Педагогика кафедрасида


Download 121.5 Kb.
bet8/11
Sana13.05.2023
Hajmi121.5 Kb.
#1456307
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Зайниев Иктидорли

ҚАТНАШДИЛАР: Кафедра мудири Ш.Ш.Олимов ҳамда кафедранинг 22 нафар аъзоси.
ЭШИТИЛДИ:
Н.Б.Исматова педагогика кафедраси укитувчиси - Мустақиллик мафкурасининг бош тамойил ва ғоялари – инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини энг олий қадрият сифатида қадрлаш, унинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ҳуқуқлари, шунингдек инсон равнақи, турмуш тарзини такомиллаштириш ва ривожлантириш, тараққий этган дунё даражасига олиб чиқиш талабини давлатчилик нуқтаи назаридан улуғлаш ва қонунчилик томонидан тўла таъминлашга қаратилган сайи-ҳаракатлар негизи асосига қурилган . Шуни инобатга олиб Бадалова Назира Тохировнанинг мавзусини - Маҳаллада қизларни соғлом турмуш тарзи асосида оилага тайёрлаш, деб белгиладик.

Мавзунинг долзарблиги: Ўзбекистон Республикасида хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамият ва давлат бошқарув ишларига кенг кўламда жалб этиш, хотин-қизлар маънавий камолоти ва ривожини таъминлаш давлатнинг устувор вазифаларидан ҳисобланади. Шу жумладан, хотин-қизлар манфаатларини соғлом турмуш тарзини жорий этиш асосида муҳофаза қилиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримов соғлом турмуш тарзи ақидалари ўзбек халқининг миллий қадриятларидан бири эканлигини таъкидлаб, шундай дейди: “Ҳеч шубҳа йўқ: соғлом авлод орзуси аждодларимиздан бизга ўтиб келаётган, қон-қонимизга сингиб кетган муқаддас интилишдир. Агар ота-боболаримизнинг турмуш тарзига, тафаккурига назар солсак, улар насл-насаб, етти пуштининг тозалигига, авлоднинг соғлиғига жуда катта эътибор берганини кўрамиз”1.


Аҳоли соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, соғлом турмуш тарзи ғояларини тарғиб ва ташвиқ этиш, унинг моҳиятини белгиловчи асосий кўрсаткичлар мониторингини ўтказиш, рационал овқатланишнинг меъёрларини белгилаш, жисмоний ҳаракат ва инсон саломатлигининг боғлиқлигини тарғиб этиш, шахсий гигиена тартибларининг болаликданоқ кундалик турмуш тарзига айланишига эришиш мамлакатдаги амалга оширилаётган “соғлом авлод учун” давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бирини ташкил қилади. Шунингдек, соғлом турмуш тарзи тарғиботи асосида хотин-қизларнинг давлат, жамият, оиладаги мавқеини ошириш, хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш тизимини яратиш, соғлом фарзандни дунёга келтириш ва тарбиялаш, репродуктив саломатлик тафаккурини шакллантириш каби масалалар ҳам давлат сиёсатининг долзарб йўналишлари сифатида эътироф этилади.
Тадқиқот натижаларидан олий таълим муассасаларида ақлий, маънавий-ахлоқий, меҳнат, жисмоний, нафосат, ҳуқуқий, экологик, иқтисодий тарбия йўналиши, тарбиявий ишлар жараёнини ташкил этишда унумли фойдаланиш мумкин.

Download 121.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling