Педагогика кафедрасида
Download 121.5 Kb.
|
Зайниев Иктидорли
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ
СЎЗГА ЧИҚДИЛАР:
К.Ф.Абдуллаев, доцент - Ўзбекистон Республикасида хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамият ва давлат бошқарув ишларига кенг кўламда жалб этиш, хотин-қизлар маънавий камолоти ва ривожини таъминлаш давлатнинг устувор вазифаларидан ҳисобланади. Шу жумладан, хотин-қизлар манфаатларини соғлом турмуш тарзини жорий этиш асосида муҳофаза қилиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримов соғлом турмуш тарзи ақидалари ўзбек халқининг миллий қадриятларидан бири эканлигини таъкидлаб, шундай дейди: “Ҳеч шубҳа йўқ: соғлом авлод орзуси аждодларимиздан бизга ўтиб келаётган, қон-қонимизга сингиб кетган муқаддас интилишдир. Агар ота-боболаримизнинг турмуш тарзига, тафаккурига назар солсак, улар насл-насаб, етти пуштининг тозалигига, авлоднинг соғлиғига жуда катта эътибор берганини кўрамиз”.Аҳоли соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, соғлом турмуш тарзи ғояларини тарғиб ва ташвиқ этиш, унинг моҳиятини белгиловчи асосий кўрсаткичлар мониторингини ўтказиш, рационал овқатланишнинг меъёрларини белгилаш, жисмоний ҳаракат ва инсон саломатлигининг боғлиқлигини тарғиб этиш, шахсий гигиена тартибларининг болаликданоқ кундалик турмуш тарзига айланишига эришиш мамлакатдаги амалга оширилаётган “соғлом авлод учун” давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бирини ташкил қилади. Шунингдек, соғлом турмуш тарзи тарғиботи асосида хотин-қизларнинг давлат, жамият, оиладаги мавқеини ошириш, хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш тизимини яратиш, соғлом фарзандни дунёга келтириш ва тарбиялаш, репродуктив саломатлик тафаккурини шакллантириш каби масалалар ҳам давлат сиёсатининг долзарб йўналишлари сифатида эътироф этилади. ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ: 1.Педагогика факультети 5110900 педагогика-психология таълим йўналиши 4-2 PPS 19 иқтидорли талабаси Бадалова Назира Тохировнанинг илмий тадқиқот мавзуси “Маҳаллада қизларни соғлом турмуш тарзи асосида оилага тайёрлаш” тарзида тасдиқлансин. 2.Илмий раҳбар этиб педагогика кафедраси укитувчиси Н.Б.Исматова тайинлансин. Download 121.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling