Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


ИВ БОБ. Таълим МУАССАСАСИ МЕНЕЖМЕНТИ


Download 0.79 Mb.
bet84/97
Sana26.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1296796
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   97
Bog'liq
maruza

ИВ БОБ. Таълим МУАССАСАСИ МЕНЕЖМЕНТИ


4.1. Таълим МУАССАСАСИНИ БОШҚАРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ


Таянч тушунчалар: бошқариш, менежмент, бошқарув функциялари, бошқарув методлари, бошқарув услублари.


Таълим муассасасини бошқариш. Бошқариш маълум бир объектга ташкилий, режали, тизимли таъсир кўрсатиш демакдир.
Таълим муассасасининг педагогик фаолиятини бошқариш деб эса педагогик жараёнини режалаштириш, ташкил этиш, рағбатлантириш, натижаларни назорат ва таҳлил қилишга айтилади.
Таълим муассасаларини бошқариш тушунчаси таълим муассасаларининг менежменти назарияси билан бойитилди. Менежмент назарияси ходимларга нисбатан ишонч, уларнинг унумли меҳнат қилишлари учун шароит яратиш ҳамда ўзаро ҳурмат билан тавсифланади.
Менежмент мавжуд минимал имкониятлардан максимал натижаларга эришиш мақсадида муайян ходим ёки гуруҳга таъсир этиш, улар билан ҳамкорлик қилиш жараёнидир.
Олимлар таълим менежметининг бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга эканлигини ҳам таъкидлаб ўтишади. Улар орасида қуйидаги хусусиятлар асосий ҳисобланади:
– таълим менежменти «мақсадга мувофиқлик» сўзи билан аниқланадиган маънавий ўлчовга эга;
– таълим менежменти – бу фан ва санъат (чунки бунда инсонлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар катта рол ўйнайди);
– менежмент мазмунида ўз аксини топадиган шахс, давлат ва жамият манфаатларининг ўзаро диалектик бирлиги;
– таълимни бошқаришда жамоатчиликнинг фаол қатнашуви.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, эндиликда таълим тизимини давлат томонидан бошқаришдан давлат-жамоатчилик бошқарувига ўтилди. Давлат-жамоатчилик бошқарувининг мақсади – таълим муассасаларининг долзарб масалаларини давлат ва жамоатчилик ҳамкорлигида ҳал қилиш, ўқитувчилар, ўқувчилар ҳамда ота-оналарга таълим дастурларини, турларини, таълим муассасаларини танлашда ҳуқуқ ва эркинлик беришни кенгайтиришдан иборат.
Бошқариш функциялари. Бошқариш функцияси деганда у ёки бу объектни бошқаришга оид аниқ вазифаларни ҳал этишга қаратилган бир турдаги ишлар мажмуи тушунилади. Бошқариш назарияси асосчиларидан Анри Фаёл ХХ асрнинг бошларида бошқарувнинг беш функциясини ажратиб кўрсатган: режалаштириш, ташкил этиш, фармойиш бериш, мувофиқлаштириш, назорат. А.Т.Тўхтабоев мазкур функцияларни фақат маъмурий эканлигини таъкидлаб, маъмурий бошқарув функцияларининг уч гуруҳини ажратиб кўрсатади: умумий функциялар; ижтимоий-психологик функциялар; технологик функциялар.
Турли олимларнинг фикрларини умумлаштирган ҳолда, бошқарувнинг қуйидаги функцияларини ажратиб кўрсатиш мумкин:

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling