Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Таълим методларини танлаш


Download 0.83 Mb.
bet45/100
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1778684
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   100
Bog'liq
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org

Таълим методларини танлаш. Педагогика фанида, ўқитувчиларнинг амалий тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш асосида таълим методларини танлашга ўқув-тарбия жараёни кечаётган шарт-шароитлар ва аниқ ҳолатларга боғлиқ муайян ёндашувлар вужудга келади. Таълим методларини танлашда қуйидаги ҳолатлар инобатга олиниши лозим:
Таълимнинг умумий мақсадлари.·
Фаннинг ва ўрганилаётган мавзунинг мазмуни ҳамда ўзига хосликлари.·
Бирор фанни ўқитиш методикасининг ўзига хосликлари.·
Материални ўрганишга ажратилган вақт.·
Ўқув машғулотининг мақсади, вазифалари ва мазмуни.·
Ўқувчиларнинг ёши ва билиш имкониятлари.·
Ўқувчиларнинг тайёргарлик даражаси.·
Таълим муассасасининг моддий таъминланганлиги.·
Ўқитувчининг назарий, амалий ва методик тайёргарлиги, педагогик маҳоратни эгаллаганлик даражаси.·
Таълим воситалари. Таълим методлари таълим воситалари билан биргаликда қўлланилади. Таълим воситалари – бу янги билимларни ўзлаштириш учун ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан фойдаланиладиган объект. Таълим воситалари катта аҳамиятга эга. Таълимнинг барча воситалари таълим мақсадларини мувафаққиятли амалга оширади.

Таълим воситалари ўзида ўқув-тарбиявий мақсадга эришиш учун зарур бўлган моддий ёки маънавий қадриятларни акс эттиради. Одатда улар таълим методларига мос ҳолатда фойдаланилади. Бироқ агар методлар «қандай ўқитиш» саволига жавоб берса, воситалар эса, «унинг ёрдамида нимани ўқитиш» саволига жавоб беради.


Анъанавий равишда қўланиладиган таълим воситаларига дарслик, расмлар, жадваллар, нутқ, ўқув-устахонаси жиҳозлари, лабораториялар, ахборот воситалари, ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш воситалари киради.
Дидактик воситалар методлар сингари таълимий, тарбиявий ва ривож-лантирувчи функцияларни бажаради. Бундан ташқари ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини ҳосил қилиш, бошқариш ва назорат қилиш вазифаларини бажаради.
Дидактик воситалар аудивизуаллик тафсилотида мотиватсион, ахборот, таълим жараёнини бошқариш, оптималлаштириш функцияларини бажаради.
Фанни ўқитиш билан боғлиқ ҳолда таълим воситаси танланади. Ўқитувчи ўзининг ихтиёри бўйича кўргазмали материал, ўқув қўлланмадан фойдаланиши мумкин. Таълим воситасини қўллашнинг яна бир жиҳати албатта таълим жараёнининг таркибий қисми сифатида акс эттиришидир.
Таълим воситасини танлаб олиш таълим методини танлаш билан боғлиқ. Агар таълимнинг фаол методи(китоб билан ишлаш, машқлар) фойдаланилса, у ҳолда ўқув қўлланмалари, дарсликлар ва таълимнинг техник воситаларидан фойдаланилади. Айнан таълимнинг актив-техник воситалари амалий методларда фойдаланилади.
Таълимнинг пассив(суст) методлари(ўқувчилар эшитади, яъни ҳикоя, маъруза, тушунтириш, экскурсия) таълимнинг кўргазмали воситаларидан фойдаланилади. Таълимнинг кўргазмали воситалари педагогнинг ўзи томонидан тузилган бўлиши мумкин.
Воситаларнинг исталган туридан фойдаланишда ўлчов ва мутаносибликка эътибор бериш керак. Масалан, кўргазмали воситаларнинг сони етарли бўлмаслиги билимларнинг сифатига таъсир кўрсатади, билишга қизиқишни пасайтиради, образли идрок этишни ривожлантирмайди. Улардан ҳаддан ташқари фойдаланиш ўқувчиларнинг ўрганилаётган фанга енгил-елпи қара-шига олиб келади. Мураккаб мавзуларни ўрганишда 4–5 демонстратсия опти-мал ҳисобланади.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling