Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Маслаҳат (консултатсия – ўқув суҳбати)


Download 0.83 Mb.
bet53/100
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1778684
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   100
Bog'liq
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org

Маслаҳат (консултатсия – ўқув суҳбати)га талаблар кўпинча ўқувчиларнинг маълум ўқув материали ёки топшириғи устида мустақил ишлаши сабабли юзага келади. Бунда кўпроқ ўқувчи савол беради. Тўғри ташкил этилган консултатсия ўқувчиларга ўқув материалини эгаллашда қийинчиликларни йенгишга ёрдам беради. Консултатсия давомида ўқитувчи ўқувчилар фаолиятини у ёки бу масалани тўғри тушунишга мустақил келадиган, улар учун қийин топшириқни тушуниб оладиган қилиб, ўрганилаётган материални моҳиятини очишга ўрганадиган қилиб йўналтиради. Консултатсия ўқитувчига ўқувчилар билимларидаги камчиликларни аниқлаш, алоҳида эътибор беришни талаб этувчи вазиятларга уларнинг диққатини жалб этишга имкон беради. Тўғри ташкил этилган консултатсия ўқувчиларда ўзини назорат қилиш, билимларга танқидий кўз билан қарашни тарбиялайди.

1. Ҳозирги вақтда таълимни ташкил этишнинг қандай шакллари кенг тарқалган?


2. Таълимни ташкил этишнинг индивидуал тизимига изоҳ беринг.
3. Синф-дарс тизимининг афзаллиги ва камчиликлари нималарда намоён бўлади?
4. Маъруза-семинар тизимининг ўзига хослигини изоҳланг.
5. Дарс деб нимага айтилади?
6. Дарснинг қандай турлари мавжуд?
7. Дарсга қўйиладиган талабларни тушунтириб беринг.
8. Ўқитувчининг дарсга тайёргарлик кўриши қандай босқичларни ўз ичига олади?
9. Таълимни ташкил этишнинг ёрдамчи шаклларига нималар киради?


2.5. Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини
ташхис этиш.


Таянч тушунчалар: ташхис, ташхис этиш, назорат, ҳисобга олиш, текшириш, баҳолаш, баҳо, таълим сифати, мониторинг.


Таълим олганликни ташхис этишнинг моҳияти. Ташхис – бу дидактик жараён кечадиган барча шароитларни ойдинлаштириш, унинг натижаларини белгилаш демакдир. Ташхиссиз дидактик жараённи самарали бошқариш, мавжуд шароит учун оптимал натижаларга эришиш мумкин эмас.
Дидактик ташхислашнинг мақсади ўқув жараёнида кечадиган барча жиҳатларни унинг маҳсули билан боғлиқ ҳолда, ўз вақтида аниқлаш, баҳолаш ва таҳлил қилишдан иборат.

Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини назорат қилиш, баҳолаш ташхислашнинг зарурий таркибий қисмлари саналади.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling