Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Download 0.79 Mb.
bet87/97
Sana26.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1296796
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   97
Bog'liq
maruza

Ташкилий-маъмурий методдан фодаланишдан кўзланган мақсад белгиланган мақсадларга эришишда жамоада мавжуд бўлиши зарур бўлган ўзаро муносабатлар, алоқалар, ташкилий барқарорлик, интизом, ўзаро мутаносиблик ва келишувчанлик, тартиблилик ҳамда узлуксиз ривожланишни ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатларга мос равишда таъминлашдан иборат.
Ижтимоий-психологик методлар жамоа аъзолари ўртасида шундай муносабатларни вужудга келтиришни назарда тутадики, бунда раҳбар ходимларнинг бемалол, эркин ҳаракат қилиши, ўзини-ўзи намоён қилиши, турли жараёнларда эркин иштирок этиши, фикр билдириши учун шарт-шароитни ва ижодий муҳитни яратиши зарур.
Бошқарув услублари. Бошқарув услуби – бу иш услубларининг тўплами бўлиб, у ўзининг фаолиятида ушбу бошқарув аппаратини қўллайди. Менежмент услуби – бу раҳбарни шахсий сифатларининг тўплами, раҳбарни қўл остидагилар билан муносабати, раҳбарнинг ўз фаолиятида ишлатадиган услуби ва йўллари, раҳбарнинг ходимларни амалда билишидир. Бошқарув услуби бошқарув усулидан келиб чиқади. Бошқарув усули – бу бошқарув фаолиятини амалга оширувчи усул ва йўлларнинг тўпламидир. Бошқарувнинг учта услуби кенг тарқалган:
Авторитар (директив) услубда раҳбар ўз иродасини қўл остидагиларга маъмурий куч воситасида ўтказишга интилади, яъни мажбурлаш, қўрқитиш, рағбатлантириш ва бошқа чора-тадбирлардан фойдаланади.
Либерал (еркин иш юритиш) услуб раҳбарнинг ўз қарорларини тавсиялар кўринишида бериши, ходимларнинг ишига камроқ аралашиши билан тавсифланади. Бунда раҳбар воситачи сифатида фаолият кўрсатади, ходимларига кенг доирада мустақиллик, тўла эркинлик бериш билан бир қаторда, уларнинг ҳаракатларига кам эътибор беради ва назоратни сустлик билан амалга оширади.
Демократик (коллегиал) услубда раҳбар ўз фаолиятини ўзининг жамоаси аъзоларига таянган ҳолда, жамоа фикрини инобатга олиб амалга оширади. Бошқарув ваколатлари, фаолият учун жавобгарлик ходимлар ўртасида тақсимланади. Ходимларнинг ўзаро муносабатларини рағбатлантириш билан биргаликда уларнинг билдирган фикрига қулоқ солади, улар билан маслаҳатлашади, ижобий томонларини инобатга олиб рағбатлантириб боради.

1. Бошқариш деб нимага айтилади?
2. Таълим муассасасини бошқариш ва менежмент тушунчаларини изоҳланг.
3. Бошқарув функтсияси деганда нима тушунилади?
4. Бошқарувнинг қандай функтсиялари мавжуд?
5. Бошқарув методлари деганда нима тушунилади?
6. Бошқарув методларига изоҳ беринг.
7. Бошқарув услублари тушунчасини изоҳланг.
8. Бошқарув услубларини таҳлил қилинг.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling