Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Download 0.83 Mb.
bet74/100
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1778684
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   100
Bog'liq
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org

Амалий билимлар заҳираси билан бир қаторда ақлий ривожланишнинг тузилишида таълим олганлик ўз аксини топади. Таълим олганлик – бу ақл сифатини шакллантирувчи шахс интеллектуал хусусиятларининг тизими.
Ақлнинг теранлиги инсон янги материални эгаллашда мавҳумлаштира олиши мумкин бўлган белгиларнинг муҳимлиги ва уларни умумлашганлиги даражасида намоён бўлади.
Ақлнинг сустлиги қарама-қаршиликда: бир қолипликка, фикрлашдаги одатийликка мойилликда, бир ҳаракатдар тизимидан бошқасига ўтишдаги қийинчиликда намоён бўлади.
Фикрнинг мослашувчанлиги мақсадга мувофиқ ўзгарувчанликни талаб этади.
Ақлнинг барқарорлиги инсонга вазифаларни фикрий ҳал этиш, уларнинг бутун белгиларини хотирада эслаб қолишга имкон беради. Бу сифат таснифлашга оид бирор вазифани ҳал этишда аниқ кўринади.
Фикрий фаолиятнинг англанганлиги – унинг маҳсули сифатида сўзда ифода этиш имкониятида акс этадиган ақлнинг сифати.
Ақлнинг мустақиллиги – янги билимларни, вазифаларни ҳал этишнинг янги йўлларини фаол излашда намоён бўлади.
Фикрнинг тежамкорлиги – кам вақт сарфлаб етарлича билимларни эгаллай олишда акс этади.

1. Дунёқараш деб нимага айтилади?


2. Дунёқарашнинг қандай турлари мавжуд?
3. Илмий дунёқараш дунёқарашнинг бошқа турларидан қайси жиҳатлари билан фарқ қилади?
4. Еътиқоднинг шаклланиши қандай босқичларда амалга ошади?
5. Ўқувчиларда илмий дунёқарашни шакллантириш воситаларига нималар киради?
6. Ақлий тарбиянинг мақсади ва вазифаларини изоҳланг.
7. Фикрлаш ва унинг турларини таҳлил этинг.
3.5. ФУҚАРОЛИК ТАРБИЯСИ


Фуқаро – фуқаролиги ҳуқуқий жиҳатдан эътироф этилган ҳамда муайян жамият (давлат) аъзоси бўлган шахс. Фуқаролик – инсоннинг Ватан, халқ олдидаги ҳуқуқ ва вазифалари, ижтимоий ва ахлоқ меъёрларига бўйсуниши, ижтимоий фаоллиги ҳамда маънавий етуклигидир. Фуқаролик деганда, инсонни ҳуқуқий ёки сиёсий-ҳуқуқий томондан ҳимояланиши ва қонуний манфаатларининг ушбу давлат ичида ва унинг ташқарисида ҳимояланиши тушунилади

Фуқаролик тарбиясининг вазифалари тизимини қуйидагилар ташкил этади:


Ёш авлодни доимий равишда жамиятда устувор мавқега эга бўлган ахлоқий ва ҳуқуқий меъёрларга риоя этишга ўргатиб бориш.
Ўқувчиларга фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари тўғрисида маълумотлар бериб бориш, уларда фуқаролик фаолиятини ташкил этиш борасида кўникма ва малакалар ҳосил қилиш.
Ўқувчиларда давлат рамзларига нисбатан ҳурмат ва муҳаббатни қарор топтириш, Республика Президенти шаъни, ор-номусини ҳимоя қилишга тайёрлик ҳиссини шакллантириш.
Ўқувчиларда халқ ўтмиши, миллий қадриятларга нисбатан муҳаббат туйғусини уйғотиш, улардан ғурурланиш, фахрланиш ва ифтихор ҳисларини ошириш.
Ватан, халқ ва миллат ишига содиқлик, ўз манфаатларини юрт манфаатлари билан уйғунлаштира олишга эришиш, фидоий фуқарони тарбиялаб вояга етказиш.
Ёш авлодга турли фанлар асосларини чуқур ўзлаштириш уларнинг тафаккури ва дунёқарашини бойитишга, шунингдек, фуқаро сифатида ўз мажбуриятларини тўлақонли англашлари учун имконият яратишини тушунтириб бориш мақсадга мувофиқдир. Фидоийлик, интилувчанлик, ташаббускорлик, ташкилотчилик, қатъият, матонат, уюшқоқлик каби хислатлар ўқувчиларда фуқаролик тарбиясини ташкил этиш жараёнида тарбияланади.
Фуқаролик тарбиясини ташкил этиш учун маълум шарт-шароитларнинг мавжудлиги тақозо этилади:
ўқув юртида ташкил этилаётган таълим-тарбия жараёни юксак даражада уюштирилиши керак;
фуқаролик тарбиясини ташкил этиш жараёнининг муваффақияти ўқитувчи ва ўқувчилар жамоасининг савиясига боғлиқ;
тарбиявий ишнинг режали, узлуксиз, тизимли бўлишига эришиш;
оила, мактаб ва маҳалла ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг юзага келиши фуқаролик тарбиясининг муваффақиятини таъминлайди;
ўқувчиларнинг ахлоқий ва ҳуқуқий меъёрлар, умумий тартибга қатъий риоя этишга ўргатиш, зиммасидаги бурчни тўлақонли адо этишларига эътиборни қаратиш.
Фуқаролик тарбиясини ташкил этишда суҳбат, мунозара, маъруза, баҳслардан фойдаланиш, машқ, тест, анкета саволларига жавоблар олиш кутилган натижани қўлга киритишга имкон беради.
«Ватан атамаси аслида арабча сўз бўлиб, она юрт маъносини билдиради. Ватан тушунчаси кенг ва тор маънода қўлланилади. Бир халқ вакиллари жамулжам яшаб турган, уларнинг аждодлари азал-азалдан истиқомат қилган ҳудуд назарда тутилса, бу кенг маънодаги тушунчадир. Киши туғилиб ўсган уй, маҳалла, қишлоқ назарда тутилса, бу тор маънодаги тушунчадир».

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling