Умумпедагогик (макро) даража. Мазкур даражага мувофиқ келадиган технологиялар яхлит педагогик жараёнга тегишли бўлиб, уларга муаммоли, табақалаштирилган, интегратсион, шахсга йўналтирилган, ривожлантирувчи, модулли, масофали ўқитиш технологияларини мисол сифатида келтириш мумкин. Мазкур технологиялар инноватсия тавсифига эга бўлиб, новатор ўқитувчилар, олимлар ва изланувчилар томонидан ишлаб чиқилади ҳамда самарадорлиги кафолатланганидан ва амалиётга кенг татбиқ этиш имкониятига эга бўлинганидан сўнг уни амалиётчи ўқитувчилар ўз фаолиятида қўллайдилар.
Хусусий-методик (мезо) даража. Ушбу даража ўзида маълум бир ўқув фанини ўқитиш жараёнини лойиҳалаш ва режалаштиришни ўзида акс эттиради. Масалан, ўқитувчи дарсни ҳар сафар технологик модели ва харитасини тузиб келиши керак. Ҳозир кўп таъкидланаётган технологик модел лойиҳалашга, технологик харита режалаштиришга тўғри келади. Натижада ҳар бир фанни ўқитиш технологияси юзага келади.
Локал даража (микро). Мазкур даражага тегишли технологиялар ўқув-тарбия жараёнининг маълум таркибий қисми, алоҳида шахс сифатларини шакллантириш, махсус ўқув кўникма ва малакаларини таркиб топтиришга хизмат қилади. Масалан, ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини шакллантириш технологияси, ўқувчиларнинг ақлий қобилиятини ривожлантириш технологияси ва бошқалар.
«Методика» ва «технология» тушунчаларининг баҳс доираси билан ҳам боғлиқликда айрим фарқли жиҳатларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Жумладан, методик тизим «Қандай ўқитиш?», «Нима учун ўқитиш?», «Нимага ўргатиш?» каби саволларга жавоб излайди, технология эса, «Қандай тарзда самарали ўқитишга эришиш мумкин?» деган саволни марказга қўяди. Методика ўқув жараёнинин қандай тарзда ташкил этиш лозимлигини назарда тутса, технология қай йўсинда ўқув жараёнини энг қулай, мақбул тарзда амалга оширишга диққат-еътиборни қаратади.
Замонавий дидактикада таълим методлари таснифига турлича ёндашувлар. Дидактик тадқиқотлар кўрсатадики, таълим методлари номенклатураси (номланиши) ва таснифи уларни ишлаб чиқишда танланган ёндашувга боғлиқ ҳолда жуда хилма-хил эканлиги билан характерли. Улардан энг муҳимларига тўхталамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |