Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Ўқитувчи учун методик қўлланма


Download 0.83 Mb.
bet41/100
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1778684
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   100
Bog'liq
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org

Ўқитувчи учун методик қўлланма – дарсликдаги ҳар бир мавзуни самарали ўқитиш методикаси, қўшимча синов топшириқлари ва ўқитувчининг дарсни қизиқарли ташкил этишига оид бошқа методик кўрсатмалар берилган, ҳар бир дарснинг мақсади, дарсда фойдаланиладиган воситалар ва улардан фойдаланиш усуллари, дарснинг мазмуни, амалий машғулотлар, қўшимча топшириқлар ва бошқалар ҳақида методик кўрсатмалар аниқ баён қилинган китоб шаклидаги ўқув нашри.
Дарсликларнинг мултимедиали иловалари – ахборот-коммуникатсия технологиялари ёрдамида ўқув фанига оид материалларни давлат таълим стандарти ва ўқув дастурига мос равишда ёрита оладиган, ўқув фанини самарали ўзлаштиришга, ўқувчиларнинг мустақил таълим олишига кўмаклашувчи ҳамда видео, овоз, аниматсия, жадвал, матн ва луғатларни ўз ичига олган, билимларни назоратдан ўтказиш ва мустаҳкамлашга йўналтирилган, ўқув фанининг асосий мазмунини бойитадиган қўшимча материалга эга бўлган ёки шу каби манбаларга мурожаатларни ўз ичига олган интерактив электрон ахборот-таълим ресурси.

1. Таълим мазмуни деб нимага айтилади?


2. Таълим мазмунини белгилашга доир қандай ёндашувлар мавжуд?
3. Компетенциявий ёндашув деганда нима тушинилади?
4. Таълим мазмунини лойиҳалаш тамойилларига изоҳ беринг.
5. Таълим мазмунини лойиҳалашда қандай мезонларга асосланиш лозим?
6. Давлат таълим стандарти нима ва у қандай компонентлардан иборат?
7. Таянч ўқув режасига изоҳ беринг.
8. Ўқув дастурида қандай масалалар ўз аксини топади?
9. Ўқув-методик мажмуа нима ва у ўз ичига нималарни қамраб олади?


2.3. Таълим МЕТОДЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИ.


Таянч тушунчалар: метод, таълим методи, таълим усули, қоида, интерфаол метод, методика, технология, дидактик восита, таълимнинг техник воситалари.


Метод, усул ва технология. Таълим методи тушунчаси анчагина мураккабдир. Шу боис педагогикада унинг тобора аниқ талқини хусусида мунозара ҳалигача давом этмоқда. Бироқ бу тушунчага бериладиган дидактларнинг турли таърифларига қарамай, уларнинг нуқтаи назарларини яқинлаштирадиган қандайдир умумийликни ҳам таъкидлаш мумкин. Кўпчилик муаллифлар таълим методини ўқувчиларнинг ўқув билиш фаолиятини ташкил этиш усули, деб ҳисоблашга мойилдир.
Шу қоидани бошланғич нуқта билиб, мазкур тушунчани янада батафсил кўриб чиқиш ва унинг илмий таърифига келишга ҳаракат қиламиз.
Метод сўзи юнонча тадқиқот, мақсадга эришиш йўли, усули деганидир. Метод – энг умумий маънода – мақсадга эришиш усули, маълум тарзда тартибга солинган фаолият. Кўринадики, бу ўринда ҳам ўқитувчининг ўргатувчи иши ва у ташкил этган ўқувчиларнинг фаол ўқув-билиш фаолияти уйғунлашади.

Дидактикада, шунингдек, таълим усуллари атамаси ҳам кенг қўлланади. Таълим усули – таълим методининг таркибий қисми ёки алоҳида томони. Методлар билан усуллар муносабати ўзаро бир-бирига боғланган. Усул ва метод бутун ва қисм сифатида бир-бирига боғланади. Усуллар ёрдамида фақат педагогик ёки ўқув вазифасининг бир қисми ҳал қилинади. Худди шу методик усуллар турли методларда фойдаланилган бўлиши мумкин. Ва аксинча, худди шу метод турли ўқитувчилар томонидан турли усулларда очиб берилиши мумкин.

Масалан, ўқитувчилар томонидан кўп қўлланиладиган машқ манбасига кўра амалий метод ҳисобланса, уни қўллаш эса бир нечта усуллар (машқнинг қоидасини ўқиб бериш (1-усул), биттасини намуна сифатида бажариб кўрсатиш (2-усул), ўқитувчининг намунаси асосида ўқувчилар томонидан машқнинг бажарилиши (3-усул), ўқувчилар томонидан бажарилган машқларни текшириш ва хатоларини тузатиш (4-усул) ва бошқалар) ёрдамида амалга оширилади.
Ўқитувчиларнинг айримлари эса, «метод» тушунчасининг ўрнига «услуб» тушунчасини ҳам қўллайдилар. Аммо «услуб» тушунчаси «метод» атамасининг моҳиятини ўзида тўлиқ акс эттира олмайди. Чунки услуб кўпроқ хусусий (сўз бораётган ҳолатда айнан ўқитувчига хосликни ифода этади) тавсифга эга бўлиб, аниқ мақсадга эришиш йўли сифатида хизмат қила олмайди.

Таълим амалиётида «педагогик технология» тушунчаси уч даражада қўлланилади:



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling