади. Демак, Вазирлар Маҳкамаси қароридан олий таълим мактаби ўқитувчисининг касбий компетенциясини такомиллаштириш юзасидан давлат ҳомийлиги кўзга ташланади. Шу ўринда, мазкур қарорнинг бажарилиши юзасидан таклиф ва мулоҳазаларимизни билдиришни лозим топдик. Бош илмий методик марказ минтақавий ва тармоқ марказлари юридик шахс ҳисобланади. Малака ошириш хизматлари учун маълум миқдорда тўловлар жорий этилмоқда. Бу албатта, баъзи маҳоратли ўқитувчилар учун иқтисодий қийинчиликлар туғдириши мумкин. Барча ташкилий масалаларни умумлаштирган ҳолда қуйидагича таклиф берар эдик:

  • минтақавий ва тармоқ марказларини муваффақиятли тамомлаган олий таълим ўқитувчиси Бош илмий методик марказга давлат гранти асосида малака оширишга жалб этилиши лозим.

  • педагог касбий компетенцияси бўйича сертификат учун имтиҳон-синов топширилиши белгиланиши кўзда тутилиши керак.

  • сертификатли ўқитувчилар учун илмий изланишлар, педагогик фаолият юзасидан имтиёзлар берилиши лозим.

  • синов ва баҳолаш имтиҳонлари учун касбий компетенцияга хос тўрт йўналиш асос қилиб олинмоғи даркор:

а) мутахассислиги бўйича назарий ва амалий билимлари;
б) педагогик маҳорати;
г) шахсий сифатлари;
д) дунёқараши.
Шундай қилиб, педагог касбий компетенциясига эга бўлиш ҳамда ана шу ваколатни тасдиқловчи сертификатни қўлга киритиш ўқитувчининг янада ўсиб бориши, билимларининг такомиллаши ши, ўз устида ишлаши имкониятларини яратади, ўз касбига муҳаб бат ва ишонч уйғотади.
Биз юқорида қайд этиб ўтганимиздек, компетенция, айниқса, касбий компетенция шахснинг жамиятда тутган ўрнини белгилар экан, жамият ҳам юқори малакали касбий компетенцияга эга бўлган мутахассислар тайёрлашдан манфаатдор бўлади.
Миллий педагогика асосчиларидан бири Абдулла Авлоний ўзининг ахлоқий-дидактик мазмундаги “Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ” асарида ҳулқларни яхши-ёмонга ажратар экан, ўз мулоҳаза ларини Гиппократ, Плутон, Аристотель, Саъдий Шерозий ва Бедил фикрлари билан далиллаган ҳолда замонавийликни асосий мезон қилиб олади. Адиб Ватан муҳаббатини, унинг учун курашмоқни энг яхши инсоний ҳулқлардан ҳисоблайди.
“Ватан – бу ҳар бир кишининг туғилиб ўсган шаҳар ва мамлакати, уни қадрламоқ, севмоқ, яшартмоқ керак”, – дейди. Абдулла Авлоний ўз асарларида таълим-тарбия тўғрисида тўхталиб, “Тарбия бизлар учун ё ҳаёт, ё момот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир” – деган эди.
Таълим-тарбия инсон камолоти ва миллат равнақининг асосий шарти ва гарови, давлат ва жамият назоратидаги умуммиллий масала, унинг мақсади ва вазифаси комил инсон тарбиясидир, таълим-тарбия ажратиб бўлмайдиган уйғунликдир.13
Юқоридаги фикрларни умумлаштирган ҳолда педагог касбий компетенцияси моҳиятининг тенг ярмини тарбияга оид муносабатлар ташкил этишини кўрамиз. Педагогнинг жамият олдидаги энг муҳим бурчи, фаолиятининг натижаси комил инсон тарбиясидир.


Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling