Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Таълим муассасаси Методик Кенгаши ва унинг вазифалари


Download 0.79 Mb.
bet89/97
Sana26.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1296796
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   97
Bog'liq
maruza

Таълим муассасаси Методик Кенгаши ва унинг вазифалари. Таълим жараёнининг сифати ҳар жиҳатдан ўқитувчиларнинг ғоявий-назарий жиҳатдан тайёргарлиги, педагогик ва методик маҳорати даражасига боғлиқдир. Ана шу мақсадда таълим муассасасида методик Кенгаш ва фан методик бирлашмалари иш олиб боради. Методик Кенгаш таълим муассасасида таълим жараёнининг сифатини таъминлаш, ўқитувчиларнинг ғоявий-назарий жиҳатдан тайёргарлиги ҳамда педагогик ва методик маҳоратларини такомиллаштирилиб боришига назарий-методик жиҳатдан раҳбарлик қилувчи органдир.
Методик Кенгашнинг фаолият доираси кенг бўлиб, у томонидан қуйидаги вазифалар амалга оширилади:
таълим жараёнининг методик таъминот ҳолатини ўрганади, таълим муассасаси методик ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштириб боради;
таълим муассасасида олиб борилаётган методик ишларнинг истиқболини аниқлайди;
йўналиш ва фанлар бўйича методика бирлашмаларига умумий раҳбарлик қилади ва улар фаолиятини мувофиқлаштиради;
таълимга доир меъёрий ва методик ҳужжатларни ўрганади, уларни ўқув жараёнига татбиқ этиш усуллари юзасидан тавсиялар беради;
таълим муассасаси ўқув-методик ишларига эксперт сифатида баҳо беришни амалга оширади;
ўқитувчиларнинг ғоявий-назарий билим даражасини оширади, уларни фан ютуқлари, педагогик инноватсиялар, илмий-оммабоп адабиётлар билан мунтазам таништириб боради;
ўқитувчиларга иш режаларининг тузилиши ва бўлимлари мазмуни бўйича тавсиялар беради;
таълим муассасаси таълим жараёнида қўллаши учун илғор педагогик технологияларни ишлаб чиқади ва уларнинг амалиётга жорий этилишини назорат қилиб боради;
ўқитувчиларнинг педагогик ва методик маҳоратини оширишга доир ишларни амалга оширади;
давлат таълим стандартлари талаблари, ўқув режаси ва дастурларининг бажарилиш ҳолатини таҳлил қилади ва тегишли тадбирларни белгилайди;
ташқи ва ички назорат натижаларига асосан Давлат таълим стандарти талабларининг бажарилишида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;
ўқув жараёнига ўқитиш методикасининг замонавий ва самарали усулларини олиб кириш, педагогик кадрларни методик жиҳатдан билимларини ошириш мақсадида ўқув семинарларини ташкил қилиш;
таълим жараёнида миллий мафкура ва ёшларда сиёсий онгни шакллантиришга доир кўрсатмалар бериб бориш;
ўқувчилар билимини назорат қилиш ва уларнинг мустақил ишларини ташкил қилишга доир кўрсатмалар бериш;
йўналиш ва фанлар бўйича методика бирлашмалари ҳисоботини эшитиш, муҳокама қилиш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар бериш;
ўқитувчиларнинг самарали меҳнатларини инобатга олган ҳолда маънавий ва моддий рағбатлантиришга тавсия қилиш;
педагогик ходимларнинг аттестасиядан ўтказиш бўйича материалларни тайёрлаш;
таълим муассасаси миқёсида фан ойликлари (ҳафталиклари), фанлар бўйича дарсдан ташқари (факултатив, тўгарак) ишлар, билимлар беллашуви, фан олимпиадаларининг 1-босқичи, кўрик-танловларнинг ўтказилиши ва уларнинг самарасини назорат қилиб бориш.
Методика Кенгаши йиғилишлари қарорлаштирилиб, Кенгашнинг қуйидаги ҳужжатлари таълим муассасаси иш юритиш ҳужжатлари билан бирга сақланади: иш режаси, Кенгаш йиғилиши баённомаси, Кенгаш томонидан таҳлил қилинган материаллар, эксперт қилинган материаллар ва ишлаб чиқилган методик ишлар, йиллик ҳисобот.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling