Педагогика кафедрасида


Кафедра мудири Ш.Ш.Олимов


Download 121.5 Kb.
bet10/11
Sana13.05.2023
Hajmi121.5 Kb.
#1456307
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Зайниев Иктидорли

Кафедра мудири Ш.Ш.Олимов


Котиба: Ў.У.Қурбонова
Бухоро давлат университети Педагогика факультети илмий кенгаши ______ _____йиғилиш баённомасидан
КЎЧИРМА
КУН ТАРТИБИ: 1. Иқтидорли талабаларнинг илмий йўналишлари бўйича
танланган мавзулари муҳокамаси.
2. Турли масалалар.
ҚАТНАШДИЛАР: Илмий кенгашнинг 17 нафар аъзоси
ЭШИТИЛДИ: Мухторов Э.М.- Педагогика кафедрасининг 28.08. 2019 №1 йиғилиш баёни билан факультетимиз 5110900 педагогика-психология таълим йўналиши 4-2PPS-19 иқтидорли талабаси Бадалова Назира Тохировнанинг илмий тадқиқот мавзуси “Маҳаллада қизларни соғлом турмуш тарзи асосида оилага тайёрлаш” тарзида расмийлаштирилганлиги ва унга илмий раҳбар этиб Н.Б.Исматова тавсия этилганлигини маълум қилди.

Мавзунинг долзарблиги: Ўзбекистон Республикасида хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамият ва давлат бошқарув ишларига кенг кўламда жалб этиш, хотин-қизлар маънавий камолоти ва ривожини таъминлаш давлатнинг устувор вазифаларидан ҳисобланади. Шу жумладан, хотин-қизлар манфаатларини соғлом турмуш тарзини жорий этиш асосида муҳофаза қилиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримов соғлом турмуш тарзи ақидалари ўзбек халқининг миллий қадриятларидан бири эканлигини таъкидлаб, шундай дейди: “Ҳеч шубҳа йўқ: соғлом авлод орзуси аждодларимиздан бизга ўтиб келаётган, қон-қонимизга сингиб кетган муқаддас интилишдир. Агар ота-боболаримизнинг турмуш тарзига, тафаккурига назар солсак, улар насл-насаб, етти пуштининг тозалигига, авлоднинг соғлиғига жуда катта эътибор берганини кўрамиз”.


Аҳоли соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, соғлом турмуш тарзи ғояларини тарғиб ва ташвиқ этиш, унинг моҳиятини белгиловчи асосий кўрсаткичлар мониторингини ўтказиш, рационал овқатланишнинг меъёрларини белгилаш, жисмоний ҳаракат ва инсон саломатлигининг боғлиқлигини тарғиб этиш, шахсий гигиена тартибларининг болаликданоқ кундалик турмуш тарзига айланишига эришиш мамлакатдаги амалга оширилаётган “соғлом авлод учун” давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бирини ташкил қилади. Шунингдек, соғлом турмуш тарзи тарғиботи асосида хотин-қизларнинг давлат, жамият, оиладаги мавқеини ошириш, хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш тизимини яратиш, соғлом фарзандни дунёга келтириш ва тарбиялаш, репродуктив саломатлик тафаккурини шакллантириш каби масалалар ҳам давлат сиёсатининг долзарб йўналишлари сифатида эътироф этилади.
Тадқиқот натижаларидан олий таълим муассасаларида ақлий, маънавий-ахлоқий, меҳнат, жисмоний, нафосат, ҳуқуқий, экологик, иқтисодий тарбия йўналиши, тарбиявий ишлар жараёнини ташкил этишда унумли фойдаланиш мумкин.

Download 121.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling