Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Методика бирлашмалари ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш


Download 0.79 Mb.
bet90/97
Sana26.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1296796
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   97
Bog'liq
maruza

Методика бирлашмалари ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш. Таълим муассасасида фанлар ёки бир-бирига яқин бўлган фанлар туркумлари бўйича Методика бирлашмалари фаолият кўрсатади. Методика бирлашмаларининг мақсади ўқитувчиларнинг методик ва касбий маҳоратларини такомиллаштириш, ўқувчиларга таълим-тарбия беришга қўйилган ҳозирги замон талабларининг бажарилишини таъминлаш борасида ўзаро ёрдамни ташкил этиш, ижодий ташаббусларни уйғунлаштириш ва таълим-тарбия беришнинг замонавий усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
Методика бирлашмалари ўзида Методика Кенгашининг вазифаларини акс эттиради. Шу билан бирга Методика бирлашмалари қуйидаги вазифаларни ҳам амалга оширади:
фанлар бўйича тақвим-мавзу режаларини тасдиқлашга тавсия этиш;
оралиқ ва якуний назоратлар учун ўқитувчилар томонидан тайёрланган синов материалларини тасдиқлаш;
илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганишни ташкил қилиш ва оммалаштириш;
тегишли йўналиш ёки фан бўйича таълим муассасасида методик таъминотга бўлган эҳтиёжни аниқлаш;
дарсларни ўзаро кузатишларни ташкил қилиш, натижаларни таҳлил этиш ва мутахассисларга амалий ёрдам бериш;
таълим методларини ўрганиш мақсадида очиқ дарсларни ташкил этиш, илғор педагогик тажрибаларга доир таклифларни ўрганиш, умумлаштириш ва оммалаштириш;
ёш мутахассисларга методик ёрдам бериш;
кўргазма ва кўрсатмали воситалардан фойдаланиш бўйича методик тавсияларни бериш;
фан хоналарининг меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида жиҳозланишини ташкил этиш.
Умумий ўрта таълим мактабларида Методика бирлашмалари бошланғич таълим йўналиши бўйича битта, В-ХИ синфларда эса ўқув режасидаги алоҳида фанлар бўйича ташкил этилади. Агар у ёки бу фан бўйича ўқитувчилар сони уч нафардан кам бўлса, у ҳолда фан ўқитувчилари шу туркумдаги фан ўқитувчилари билан биргаликда битта Методика бирлашмасига бирлашадилар,
Методика бирлашмасига таълим муассасаси Педагогика Кенгаши қарорига асосан ижодкор ва тажрибали ўқитувчилардан таълим муассасаси директорининг буйруғи билан раҳбар тайинланади. Методика бирлашмаларининг фаолияти қуйидаги ҳужжатлар асосида тартибга солинади: иш режаси, Бирлашма аъзолари ҳақидаги маълумотлар, Бирлашма фаолиятига алоқадор бўлган ўқув-методик ҳужжатлар, Бирлашма йиғилиши баённомалари, ҳисоботлар.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling