Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Жисмоний тарбия воситалари


Download 0.79 Mb.
bet81/97
Sana26.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1296796
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   97
Bog'liq
maruza

Жисмоний тарбия воситалари. Жисмоний тарбияни амалга ошириш воситалари хилма-хил бўлиб, уларни умумлашган тарзда уч гуруҳга ажратиш мумкин: табиий омиллар, гигиеник шарт-шароитлар ва жасмоний машқлар.
Табиий омиллар табиат инъомлари (сув, ҳаво, қуёш)нинг соғлиқни мустаҳкамлаш, боланинг морфологик ва жисмоний тўғри ривожланишига кўмаклашиш имкониятларини ўзида акс эттиради. Илмий адабиётларда мазкур ҳолат «бола организмини чиниқтириш» атамаси билан тавсифланади. Бола организмини чиниқтириш деганда, организмни мустаҳкамлаш, чидамлилик, зарарли таъсирларга қаршилик кўрсатиш, ҳаётий шароитларнинг ўзгаришига тез мослашиш қобилиятини ривожлантиришга қаратилган тадбирлар тизими тушунилади.
Гигиеник шарт-шароитлар. Болаларнинг жисмоний тўғри ривожланиши учун гигиеник шарт-шароитлар – уйқу, овқатланиш ва кийиниш, кун тартиби кабиларни ҳисобга олиш зарур.
Болаларнинг жисмоний жиҳатдан тарбиялашдаги муҳим вазифа нерв тизими гигиенасидир. Бу вазифани ҳал этишда уйқу катта аҳамиятга эга. Уйқу мия ярим шарларининг нормал ишлаши учун зарур бўлган куч-қувватни тиклайди. Чуқур ва яхши, узоқ давом этадиган уйқу нерв тизимининг, организм чарчашининг олдини олувчи асосий воситадир. Агар бола ёмон ухласа, уйқуга тўймаса нерв тизимининг бузилганидан далолат беради. Нерв тизими қўзғалувчан болаларнинг аксарияти ёмон ухлашади. Бундай болаларнинг уйқу тормозланиши чуқур нормал уйқуни таъминлай олмайди.
Кийиниш ҳам гигиеник омил сифатида боланинг жисмоний ривожланишига ўз таъсирини кўрсатади. Кийим ҳар доим болани ўраб турган ҳаво температурасига мос келиши керак. У енгил материалдан тайёрланиб, ҳавони, иссиқликни яхши ўтказадиган бўлиши, осон ювиладиган, яхши ҳўлланадиган, намни шимадиган, эластик ва баданни безовта қилмайдиган бўлиши лозим.
Болаларнинг овқатланиши (нонушта, тушки овқат, кеч тушки овқат ва кечки овқат) осойишта вазиятда ўтиши керак. Бола стол атрофига яхши иштаҳа билан ўтирса, унинг организмида овқатнинг яхши ҳазм бўлишига ёрдам берувчи шарт-шароит ҳосил қилади. Яхши иштаҳа болаларда мустақиллик, маданий-гигиеник, стол атрофида ўзини тўғри тутиб ўтириш малакаларини тарбиялашга ёрдам беради. Энг муҳими – болаларнинг ёшлигидан бошлаб уларда яхши иштаҳа бўлишини таъминлаш муҳим аҳамиятга эгадир.
Кун тартиби жисмоний тарбиянинг муҳим шартидир. Кун тартиби хилма-хил фаолият ҳамда дам олишнинг вақт жиҳатдан мақсадга мувофиқ тақсимланиши, ҳаёт тартибидир.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling