Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Download 0.79 Mb.
bet85/97
Sana26.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1296796
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   97
Bog'liq
maruza

Ахборот-таҳлил функцияси. Мазкур функция Ю.Конаржевский томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, бошқарувда алоҳида ўрин тутади; бунда ахборотларни олиш ва таҳлил қилишда жараён бошланади ва тугалланади.
Мақсадли-мотивлаштириш функцияси. Мотивлаштириш белгиланган мақсадга эришиш бўйича барча бошқарув субъектларида қизиқишлар уйғотишга йўналтирилган тадбирларни ташкил этишни назарда тутади.
Олдиндан кўриш-режалаштириш функцияси. Бошқарув фаолиятини олдиндан кўриш (англаш) ва режалаштириш функцияси учун мақсадли-мотивлаштириш бошланғич асос бўлиб хизмат қилади, олдиндан кўриш-режалаштириш функцияси ташкилий шакллар, усуллар, таъсир этувчи воситаларни аниқлайди, назоратнинг меъёри ва натижаларини баҳолашга хизмат қилади, шунингдек, педагогик тизимни ва унинг иштирокчиларининг ҳаракати ва фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда тартибга солиш имконини беради.
Ташкилий-ижрочилик функцияси. Бу функция бошқарув фаолиятининг барча йўналишларида ўз ифодасини топади. Бу кадрлар танлаш ва жой-жойига қўйиш, ижрочиларнинг ўзаро таъсир этиш тизимини шакллантириш, ахборотлар тўплаш ва уларга ишлов бериш фаолиятлари билан боғлиқ бўлади. Бунинг натижасида у ёки бу педагогик тизимга хос таркибий тузилиш вужудга келади.
Назорат-ташхис функцияси. Назорат – бу бошқарув жараёнининг фаол босқичларидан бири бўлиб, у бошқарувнинг барча функциялари билан боғлиқ бўлади. Умумий ҳолда назорат режалаштирилган натижа билан ҳақиқий эришилган натижаларни ўзаро солиштириш жараёни бўлиб, у фаолиятнинг муваффақиятини аниқлашга имконият яратади.
Тартибга солиш – мувофиқлаштириш функцияси педагогик тизимнинг ҳолатини зарурий, белгиланган даражада ушлаб туриш, уни янги сифат даражасига кўтариш ва педагогик жараёнда йўл қўйилаётган хатоликларни тузатиш ҳамда педагогик жараён иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларини тартибга солиш учун хизмат қилади.
Мазкур функцияларни амалга оширишда бошқарув методлари муҳим аҳамият касб этиб, улар бошқарув жараёнида ходимлар фаолиятини ташкил этиш ва уларни мувофиқлаштиришда қўлланиладиган таъсир этиш йўллари ва усулларининг йиғиндиси ҳисобланади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling