Педагогик компетентлик


Адекват – “тенглик”, тўлалигича бир хиллик”, “айнан ўзи” маъносини беради. Таҳлилий билиш


Download 1.34 Mb.
bet18/28
Sana27.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1131075
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   28
Bog'liq
88554 Педагогик копететлик услубий кулланма

Адекват – “тенглик”, тўлалигича бир хиллик”, “айнан ўзи” маъносини беради.
Таҳлилий билиш – таҳлилий билиш хусусиятининг шаклланганлиги, педагогик маҳоратнинг энг муҳим қирраларидан биридир. Анализ-таҳлил айнан таҳлилий билиш орқали педагогик фикр юритишнинг умумлашган тарздаги билишини юзага чиқаради. Бундай билиш бир қатор шахсий билиш тизимини ўзида бирлаштиради. Педагогик ҳодисаларни уни ташкил этувчи унсурларга ажрата олиши (шароит, сабаблар, оқибатлар, рағбатлан тирувчи омиллар, воситалар, шакл ва бошқалар), ҳар бир бўлакнинг бир бутунлик билан боғлиқлиги ва томонларнинг биргаликдаги ҳаракатини англаши; таълим-тарбия назариясидан келиб чиқаётган ҳодиса мантиғига мос келувчи ғоя, фикр ва қонуниятларини топа билиши; педагогик ҳодисаларни тўғри аниқлай олиши, энг муҳим педагогик вазифани (муаммо) топиш ва уни самарали ечиш йўлларини билиш кабилардир.
Факт ва ҳодисаларни назарий таҳлил қилиш; нарса ва ҳодисаларни бошқа нарса ва ҳодисалардан фарқ қилувчи ўзига хос жиҳатларини ажрата билиш; ана шу нарса ва ҳодисаларни ташкил этувчи унсурларни аниқлай олиши; ушбу тизимдаги барча унсурларнинг моҳияти ва вазифасини, ролини аниқлай олиши, бутун бир ҳодисага ҳар бир унсурнинг ўзига хос таъсири, ушбу ҳодисанинг таълим жараёнидаги ўрнини аниқлаши кабилар. Бу ерда педагогик нарса факт сифатида, у ёки бу тарбиявий муносабат, педагогик ҳодиса эса ҳаётдаги ҳодиса ва воқеанинг ҳаётда юз бериши, бунда ана шу ҳодисани таҳлил қилиш орқали педагогнинг ўз олдига қўйган вазифаларини бажаришдаги ҳаракати, талабалар ҳаракати орқали юзага чиққан педагогик натижа.
Прогностик билиш – олдиндан билиш, ижтимоий жараёнлар ни бошқариш, таълим жараёнларини олдиндан кўзлаган мақсад ва охирги натижа, субъект тафаккурида акс этиб туриши демакдир. Прогностик билишни уч гуруҳга бирлаштириш мумкин:

  • жамоанинг ривожланишини ташхис қилиш, аниқлаш, унинг структураси, ўсиши суръати, ўзаро муносабатлари такомиллашув тизими, фаоллари ўрнининг ўзгариши, баъзи талабаларнинг ўзаро муносабатларидаги ўзгаришларни сезиш кабилар;

  • шахс ривожланишини ташхис қилиш;

  • унинг шахсий ишчанлик хусусиятлари, ҳиссиёти, одоб-ахлоқи, ҳулқи, камчиликлари, тенгқурлари билан муносабатлардаги қийинчиликлари ва ҳоказолар.

Педагогик жараёнларни ташхис қилиш: таълим-тарбия ва ўқув дарслик ҳамда жиҳозларни ривожлантириш имкониятлари, талаба ларнинг ўқув ва бошқа фаолиятларида юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликларни олдиндан билиш; у ёки бу таълим соҳасидаги усул ва воситаларни қўллаш орқали олинадиган пировард натижани ва бошқаларни аниқлаш; “экстрополяромные” – воқеа-ҳодисанинг бир қисмини кузатиш орқали ҳосил бўлган натижани, воқеа ва ҳодисаларнинг бошқа қисмига, бошқа ҳудудига ёйиш ҳислатлари.
Педагогик ташхис қилиш ўқитувчида моделлаштириш, гипо теза ва таҳлилларни олға суриш, фикрий синов ва тажрибалар ўтказиш ва бошқа хусусиятларни талаб этади.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling