Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари
ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИ БОШҚАРИШ АМАЛИЁТИ
Download 0.79 Mb.
|
maruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Педагогик Кенгаш – таълим муасасасасининг бошқарув органи.
- Педагогик Кенгаш
4.2. ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИ БОШҚАРИШ АМАЛИЁТИ
Таянч тушунчалар: Педагогик Кенгаш, Методика Кенгаши, Методика бирлашмаси, кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, методик хизмат кўрсатиш, ёш ўқитувчилар билан ишлаш. Педагогик Кенгаш – таълим муасасасасининг бошқарув органи. Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш, такомиллаштириш, муассаса фаолияти билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни мувофиқлаштириш, ўқитувчи ва ўқитувчиларнинг касбий маҳорати ва ижодкорликларини ўстириш мақсадида педагогик ходимларни бирлаштирувчи педагогик Кенгаш фаолият кўрсатади. Педагогик Кенгаш таълим муассасаси жамоасининг юқори бошқарув органи ҳисобланади. Педагогик Кенгашнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради: таълим муассасасининг тайёрланган муҳим ҳужжатларини муҳокамадан ўтказади, тасдиқлайди ва бажарилишини назорат қилади; таълим муассасасининг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда уни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини белгилайди; таълим муассасасида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва таълим самарадорлигини оширишда мақбул шарт-шароитлар яратишга қаратилган қарорларни қабул қилади; таълим муассасаси бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича йўл-йўриқларни ишлаб чиқади; педагогик жамоанинг маълум йўналишлардаги фаолиятини таҳлил қилади ва якуний хулоса чиқаради; таълим муассасаси педагогик жамоаси учун ўз ваколати доирасида меъёрий талабларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва бажарилишини назорат қилади. Педагогик Кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга: таълим муассасасини ривожлантириш йўналишларини истиқбол режасини белгилаш; таълим муассасаси жамоаси олдига қўйилган мақсад ва вазифаларининг бажарилишини амалга ошириш; ўқув режада мактаб ихтиёрига берилган соатларни тақсимлаш, йиллик ва тақвимий иш режаси мазмуни ҳамда дарс жадвалини муҳокама қилиш; ўқув жараёнини ташкил қилишнинг турли шакл ва методларини муҳокама қилиш, амалиётга татбиқ этиш; таълим муассасаси таълим жараёнига оид барча масалаларни ўз ваколати доирасида муҳокама этиш ва тегишли қарор қабул қилиш; педагоглар малакасини ошириш тизими, уларнинг ижодий ташаббускорликларини ривожлантириш бўйича ўз таклифларини бериш; ўқувчиларнинг билим даражасини аниқлашга доир ички назорат бўйича қарор қабул қилишда қатнашиш, уни ўтказиш шакли ва вақтини белгилаш; таълим олувчиларни синфдан-синфга, курсдан-курсга кўчириш ва битирувчиларни якуний аттестасияга қўйиш бўйича қарор қабул қилиш; таълим дараёнини ташкил қилиш ҳамда таълим муассасасини ривожлантиришга доир масалалар бўйича мактаб раҳбариятининг ҳисоботларини тинглаш; таълим мақсадига мувофиқ ҳолда ўқувчиларни рағбатлантириш ва жазолаш бўйича масалаларни ҳал этиш; чорак, ярим йиллик, йил якунига доир хулосалар чиқариш; педагогик Кенгаш аъзоларидан педагогик фаолиятни бир хил тамойилларга асосан амалга оширишни талаб қилиш; таълим-тарбия жараёнида алоҳида хизмат кўрсатган таълим муассасаси ходимларини рағбатлантиришга тавсия қилиш; якуний аттестасиядан муваффақиятли ўтган ўқувчиларга ўрнатилган тартибда ҳужжатлар бериш тўғрисида қарор қабул қилиш. Педагогик Кенгаш йиғилишлари қарорлаштирилиб, қабул қилинган ҳужжатлар таълим муассасаси иш юритиш ҳужжатлари билан бирга сақланади. Педагогик Кенгаш фаолияти бир қатор ҳужжатларда ўз акини топади: иш режаси, кенгаш баённомаси ёзиладиган муҳрланган дафтар, кенгаш материаллари, ҳисобот. Педагогика Кенгаш ҳужжатлари беш йил давомида таълим муассасасида сақланади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling