Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари
Download 0.79 Mb.
|
maruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эстетик тарбия
- Эстетик тарбиянинг вазифалари
Жисмоний машқлар деганда, жисмоний тарбия қонуниятлари ва вазифалари билан боғлиқликда махсус ташкил этилувчи ҳамда онгли равишда бажаришга қаратилган ҳаракатлар йиғиндиси тушунилади. Жисмоний машқларни тасниф этишга доир хилма-хил ёндашувлар мавжуд бўлиб, кўпроқ умумлашган тасниф ўзида гимнастика, ўйин, сайр кабиларни қамраб олади.
Педагогик нуқтаи назардан гимнастика организмга нафис таъсир этиш ёки унинг алоҳида тизим ва функцияларини ривожлантириш имкониятини беради. Гимнастиканинг асосий, гигиеник, спортга оид, бадиий, ишлаб чиқаришга доир, тиббий турлари мавжуд. Ўйин боланинг жисмоний кучини, қўлларининг қаттиқлигини, қадди-қоматининг тиклигини, ишончли кўзларни ривожлантиришга хизмат қилиб, унда ўткир зеҳн, топқирлик, ташаббускорлик каби сифатларни тарбиялайди. Ўйиннинг тарбиявий аҳамияти катта бўлиб, болаларда ғамхўрлик, ўз жамоаси учун қайғуриш, биргаликдаги ҳаракатланишдан қувониш, дўстлик ва ўртоқлик ҳиссини кучайтиради. Сайр пиёда, қайиқда, чанада ва велосипедда ўтказилиши мумкин. Сайр болаларнинг узоқ вақт очиқ ҳавода бўлиб, уларнинг соғлиги ва жисмоний тараққиётига ҳар томонлама ижобий таъсир кўрсатади. Эстетик тарбия – ўқувчиларда эстетик ҳис-туйғу, эстетик онг ва муносабатни шакллантиришга қаратилган тарбиянинг алоҳида шакли. Эстетик тарбия – бу эстетик жиҳатдан ривожланган ва ижодий фаол бўлган инсон шахсини шакллантириш жараёни. Эстетик тарбия инсонпарвар моҳиятга, эстетик орзуга мос келадиган воқеликни идрок этиш, баҳолаш ва нафосат қонунлари асосида қайта яратишга қодир бўлган инсон шахсини шакллантиришга мўлжалланган тарбия соҳасидир. Эстетик тарбиянинг мақсади: ўқувчиларда шахснинг ҳар томонлама ривожланиши учун зарур бўлган ахлоқий-эстетик, инсонпарварлик идеалларини, гўзалликни кўра олиш, ҳис қилиш, тушуниш ва яратиш кўникмаларини шакллантириш. Эстетик тарбиянинг вазифалари: 1) ўқувчиларни санъатдаги, атрофимиздаги гўзалликни ҳис қила олишга ўргатиш; 2) воқеликка эстетик муносабатни қарор топтириш; 3) эстетик дидни, гўзалликни баҳолаш қобилиятини тарбиялаш. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling