Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари
Ўз-ўзини тарбиялаш методлари
Download 0.83 Mb.
|
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўз-ўзини таҳлил (назорат) қилиш
- Ўз-ўзини баҳолаш
- Машқ ва ўргатиш методлари
Ўз-ўзини тарбиялаш методлари. Ўқувчида ўз-ўзини тарбиялашга, яъни, ўз устида онгли, бартартиб ишлашга эҳтиёж пайдо бўлгандагина тарбия жараёнини самарали деб ҳисоблаш мумкин. Тарбия жараёнида ўз-ўзини тарбиялаш методларидан фойдаланиш самарали ҳисобланади.
Ўз-ўзини таҳлил (назорат) қилиш ўз шахси, мавжуд фазилатлари, хатти-ҳаракати, хулқ-атворини таҳлил қилиш, мавжуд сифатларни бойитиш ёки салбий одатларни бартараф этишга қаратилган фаолият методи. Ўз-ўзини таҳлил (назорат) қилиш учун ўқувчи ўзининг юриш-туриши, интизоми, ижобий фазилатларининг ортиб бориши ва аксинча, салбий одатларининг камайиб бориши ҳақида мунтазам равишда кундалигига ёзиб боради. Ўз-ўзини баҳолаш мавжуд фазилатлари, хатти-ҳаракати, хулқ-атворини таҳлил қилиш асосида ўз шахсига баҳо беришга йўналтирилган фаолият методи. Ўқувчининг қобилиятини ўз кучи билан юзага чиқишига ёрдамлашиш зарур. Ўз-ўзини баҳолаш қийин, лекин ўқувчини бунга етарли тайёрлаш мумкин. Шу боис ўқувчи иродали бўлиши, ўз бурчини тушуниши, таҳсил ва тарбия олиш учун сабабли асос бўлиши, яъни, тарбияланишни хоҳлаши, ўзини ўртоқлари, атрофдагиларнинг кўзи билан кўриш ва ўз-ўзини такомиллаштиришга интилиши лозим. Мактаб амалиётида изоҳлаш ишонтиришга таянади. Ишонтириш воситасида ўқувчи руҳиятига сезиларсиз ҳолда таъсир этилади. Бошланғич синф ўқувчилари ҳамда ўсмирлар ишонувчан бўлишади. Педагог ишонтиришдан тарбияланувчи маълум кўрсатмани қабул қилиши зарур бўлган вазиятларда фойдаланади. Мазкур методдан бошқа методларнинг таъсирини кучайтириш учун ҳам фойдаланилади. Мунозара тарбияланувчиларга ҳиссий-оғзаки таъсир кўрсатиш асосида уларда маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантиришга йўналтирилган баҳс-мунозара усули бўлиб, сиёсий, иқтисодий, маданий, эстетик ва ҳуқуқий мавзуларда ўтказилади. Мунозара турли нуқтаи назарлар тўқнашган вазиятда ўқувчиларда маълум ҳодисага нисбатан ишонч ҳосил қилишга ёрдам беради. Машқ ва ўргатиш методлари муайян машқ ёрдамида болалар фаолиятини оқилона, мақсадга мувофиқ ва ҳар томонлама пухта ташкил қилиш, уларни ахлоқ меъёрлари ва хулқ-атвор қоидаларини бажаришга одатлантиришдир. Одатлар болаликдан таркиб топади ва шахс ривожланишининг кейинги босқичларида мустаҳкамланиб боради. Ўқитувчи ҳамда ота-оналар болаларда ижобий одатларнинг тарбияланиб бораётганлигини кузатиб боришлари керак. Ўқувчилар одатларни ўз яқинларидан мерос қилиб олмайди, балки улар атрофдагилар билан фаол мулоқотга киришишлари туфайли тақлид қилиш, узлуксиз тарбияни йўлга қўйиш асосида таркиб топтирилади. Натижада одат характерга айланади. Машқ муайян хатти-ҳаракатларни кўп маротаба такрорлашни ўз ичига олади. Машқ ва одатлантириш ўқувчи учун онгли, ижобий жараёндир. Машқ натижасини кўникма, одат, янги билимлар ҳосил қилинади, ўқувчининг ақлий қобилияти ривожланади, маънавий-ахлоқий сифатлари бойийди, ҳаётий тажрибаси ортади. Ўргатиш тарбияланувчилар ижтимоий хулқ-атвор кўникмалари, одатларини шакллантириш мақсадида режали ва изчил ташкил қилинадиган турли ҳаракатлар, амалий ишлардир. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling