Педагогик компетентлик


Таҳлилий назорат компетенцияси


Download 1.34 Mb.
bet12/28
Sana27.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1131075
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   28
Bog'liq
88554 Педагогик копететлик услубий кулланма

6. Таҳлилий назорат компетенцияси. Педагогик жараёнлар нинг бир бутунлигини таъминловчи, психологик механизмларни таҳлил қила олиши, ўқув тарбиявий жараёнларнинг барча босқичларида ҳушёрлик билан фаолият кўрсата олиши, таълим натижаларини баҳолашнинг анъанавий ва замонавий воситаларини (тест, рейтинг, портфолио) билиши, шахс, талаба ва гуруҳ жамоасини ўрганиш ва башорат қилишни турли педагогик-психологик усулларига эга бўлишидан иборат.
7. Лойиҳа тадқиқотчилик компетенцияси. Ўзининг касбий фаолиятидан қониқмаслик ва шу аснода уни янгилаш, такомиллаштиришни билиши, таълим жараёнлари қатнашчилари билан барча ташкилий ишларнинг мазмун-моҳияти ва методлари борасида ўзаро ҳамкорлик қилиши, ўқув-дастурий ҳужжатларни тайёрлаш асосларини билиши ва улардан таълим мазмундорлигини рўёбга чиқаришда фойдаланиши, болалар ва ўсмирларнинг ижтимоий жиҳатдан мослаша олмаётганлигини билиши ва бундай ҳолатларнинг олдини олиши, психологик-педагогик тадқиқотлар лойиҳасини ишлаб чиқишни билиши кабилардан иборат.
Касбий педагогик компетенция мезонларини ишлаб чиқиш энг мураккаб педагогик муаммо, энг долзарб масала эканлигини таъкидлар эканмиз, бу борада аниқ ишлаб чиқилган ўлчовлар йўқлигини ҳам тан олишимиз лозим. Олий таълим ўқитувчиси касбий компетенцияси тизими педагогнинг маҳоратида кўзга ташланади. Биз юқорида келтирган ўқитувчининг компетенция моделини унинг касбий тайёргарлиги модели десак хато қилмаймиз. Касбий компетенциянинг энг муҳим қирраларидан бири ўқитувчи-педагогнинг назарий тайёргарлиги масаласидир.


1.5. Педагогик маҳорат ва компетенция мезонлари
Таълим-тарбия соҳасининг демократлашуви ўқув юртларида турли модель-андозаларни қўллаш талабалар индивидуал жиҳатларини инобатга олган ҳолда ўқув жараёнларини ташкил этиш имкониятларини яратади. Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида кўзда тутилган ва татбиқ этилаётган меъёрлар эса ўқитувчи ва мураббийларни ижодий изланишга, ўз ўқув курсларини ташкил этишга, янги инновацион ишланмалар яратишга ва кенг қўллашга сафарбар қилмоқда. Натижада бу соҳада ўқитувчиларни профессионал тайёрлашнинг турли моделлари ва андозаларини татбиқ этиш шароитлари юзага келди.
Ўқитувчиларни профессионал тайёрлашнинг дидактик модели (таълим-тарбия андозаси) асосан икки жиҳатни ўзида жамлаган: биринчиси, ўзгармас умумий асос (барча моделлар учун татбиқ этилувчи дидактик жиҳат);

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling