Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Маънавий-ахлоқий тарбиянинг мақсад ва вазифалари


Download 0.79 Mb.
bet74/97
Sana26.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1296796
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   97
Bog'liq
maruza

Маънавий-ахлоқий тарбиянинг мақсад ва вазифалари. Маънавий-ахлоқий тарбия – ягона ижтимоий тарбия жараёнининг таркибий қисми. Жамият томонидан инсонлар хулқининг бошқарилишига зарурат икки ўзаро боғлиқ вазифани шарт қилиб қўяди: биринчидан, жамият онгида меъёрлар, тамойиллар, идеаллар, адолат, эзгулик ва ёвузлик каби тушунчалар кўринишида акс этадиган ва асосланадиган ахлоқий талабларни ишлаб чиқиш; иккинчидан, инсон ўз хатти-ҳаракатларини йўналтириши ва назорат қила олиши, шунингдек ижтимоий хулқни бошқаришда иштирок эта олиши, яъни бошқа кишиларга талаб қўя билиши ва уларнинг хатти-ҳаракатларини баҳолай олиши учун бу талабларни ҳамда улар билан боғлиқ тасаввурларни ҳар бир инсон онгига сингдириш. Айнан шу иккинчи вазифа инсонда шахснинг тегишли эътиқод, маънавий мойилликлар, ҳис-туйғулар, одатлар, барқарор ахлоқий сифатларни шакллантиришдан иборат бўлган ахлоқий тарбия орқали ҳал қилинади. У ёки бу жамиятда маънавий-ахлоқий тарбия жараёнининг мазмуни унинг мақсадлари билан белгиланади. Бу мақсадлар ижтимоий муносабатлар тавсифи билан белгиланади.
Ўқувчиларда маънавий-ахлоқий тарбияни шакллантириш уларнинг маънавий дунёсини, онгини, ахлоқий ҳисларини, шахсий сифатлари ва хулқини тарбиялаш ҳамда ривожлантиришни тақозо этади. Ўқувчиларни ахлоқий тарбиялашнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради: 1) ўқувчиларда ахлоқий ҳис-туйғулар ва хатти-ҳаракатларни тарбиялаш; 2) хулқ маданияти ва ижобий ҳис-туйғуларни тарбиялаш; 3) ахлоқий хулқ-атвор кўникмаларини шакллантириш.
Маънавий-ахлоқий тарбиянинг асосий тамойилларига қуйидагилар киради: маънавий-ахлоқий тарбиянинг маълум мақсадга қаратилганлиги; таълим-тарбия ишига ўқувчи шахсини ҳурмат қилган ҳолда ёндашиш; маънавий-ахлоқий тарбияни ҳаёт ва амалиёт билан боғлаб олиб бориш; ўқувчиларнинг фаоллиги; жамоада тарбиялаш; тарбиявий ишнинг тизимлилиги ва изчиллиги; тарбиявий ишнинг таъсирчанлиги; оила, таълим муассасаси, давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамда катталар тарбиявий таъсирининг бирлиги; ўқувчидаги ижобий сифатларга суяниш; ўқувчи шахсини ҳар томонлама ривожлантиришни кўзда тутиш.
Тарбиянинг замонавий тамойиллари – тарбиячи ва тарбияланувчи ўртасида субъект-субъект муносабатларининг ўрнатилиши, диалог нуқтаи назарига мувофиқ тарзда шундай хулосага келиндики, маънавий-ахлоқий тарбиянинг муваффақиятли бўлиши учун психик жараёнларга (мотивасия, англаш, интериоризасия ва бошқалар) ташқи таъсирлар ички, индивидуал-шахсийга органик ва мустаҳкам айланадиган педагогик шарт-шароитларни яратиш зарур.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling