Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Таълим жараёнида назорат ва ҳисобга олиш, уларнинг вазифалари


Download 0.83 Mb.
bet54/100
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1778684
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   100
Bog'liq
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org

Таълим жараёнида назорат ва ҳисобга олиш, уларнинг вазифалари. Таълим жараёнининг муҳим таркибий қисмларидан бири – назорат ва ҳисобга олишдир. Бу тушунчалар ўзига хос моҳият ва хусусиятларга эга. Ўқитувчи назорат ва ҳисобга олишни тўғри ташкил этса, таълим жараёнининг самарадорлиги ортади. Бунинг учун ўқитувчи ўқувчининг ўқув материалларини ўзлаштириш даражасини аниқлаб бориши лозим.

Текшириш – назоратнинг таркибий қисми бўлиб, унинг асосий дидактик вазифаси ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида акс алоқани таъминлаш, педагог томонидан ўқув материалини ўзлаштириш ҳақида объектив ахборот олиниши ҳамда билимлардаги камчилик ва нуқсонларни ўз вақтида аниқлашдир. Текширишнинг мақсади нафақат ўқувчининг билим даражаси, сифати, балки унинг ўқув меҳнати ҳажмини ҳам аниқлашдан иборат.
Ўқувчиларнинг билим ва малакаларини текшириш қуйида кўрсатилган мантиқий кетма-кетликда олиб борилиши керак:
Текшириш тизимидаги биринчи бўғин таълим олувчиларнинг билим даражасини олдиндан аниқлаш ҳисобланади. Одатда, у ўқув йили бошида ўқувчилар томонидан аввалги ўқув йилида ўзлаштирилган билимлари даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Бу каби текшириш, шунингдек, ўқув йилининг ўртасида янги бўлим (курс)ни ўрганишга киришилганда ҳам ўтказилиши мумкин ва ўринли бўлади.
Билимларни текширишнинг иккинчи бўғини ҳар бир мавзуни ўзлаштириш жараёнидаги жорий текширишдир. Жорий текшириш таълим олувчилар томонидан ўқув дастурида белгиланган айрим алоҳида элементларни ўзлаштириш даражасини ташхислаш имконини беради. Мазкур текширишнинг асосий вазифаси ўргатишдир. Бундай текширишнинг шакл ва методлари турлича бўлиб, улар ўқув материали мазмуни, мураккаблиги, ўқувчиларнинг ёши ва тайёргарлиги, таълим босқичи ва мақсадлари, муайян педагогик шароитларга боғлиқ бўлади.
Такрорий текшириш билим, кўникма ва малакаларни текширишнинг учинчи бўғини саналиб, жорий текшириш каби мавзули бўлиши мумкин. Янги мавзуни ўрганиш билан бирга ўқувчилар аввал ўрганилганларни такрорлайдилар. Такрорий текшириш билимларни мустаҳкамлашга кўмаклашади, бироқ ўқув ишлари босқичини тавсифлаш, билимларни ўзлаштириш мустаҳкамлиги даражасини ташхислаш имконини бермайди. Ушбу текшириш ташхиснинг бошқа турлари ва методлари билан бирга қўлланилсагина кутилган самарани беради.
Тизимнинг тўртинчи бўғини ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини яхлит бўлим ёки курснинг алоҳида мавзуси бўйича даврий текшириш ҳисобланади. Мазкур текширишнинг мақсади – курснинг турли қисмларида ўрганилган ўқув материалининг структуравий элементлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни ўзлаштириш сифатини ташхислаш. Даврий текширишнинг асосий вазифаси – тизимлаштириш ва умумлаштириш.
Текширишни ташкил этишда бешинчи бўғин таълим олувчиларнинг таълим жараёнининг барча босқичларида эгалланган билим, кўникма ва малакаларини якуний текшириш ва ҳисобга олишдир. Ўзлаштиришнинг якуний ҳисоби ҳар бир чорак ва ўқув йили охирида ўтказилади. У олинган баҳоларни қўшиб, ўртача арифметик баллни механик тарзда чиқаришдангина иборат бўлмаслиги лозим. Бу, аввало, мазкур босқичда белгиланган мақсадга мувофиқ тарзда амалдаги таълим олганлик даражаси (сифати)ни ташхислашдир.
Текширишдан ташқари назорат ўз ичига баҳолашни (жараён сифатида) ва баҳони (натижа сифатида) ҳам олади.

Ўзлаштириш табеллари, синф, гуруҳ журналлари, рейтинг дафтарчалари ва шу кабиларда баҳолар шартли белгилар, код сигналлари, хотиралаш белгилари ва хоказолар баҳо кўринишида қайд этилади. Ўқувчининг ўзлаштириш даражасини баҳолаш учун назорат якунлари (натижалари) асос бўлади. Бунда ўқувчилар ишининг ҳам сифат, ҳам миқдор кўрсаткичлари ҳисобга олинади.


Ўқитувчи ўқитиш билан бир вақтда ўқувчиларнинг ўрганилаётган мавзуни қандай қилиб идрок этишини, эсда сақлашга ҳаракат қилишини ва уни амалда қўллаш малакаларини эгаллашини ҳисобга олиб бориши керак.

Ҳисобга олиш натижасида ўқитувчи ҳам, ўқувчи ҳам ўзларининг кейинги бажарадиган ишларининг шаклини ва мазмунини белгилайди. Ўзлаштиришни ҳисобга олиш ўқувчиларнинг билиш фаолиятини рағбатлантириб, маълум бир ҳаракатларни бажариш учун унинг иродасини тарбиялайди. Шунингдек, ўзлаштиришни ҳисобга олиш ўқитувчининг фаолиятини ҳам ташкил этади. Ўқитиш методлари ва шаклларининг табора такомиллашуви натижасида баҳо ўқитувчининг педагогик маҳорати кўрсаткичига айланмоқда ва ўқитувчининг ўз малакасини ошириб боришида муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.




Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling