Дарс – таълимни ташкил этишнинг асосий шакли. Дарс бевосита ўқитувчи раҳбарлигида аниқ белгиланган вақт давомида муайян ўқувчилар гуруҳи билан олиб бориладиган таълим жараёнининг асосий шакли саналади. Дарсда ҳар бир ўқувчи хусусиятларини ҳисобга олиш, барча ўқувчиларнинг машғулот жараёнида ўрганилаётган фан асосларини эгаллаб олишлари, уларнинг идрок этиш қобилиятлари ва маънавий-ахлоқий сифатларини тарбиялаш ҳамда ривожлантириш учун қулай шароитлар яратилади.
Дарс таълимнинг бошқа шаклларидан фарқ қилувчи ўзига хос белгиларига эга, чунончи: ўқувчиларнинг доимий гуруҳи, ўқувчилар фаолиятига уларнинг ҳар бири хусусиятларини ҳисобга олиш билан раҳбарлик қилиш, ўрганилаётган фан асосларини бевосита дарсда эгаллаб олиш (бу белгилари дарснинг фақат мазмунини эмас, балки ўз хусусиятини ҳам акс эттиради).
Дарснинг турлари ва тузилиши. Дарснинг қуйидаги турлари мавжуд:
Аралаш (комбинатсион дарс). ·
Янги билимларни баён қилиш дарси. ·
Ўрганилганларини такрорлаш ва мустаҳкамлаш дарси. ·
Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини назорат қилиш дарси. ·
Лаборатория дарслари. ·
Амалий дарслар. ·
Аралаш дарснинг тузилиши:
а) ташкилий қисм;
б) ўтилган мавзуни такрорлаш (уй вазифасини текшириш);
в) янги мавзуни баён қилиш;
г) ўрганилган материални мустаҳкамлаш;
д) ўқувчиларни баҳолаш;
е) уй вазифаси.
Янги билимларни баён қилиш дарсининг тузилиши:
а) ташкилий қисм;
б) янги мавзуни баён қилиш;
в) ўрганилган материални мустаҳкамлаш;
д) уй вазифаси.
Ўрганилганларни такрорлаш ва мустаҳкамлаш дарсининг тузилиши:
а) ташкилий қисм;
б) ўрганилган мавзуларга доир савол-жавоб ўтказиш;
в) ўрганилган мавзуларга доир амалий топшириқларни бажариш;
г) ўқувчиларни баҳолаш.
Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини назорат қилиш дарсининг тузилиши:
а) ташкилий қисм;
б) ўрганилганларни умумий тарзда такрорлаш (ёдга тушириш);
в) назорат ишини ўтказиш;
г) уй вазифаси (ўрганилганларни қайта такрорлаш мақсадида).
Do'stlaringiz bilan baham: |