Педагогик компетентлик


Download 1.34 Mb.
bet19/28
Sana27.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1131075
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   28
Bog'liq
88554 Педагогик копететлик услубий кулланма

Лойиҳалашни билиш – учлик: “таҳлил”, “ташхис қилиш”, “лойиҳа” каби билишнинг махсус гуруҳи ёрдамида таълим-тарбиянинг аниқ режаларини амалга ошириш имкониятларини беради.
Таълим-тарбия ишлар истиқболи ва долзарб амалга оширилиши лозим бўлган режа саналади. Дарслар ва тарбиявий тадбирлар ана шулар жумласидандир. Лойиҳалашни билиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • таълим-тарбия мақсадлари, мазмун ва моҳиятини аниқ педагогик вазифага айлантириш;

  • педагогик вазифалар, талабалар фаолиятида уларнинг талаб-истакларига қараб мазмум-моҳият, материал заҳираси, тажриба ва шахсий ишчанлик сифатларини сафарбар қилиш;

  • педагогик жараёнларда босқичларига қараб энг асосий ва ёрдамчи вазифаларни аниқлаб олиш ҳамда уларни ҳисобга олган ҳолда ёндошиш;

  • ҳамкорликдаги ижодий ишлар тизими режасини ишлаб чиқишда фаолият турларини қўйилган вазифага мос келишига эътибор қаратиш;

  • талабаларнинг индивидуал ишларини лойиҳалашда, уларнинг қобилиятлари ривожланишидаги нуқсонларни, ижодий куч ва иқтидорларини ҳисобга олиш;

  • педагогик жараёнлар учун мазмун, шакл, усулларни танлашда ҳамма учун мақбул бўлган йўл ва воситаларни қўллаш;

  • талабаларнинг фаоллигини оширишни рағбатлантирувчи ва салбий ҳолатларнинг олдини олиш усуллари тизимини лойиҳалаш;

  • тарбия муҳитини ривожлантириш ва ота-оналар, жамоатчи лик билан алоқаларни мустаҳкамловчи лойиҳаларни ишлаб чиқиш;

  • тезкорлик, долзарб, зудлик билан олиб бориладиган ишларни лойиҳалаш, педагогдан бир қатор кичик методологик билиш турларини талаб қилади:

Рефлексиф билиш – ўзининг руҳий ҳолатига кўра, нарса ва ҳодисалардан таъсирланиш орқали билиш, педагогнинг ўзига йўналтирилган ўз фаолиятини назорат қилиш ва баҳолаш фаолиятидир. Уни педагогик вазифаларни ечишнинг сўнгги босқичи, таълим-тарбия фаолиятига якун ясаш муолажаси ҳисоблайдилар. Рефлексия ўз фаолияти ва ҳолатини таҳлил қилиш, акс эттириш ниятида орқага босиб ўтилган фаолиятига назар ташлаш демакдир.
Рефлексия – бу педагогик фаолият субъекти томонидан билиш ва англашгина эмас, балки педагогнинг ким эканлигини бошқалар (талабалар, ҳамкасблар, ота-оналар) томонидан билиши ва англаши, унинг ўзига хослиги, ҳис-ҳаяжони ва когнетив тасаввурларини ижодий тушуниш демакдир.15 Биз ўқитувчининг назарий тайёргарлиги тўғрисида фикр юритар эканмиз, кўз ўнгимизда ўқитувчини назарий билимлар билан қуроллантиришни ҳам назарда тутишимиз мумкин, аммо педагогик компетенциянинг ўзига хослиги шундаки, энг аввало, педагог ўз устида ишлаши, ўз касбий маҳоратини, ўз компетенциясини такомиллаштириб боришга тайёрлигида кўришимиз мумкин.
Мамлакатмизда касбий компетенцияга эга бўлган, педагогик маҳоратли, назарий-амалий билимларни чуқур эгаллаган, маънавия ти юксак педагогларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масаласига Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш нуқтаи назаридан ёндошилмоқда, аммо назарий ва амалий тайёргарлик масалаларида анчагина муаммолар бор. Биринчи навбатда, олий маълумотли ўқитувчи магистр олий таълим муассасаларида фаолият олиб бориши мумкин, аммо унга қўйиладиган назарий ва амалий тайёргарликлар тизими белгилаб қўйилиши ва давлат стандарти меъёрлари тизими ишлаб чиқилиши даркор.
Баркамол авлод ҳақида сўз борганда, “Ўтган йиллар давомида катта куч ва маблағ ҳисобидан таълим соҳасида барпо этилган моддий-техник базадан оқилона ва самарали фойдаланиш масаласи қанчалик муҳим эканини барчамиз яхши тушунишимиз даркор”,– деган эди Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов.16 Рақобатбардош кадрларни тайёрлаш тизимида ҳам туб ўзгаришлар юз бермоқда. Илмий кадрларни тайёрлашда дунё стандартларига мос равишда фан доктори илмий даражасига ўтилди.
– Илмий педагогик кадрлар(профессор, доцент), улар юқори малакали мутахассисларни тайёрлайди, янги билимлар ва янги ғояларни яратадилар.
– Педагогик кадрлар (педагогик ўқитувчилар, муаллим ва тарбиячилар) шахсни тарбиялайдилар, янги билимларни шаклланти радилар.
Илмий-педагог кадрлар фаолияти натижасида етиштириладиган мутахассислар, замонавий касбий маҳорат, кўникма, билимларга эга, мустақиллигимиз ғояларига содиқ, ватанга муҳаббат, умуминсо ний қадриятларни билувчи, миллий истиқлол мафкураси руҳида тарбияланган бўлиши даркор.
Илмий-педагогик ходимлар меҳнати инсон омилларини шаклла нишини таъминлаши керак. Бу шаклланиш жамият тарққиёти босқичлари учун зарур ва талабларига мос бўлиши лозим. Илмий-педагогик кадрлар нафақат билимлар мажмуасига, балки оламни яхлит, мураккаб ва доимо тарққий этувчи система сифатида қабул қилиш қобилиятига ҳам эга бўлиши лозим. Педагогик ва психологик билимларни эгаллаган бўлиши керак.
Ижодий ўқитиш ва тарбиянинг интенсив усуллари ҳамда янги технологияларини ўзлаштирган, улардан фойдаланаётган бўлиш лари керак. Улар ўз билимларини доимо такомиллаштириб боришлари зарур. Илмий педагогик кадрларни тайёрлашнинг бу шартлари ҳозирги замон педагогикаси, педагогнинг касбий компетенцияси мезонларига мос келади. Бизнинг фикримизга кўра, педагогларни “илмий-педагогик” тушунчаси билан назарий жиҳат дан чеклаб қўймаслигимиз зарур. Педагогика соҳасида юксак маҳорат ва олий натижаларга эришган ўқитувчиларга “устоз-педагог” атамасини қўллашимиз мақсадга мувофиқ бўлиб, устоз-педагогни қуйидагича тавсифлашимиз мумкин:
Устоз-педагог” модели



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling