15-мавзу. “Педагогик тестология” фанини ўқитишнинг самарали метод, восита ва технологиялари.
«Педагогик тестология” фанини ўкитишда асосий кўлланиладиган восита сифатида барча фанлар ишланмаларни тақозо этадиган педагогик психологик методлар, инновцион ёндашувлар, педагогик технологиялар, нтерфаол методлар, фанни ўқитиш технологиялари, самарали шакл ва воситалар, компьютер хизматларидан фойдаланиш мумкин.
16-мавзу. Талабалар билимини тест орқали ўлчаш ва назорат қилишнинг педагогик шарт-шароитлари.
Талабалар билимини тест орқали ўлчаш ва назорат қилиш,
тест орқали ўлчаш ва назорат қилишнинг педагогик ўзига хослиги, методик тестларнинг қўлланилиши, замонавий тестология, унинг моҳияти, билимларни баҳолаш ва назорат қилишга йўналтирилганлиги. Мутахассисликка билимларни ўзлаштириш кўрсаткичлари.
17-мавзу. Педагогик тест жараёнларини ташкил этиш ва бошқаришга йўналтирилган фаолият.
Педагогик тестларни тузиш ва таҳлил қилишга йўналтирилган кўникма ва малакалар. Педагогик тест жараёнларини ташкил этиш ва бошқаришга қўйилган талаблар. Тест жараёнларни ташкил этиш ва бошқариш механизмлари. Тест жараёнларини ташкил этиш ва бошқаришнинг самарпадорлиги. Билимларни ўлчаш ва баҳолаш мезонлари.
18-мавзу. Педагогик тестология орқали ўқув жараёнини тўлиқ маниторингини олиб боришнинг механизмлари.
Педагогик тестологиянинг фан сифатида ривожланиши, ўқув жараёнини тўлиқ маниторингини олиб бориши йўллари, маниторинг олиб боришнинг ўзига хос хусусиятлари. Педагогик тестологиянинг ўқув жараёнини тўлиқ мониторингини олиб боришга қўйилган талаблари.Тест орқали талабаларнинг билими ва малакасини ўрганиш ва баҳолаш.
III. Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар
((Лаборатория ишлари), (Семинар машғулотлари), (Курс иши), (Мустақил таълим) ўқув режада кўрсатилган тури (номи) бўйича ёзилади.
Амалий машғулотларида талабаларда педагогик тестологияга доир билим, кўникма ва малакалар ҳосил қилинади.
Амалий машғулотлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
Тест тузиш методикаси, тестларнинг турлари ва шакллари, тест ўтказишдан мақсад, тест топшириқларининг мезонлари ҳақида маълумот бериш.
Фан соҳалари бўйича тест тузишнинг асосий тамойиллари, қоидалари, талаб ва мезон кўрсаткичлари билан боғлиқ ўзгаришлар ва янгиланишларни илмий-назарий таҳлил этиш ва ўзига хос хусусиятларини талабаларга етказиш.
Тест саволларини Давлат тест марказига тақдим этиш форматлари ҳақида маълумот бериш.
Фаннинг турли соҳалари бўйича тузиладиган тест топшириқларининг стандарт ўлчовлари хусусида маълумот бериш.
Педагогик тестология фани ҳақида тушунча ва унинг шахс фаолиятида тутган ўрнини ёритиб бериш.
Ўқитувчи фаолиятида тестология фанининг аҳамияти ва заруриятини асослаш.
Ўқитувчининг тестологик қобилияти.
Тест ўтказувчи шахслар классификацияси.
Тест ўтказиш услублари.
10. Ўқитувчи фаолиятида тестологик маданият асосида тарбия технологияларини олиб бориши
11.Ўқитувчи педагогик фаолиятида касбий рефлексиянинг ўрни
12. Масофавий таълим тизимида тестлардан фойдаланиш.
Амалий машғулотлар мулътимида қурилмалари билан жиҳозланган аудиторияда бир академик гуруҳга бир профессор-ўқитувчи томонидан ўтказилиши зарур. Машғулотлар фаолва интерфаол усуллар ёрдамида ўтилиши, мос равишда муносиб педагогик ва ахборот технологиялар қўлланилиши мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |