Педагогик компетентлик


Компетенция – ҳуқуқшунослик атамаси


Download 1.34 Mb.
bet6/28
Sana27.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1131075
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
88554 Педагогик копететлик услубий кулланма

Компетенция – ҳуқуқшунослик атамаси. Аниқ орган ёки шахснинг ваколатига кирадиган ҳуқуқ ва бурчлари бўлиб, давлат ва жамоат тизимида мазкур инсоннинг ўрнини белгилайди. Ҳуқуқшунослик мазмунига кўра, компетенция қуйидаги унсурларни ўз ичига олади: тарғиб этилувчи предметлар (ҳудудлар, ҳодисалар, ҳаракатлар, маълум бир доирада юритилади), маълум орган ва шахснинг ўз фаолияти учун қўллаши мумкин бўлган ҳуқуқ ва бурчлари, ваколатлари йиғиндисидир.
Компетенция (ижтимоий ҳуқуқ). Бу аниқ бир субъектнинг бошқарув жараёнлари учун қонун билан белгилаб қўйилган ваколати бўлиб, маълум бир ижтимоий вазифа ана шу ваколат зиммасига юклатилган бўлади.
Компетенция бошқарув ваколати. Бу маълум бир касбий вазифаларни ҳал этишда мутахассис (ходим)нинг шахсий воколати саналади.
Маданиятлараро компетенция. Бошқа маданият номоянда лари билан муваффақиятли тил топиш қобилияти.
Ташкилотнинг асосий компетенцияси. Ташкилотнинг рақобат бардошлигини таъминловчи омил бўлиб, рақобат курашида асосий таянч воситаси саналади.
Компетенция ҳудуди. Шахс ёки жамоанинг билим ва маҳорати йиғиндисидан иборат бўлиб, улар ўз вазифасини олий ва рақобатбардошли доирасида амалга оширадилар.
1983 йилда Ўзбекистон Фанлар академияси томонидан чоп этилган русча-ўзбекча луғатда “компетентность” – “чуқур билимга эгалик”, “чуқур билимга асосланганлик”, “хабардорлик”, “омилкор лик” деб ўзбек тилига ўгирилган. “Компетентный” – етарли маълумотга эга бўлган, пухта билимли, яхши биладиган, компетенцияга эга бўлган, ваколатли, масалани кўриб чиқишга ҳақли, маъноларида таржима қилинган. “Компетенция” – бирон-бир киши хабардор бўлган соҳа ёки масала, ҳуқуқ ёки ихтиёр каби тушунчаларда берилган.
Ўзбекистон Фанлар академияси А.С.Пушкин номидаги Тил ва адабиёт институти томонидан 1981 йилда чоп этилган икки томлик “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да “компетенция” тушунчаси бутунлай киритилмаган. Умуман, мамлакатимизда ҳар қандай соҳага, хусусан, педагогик фаолиятга компетенция нуқтаи назаридан ёндошув кейинги беш йил давомида қўлланила бошланди.
Ўзбек тилининг ўзига хос морфологик ва семантик хусусиятлари нуқтаи назаридан ёндошган ҳолда “компетенция” атама ва тушунчалари лотинчадаги “competere” – “муносиб”, “competo”– “муносибман” ёки “эришаман” сўзларига яқин маънода ишлатилса мақсадга мувофиқ бўлади. Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига кўра, “кoмпeтeнция” сўзини барча маъновий ҳолларда қўллаш кўплаб чалкашликларни олдини олади деган фикрни айтмоқчимиз. Бундан келиб чиқадики, кoмпeтeнция нуқтаи назаридан ёндошув, мазкур жамоа ёки шахс ана шундай кoмпeтeнция эгаси, ниҳоят, педагогик касбий компетенция эгаси деб қўллаш мақсадга мувофиқ. Шундай қилиб, ҳар қандай ҳолатда ҳам, кoмпeтeнция маълум бир шахс ёки жамоанинг жамиятдаги ўрнини белгилаб беради. Уни ҳам қонуний, ҳам ахлоқий муносабатлари билан мустаҳкамлайди.
Жамиятдаги бирон-бир гуруҳ, жамоа ёки шахс маълум бир соҳа бўйича юксак малака ва билимларга эга бўлиб ўз соҳасида компетенция эгаси бўлиб шаклланади ҳамда ушбу ваколатини мунтазам равишда такомиллаштириб боради. Бу масалага жамиятнинг манфаатлари юзасидан ёндошилади. Шахс эса ўз компетенциясини такомиллаштириб бориш орқали, энг аввало, ўзининг ҳаётий манфаатларини амалга оширади, шу билан бирга жамиятнинг шахсга қўяётган талаблари даражасига эришади. Дунё олимлари тавсия қилаётган “компетенция” ва “компетентлик” тушунчаларини биз юқорида бирлаштириш таклифини киритдик. Компетенция нуқтаи назаридан ёндошув ҳақидаги илмий ишларни таҳлил қилар эканмиз, бу икки тушунча ҳақида турли-туман фикрлар айтилаётганлигини яққол сезамиз.
А.Г.Бермуснинг фикрига кўра, “Компетентлик такомиллашиб бораётган шахснинг барча ҳислатларини, билими, тажрибаси, умуман олганда, бутун борлиғини ягона тизимга бирлаштиради”.8 “Компетентлик бу нафақат шахснинг билимдон эканлиги, балки ўз билимларини узлуксиз равишда янгилаб бориши ҳамдир, – дейди М.А.Чошанов. М.Ароновнинг фикрича, компетентлик мутахассис нинг маълум бир фаолият учун тайёр эканлигини билдиради.
Ноаниқ вазиятларда фаолият кўрсата олиш қобилияти бу компетентликдир, дейди О.Е.Лебедев.9
Компетентлик инсоннинг интеллектуал шахсий, ижтимоий касбий ҳаётий фаолиятига асосланади, деб ёзади И.А.Зимняя.10
А.В.Хуторский “компетнция” ва “компетентлик” тушунчалари ни қуйидагича ажратиб олиш мумкин, деб ҳисоблайди. Компетенция – инсоннинг шахсий сифатлари узвийлиги (билим, малака, тажриба, фаолият усуллари) ҳисобланиб, маълум бир доирадаги нарса ва жараёнларга нисбатан шахснинг муносабатида сифатли ва самарали фаолият юргазишидир. Компетенлик эса инсон томонидан фаолият турларига шахсий муносабатини билдирувчи, талабга жавоб берадиган компетенциялар йиғиндисига эга бўлиши демакдир.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, компетенция масаласи унинг жамиятдаги ўрни масаласидан қатор баҳслар давом этмоқда. Таълим-тарбия соҳасида асосий универсал компетенция унсурларини англаб олиш замонавий педагогиканинг энг асосий муаммоларидан биридир. Асосий компетенция масаласида дунё педагоглари тажрибасини татбиқ қилиш ёки анъанавий ўзбек педагогикаси меъёрларидан келиб чиққан ҳолда компетенция мезонларини белгилашда фикрлар хилма-хил бўлиб, ҳали ечилмаган масалалар талайгина.
А.Авлоний номидаги Ўқитувчилар малакасини ошириш институти педагог олимаси Л.Т.Хурвалиева: “Компетенция – билим, кўникма, малака, қарашлар, индивиднинг қадрияти ва шахсий сифатлари, квалификациянинг намоён бўлиши ёки таъсир кўрсатиш қобилияти”, – деб таърифлайди.
Таълим-тарбия инсон камолоти ва миллат равнақининг асосий шарти ва гаровидир. Таълим-тарбия жараёнлари давлат назоратидаги умуммиллий масала ҳисобланади. Мамлакатимизда таълим, яъни ўқитишни тарбия билан уйғунликда олиб борилади. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури таълим жараёнини тубдан яхшилашни талаб қилар экан, компетентли педагогларни тайёрлашда ҳам ана шу талаблардан келиб чиққан ҳолда ёндашилиши кўзга ташланади. Компетенциялик ёки ўта маҳоратлилик, олий малакали педагогларни тайёрлаш замонамизнинг энг долзарб масаласига, айтиш жоиз бўлса, давлат ва жамиятнинг энг асосий вазифасига айланган. Биз юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, педагогик фаолият жамиятдаги функциялари бўйича ва касбий сифат хусусиятларига қараб ҳамда психологик тамойиллари бўйича артист ва олимлар томонига яқиндир. Педагог меҳнатининг хусусиятлари инсонни ўқитиш ва тарбиялаш учун мўлжалланган. Ёшларда инсоний фазилатларни шакллантириш, меҳнат предмети инсон ҳисобланиши ҳамда жамиятни бошқарувчи шахсга бўлган таъсири ўз-ўзидан компетентликни талаб қилади. Қадимги юнон файласуфи Афлотун “Агар косиб ёмон уста бўлса, бундан давлат жуда катта нарса йўқотмайди, фақат халқ ёмонроқ кийинади, холос. Агар ёшлар тарбиячиси ўз вазифасини ёмон бажарса, у ҳолда мамлакатда нодон, жоҳил, билимсиз ва аҳмоқлар тоифаси вужудга келади”– деган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов “Кадрлар тайёрлаш бўйича ҳар томонлама етук, малакали кадрлар тайёрлаш – дастуримизнинг асосий шарти бўлиши керак”, – деган эди.11 Олий таълим муассасалари “Педагог кадрлар қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллшатириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик марказини ташкил қилиш вазифасини қўяди.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling