Педагогик компетентлик


II БОБ. МУТАХАССИС КОМПЕТЕНТЛИГИ ШАКЛЛАНИШИДА МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМНИНГ РОЛИ


Download 1.34 Mb.
bet15/28
Sana27.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1131075
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   28
Bog'liq
88554 Педагогик копететлик услубий кулланма

II БОБ. МУТАХАССИС КОМПЕТЕНТЛИГИ ШАКЛЛАНИШИДА МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМНИНГ РОЛИ


2.1. Мустақил таълим мутахассис компетентлигини шакллантириш омили сифатида

Талабаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, уларда билимга бўлган эҳтиёжни янада кучайтириш, мустақил фикр юритиш кўникмаларини шакллантириш орқали салоҳиятли, қўйилган муаммони ҳал қила олиш лаёқатига эга етук мутахассисларни тайёрлаш олий таълим тизими олдида турган муҳим вазифалардан ҳисобланади. Айниқса, иқтисодиётимизнинг муҳим тармоқларини жадал модернизациялаш ва технологик жиҳозлашга жамиятимизнинг устувор йўналиши сифатида қаралиши масалага жиддий эътибор беришни талаб қилади. Амалдаги таълим йўналиши Давлат таълим стандартларида бакалаврнинг тайёргарлик даражасига қўйилган умумий малака талабларида тайёрланаётган кадрлар ўз соҳасига оид қарорларни мустақил қабул қила олиши, рақобатбардош касбий тайёргарликка эга бўлиши, ўз ишини илмий асосда ташкил этиши ҳамда мустақил ҳолда ўз билим ва малакасини ошириб бориш каби хусусиятларга эга бўлиши қайд этилган. Олий таълим тизимида бу хусусиятларга эга бўлган кадрларни тайёрлашда мустақил таълим алоҳида ўрин эгаллайди.


Маълумки, малакали кадрлар тайёрлашнинг муҳим омилларидан бири таълим сифати ва самарадорлигини ошириш ҳисобланади. Таълим сифати ва самарадорлигини оширишда ўқитишнинг замонавий усуллари, шакл ва воситалари, ўйин технологиялари, муаммоли ўқитиш ва мустақил таълим турлари муҳим ўрин тутади. Бу эса олий таълим муассасаларида (ОТМ) талабалар мустақил таълими мазмунини ишлаб чиқиш ва уни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш усулларини такомиллаштириш борасида чуқур илмий-педагогик изланишлар олиб боришни тақозо этади.
Ҳозирги кунда олий таълим муассасаларида талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2005 йил 21 февралдаги 34-сонли буйруғи асосида тасдиқланган «Талабаларнинг мустақил ишини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш тартиби» тўғрисидаги намунавий Низом асосида амалга оширилмоқда. Албатта, кўпгина олий таълим муассасаларида талабаларнинг назарий ва амалий мустақил таълим олишлари учун катта имкониятлар мавжуд. Бироқ, кўп ҳолларда ўқув-тарбия жараёнида талабаларда мустақил таълим олиш кўникма ва малакаларини шакллантириш масаласига долзарб педагогик муаммо сифатида қаралмайди, мустақил таълим мазмунини таҳлил этиш ва ишлаб чиқишга замонавий нуқтаи назардан ёндашилмайди, унинг самарали метод, шакл ҳамда воситаларидан фойдаланишга етарлича эътибор берилмайди. Бу ва шунга ўхшаш бошқа масалалар олий таълим муассасаларида бакалаврлар тайёрлашда талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш, амалга ошириш, назорат қилиш борасида қатор педагогик муаммолар мавжудлигини кўрсатади.
Мазкур масалаларни илмий-педагогик нуқтаи назардан ўрганиш, таълим жараёнида талабаларнинг мустақил таълим олишга бўлган эҳтиёжини эътиборга олиш ва мустақил билим эгаллашлари учун етарли шарт-шароит яратиб бериш зарурати, олий таълим муассасаси ўқитувчиларининг талабалар мустақил таълим олишларини ташкил этиш, амалга ошириш ва назорат қилиш бўйича касбий-педагогик тайёргарлигининг замон талаблари даражасида эмаслиги, талабаларда мустақил таълим олиш бўйича билим, кўникма ва малакаларининг етарли даражада шаклланмаганлиги, талабалар мустақил таълим олишларини ташкил этиш, амалга ошириш ва назорат қилишга оид ўқув-методик адабиётлар, тавсиялар, ишланмалар, йўриқномалар, кўрсатмаларнинг етарли эмаслиги натижасида ОТМ ларда тайёрланаётган бакалаврларнинг айримларида мустақил ҳолда қарор қабул қилиш ва ўз нуқтаи назарини ҳимоя қила олиш кўникмаларини тўлиқ шаклланмаганлиги муаммонинг ниҳоятда долзарблигини кўрсатади (Росина, 2006; Болтабаева, Дадамирзаев, 2008).
Ушбу услубий қўлланманинг мақсади Олий ўқув юртларида малакали мутахассис кадрлар тайёрлашда мустақил таълимнинг ўрни, унинг ижодий фикрлайдиган, мустақил фаолият юритадиган, ўз-ўзининг касбий такомиллашувини назорат қиладиган шахсларни тарбиялашдаги ўрнини кўрсатиш ва бўлажак мутахассиснинг компетентлигини шаклланишида унинг ролини таҳлил этишдан иборатдир.



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling