Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари
Download 0.83 Mb.
|
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8. Педагогик малакани эгаллаганлик даражаси.
- 9. Тарбия вақти.
- 10. Кутиладиган натижа.
- 3.4. ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ИЛМИЙ ДУНЁҚАРАШИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ. АҚЛИЙ ТАРБИЯ Дунёқараш ҳақида тушунча.
7. Тарбия воситалари. Тарбия методлари тарбия жараёнининг таркибий қисми сифатида юзага чиқадиган тарбия воситаларидан ташкил топади. Методлар улар билан мустаҳкам боғланган ва биргаликда қўлланиладиган бошқа тарбия воситалари ҳам мавжуд. Масалан, методларни самарали қўллаш учун зарурий ёрдам берувчи кўргазмали қуроллар, тасвирий санъат асарлари ва мусиқа санъати, оммавий ахборот воситалари.
8. Педагогик малакани эгаллаганлик даражаси. Тарбиячи одатда фақат ўзи биладиган ва қўллай оладиган методларни танлаб олади. Кўплаб методлар мураккаб бўлганлиги боис, ўқитувчидан кўп куч ишлатишни талаб этади. Бундай масъулиятдан бўйин товлайдиган педагоглар уларсиз фаолиятни ташкил этишга ҳаракат қилади. Натижа эса турли образли, хилма-хил мақсад, вазифа, шарт-шароитлардан келиб чиқиб методлардан фойдаланишга қараганда паст самарага эга бўлади. 9. Тарбия вақти. Қачонки, вақт кам, мақсад эса катта бўлса, «кучли ҳаракатга келтирадиган» методлар қўлланилади, қулай шароитларда эса, тарбиянинг «оддий» методларидан фойдаланилади. Тарбияни «кучли ҳаракатга келтирадиган» ва «оддий» методларга бўлиниши шартли: биринчиси танбеҳ бериш ва мажбур қилиш билан, иккинчиси насиҳат қилиш ва доимий ўргатиш билан боғлиқ. 10. Кутиладиган натижа. Методни танлаётганда, тарбиячида муваффақиятга эришишга нисбатан ишонч бўлиши керак. Бунинг учун қўлланилаётган метод қандай натижага олиб келишини олдиндан кўра билиш керак. 1. Тарбия методи, усули ва воситаси тушунчаларига таъриф беринг. 2. Тарбия методларини таснифлашга доир ёндашувларни изоҳланг. 3. Шахс онгини шакллантириш методлари ҳақида гапириб беринг. 4. Фаолиятни ташкил этиш ва ижтимоуй хулқ-атвор тажрибаларини шакллантириш методларини мисоллар асосида тушунтиринг. 5. Фаолиятни рағбатлаш ва мотиватсиялаш методларини қўшимча манбалардан ўқиб тўлдиринг. 3.4. ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ИЛМИЙ ДУНЁҚАРАШИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ. АҚЛИЙ ТАРБИЯ Дунёқараш ҳақида тушунча. Дунёқараш табиат, ижтимоий жамият, тафаккур ҳамда шахс фаолияти мазмунининг ривожланиб боришини белгилаб берувчи диалектик қарашлар ва эътиқодлар тизимидир. Мазкур тизим доирасида ижтимоий-ғоявий, фалсафий, иқтисодий, табиий-илмий, маънавий-ахлоқий, эстетик, ҳуқуқий ва экологик билимлар негизида шаклланган эътиқодлар асосий таркибий унсурлар сифатида намоён бўлади. Энг муҳими инсоннинг оламга муносабати, дунёдаги ўрни, моҳияти, ҳаётий йўналишини, ўзлигини англаш каби саволларга жавоб беради. Шунингдек, дунёқараш «дунёни тушунтириш», «дунёни ҳис қилиш», «ифодани идрок қилиш» каби тушунчалар билан яқин маънодош эканлигини айтиш жоиз. Дунёқараш инсониятни ўтмиш мероси, ҳозирги ҳаёт ва бундаги шароитлар, тизимларнинг англаб олинганлиги, қадриятдир. Шахсда дунёқараш изчил, тизимли, узлуксиз ҳамда мақсадга мувофиқ ташкил этилаётган таълим-тарбиянинг йўлга қўйилиши, унинг турли йўналиш ва мазмундаги ижтимоий муносабатлар жараёнида фаол иштирок этиши, шунингдек, ўз-ўзини тарбиялаб бориши натижасида шаклланади. Ёш авлод дунёқарашининг шаклланишида таълим муассасаларида ўқитилиши йўлга қўйилган табиий, ижтимоий ва гуманитар фанлар асосларининг улар томонидан пухта ўзлаштирилиши муҳим ўрин тутади. Шахснинг маънавий-ахлоқий қиёфаси, ҳаётий ёндашувлари, унинг учун устувор аҳамиятга эга бўлган қадриятлар ҳамда ахлоқий тамойиллар моҳияти у эга бўлган дунёқараш мазмунини ифодалайди. Ўз навбатида дунёқарашнинг бойиб бориши шахснинг шахсий сифат ва фазилатларининг тобора барқарорлашувини таъминлайди. Ўз мазмунида эзгу ғояларни ифода этган дунёқараш шахс қиёфасида намоён бўлаётган ижобий фазилатларнинг бойиб боришига ёрдам беради. Дунёқараш ўз моҳиятига кўра, илмий (муайян фалсафий тизимга эга) ва оддий (муайян фалсафий тизимга эга бўлмаган) дунёқараш тарзида фарқланади. Илмий дунёқараш асосида узлуксиз, изчил равишда мавжуд фанлар асосларини пухта ўзлаштириб бориш, ижтимоий муносабатлар жараёнида фаол иштирок этиш натижасида барқарорлик касб этган ғоялар ётади. Шахс дунёқарашини шакллантириш узоқ муддатли, динамик хусусиятга эга мураккаб жараён саналади. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling