Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Download 0.79 Mb.
bet69/97
Sana26.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1296796
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   97
Bog'liq
maruza

Биринчи босқичда улар беқарор ва вазият тақозосига кўра ўзгарувчанлик хусусиятини касб этади. Иккинчи босқичда маънавий-ахлоқий қарашларнинг барқарор тамойилларига айланади. Мавжуд талаб, жамият томонидан тан олинган ахлоқий қоидалардан четга чиқиш қийин, зиддиятли вазиятларда онгли ҳаракатни ташкил этиш, иродавий сифатларга таянган ҳолда иш кўриш тақозо этилади. Учинчи босқичда, эътиқод барча вазиятларда ҳам устувор маънавий-ахлоқий тамойил бўлиб қолади. Ўқувчи томонидан ўзлаштирилган илмий билимлар ҳаётий муносабатлар жараёнида кенг қўлланилганда, уларнинг асл моҳияти чуқур ҳис қилинган ва англангандагина эътиқодга айланади.
Ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини шакллантиришнинг асосий воситалари. Агар унинг қарашлари тизими онг бирлигига таянса, инсон дунё ҳақида бир бутун тасаввур ҳосил қилади. Бундан келиб чиқадики, дунёқарашни шакллантириш шахснинг интеллектига, иродасига, ҳис-туйғусига, унинг амалий фаолиятига таъсир кўрсатиш билан боғлиқ.

Дунёқарашнинг интеллектуал таркибий қисми борлиқни бевосита ҳиссий акс эттиришдан, абстракт тушунчали фикрлашгача бўлган ҳаракатни талаб этади.


Ўқувчиларнинг ижобий эмосионал ҳолати таълим муассасасида ижобий ижтимоий-психологик муҳитни яратишга – адабиётлар ва санъатни ишлаб чиқишга, олимларнинг ҳаёти ва фаолияти, ижтимоий фаолиятига, ўзининг шахсий тажрибасига эътибор қаратишни уйғотади.
Ўқувчиларнинг амалий фаолият соҳаси етарлича кенг бўлиши мумкин. Ўқув-меҳнат ва ижтимоий фаолият ўқувчиларни кенг доирадаги ижтимоий муносабатларга жалб қилади, мулоқот тажрибаси, ҳар томонлама ахборотлар билан қуроллантиради.
Таълим-тарбияни ташкил этиш жараёнида фанлараро алоқадорлик, ижтимоий ва табиий омилларнинг ўзаро мувофиқ келишига эришиш омиллари, атроф-муҳит ҳамда ижтимоий муносабатлар таъсирида шахс камолотини таъминлашга эришиш имкониятларидан унумли фойдаланишга интилиш мақсадга мувофиқдир. Таълим муассасаларида ўқув предметлари сифатида тавсия этилган фанлар асосларининг ўқувчилар томонидан чуқур ўзлаштирилиши уларда кенг дунёқарашни шакллантиришга ёрдам беради.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling