Педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг мустақил ишларини ташкил этишда ўқув-амалий ўйинлардан фойдаланишнинг назарий асослари


Download 1.25 Mb.
bet7/19
Sana24.01.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1117032
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19
Bog'liq
Мустақил таълим дис

1.1.3. Мустақил ишлар таснифлари шарҳи

Талабаларнинг мустақил ишидек мураккаб муаммо ҳақида гапирилар экан, бизнингча, мустақил ишларни таснифлаш масаласига мурожаат қилиш керак, чунки тасниф доимо бирон-бир билим ёки инсон фаолияти соҳасидаги бир-бирига тенг тушунчалар тизими бўлиб, унда тадқиқ қилинаётган тушунчанинг умумий тизимдаги ўрнини аниқлаб, кўрсатиб бериш мақсадида тушунчалар объектлари ўртасидаги қонуний боғлиқлик қайд этилиши лозим. Бу ўринда шуни қайд этамизки, ҳозирги дидактикада мустақил ишлар таснифи масаласида ягона фикр йўқ.


Мустақил иш асос сифатида олинган у ёки бу таърифга биноан асосан ташқи белгилари ҳисобга олинган ҳолда тафсифланади. Масалан, айрим тадқиқодчилар мустақил ишлар турларини талабаларнинг ўқув, илмий ва ижтимоий фаолиятларидан келиб чиқиб белгилайдилар. Бундай ёндашувга биноан мустақил иш уч турга бўлинади: ўқув, илмий ва ижтимоий [41,93-б.]. Умуман олганда эса таснифлаш турли асосларга кўра амалга оширилиши мумкин, яъни:

  • ўқувчиларнинг ўқув фаолияти хусусиятига кўра;

  • дидактик мақсадга кўра;

  • мазмунга кўра;

  • билим олиш фаолиятининг хусусиятига кўра;

  • ишнинг қай даражада мустақиллиги ва ошкора ёки яшириқчалигига кўра.

Биринчи турга В.Стрезикозиннинг [188] таснифини киритиш мумкин, у мустақил ишнинг қуйидагича турларини ажратиб кўрсатади:
1. Дарслик ва ўқув китоби билан ишлаш.
2. Маълумотнома адабиётлар (статистика тўпламлари, алоҳида билим соҳаларига доир маълумотномалар, луғатлар, энциклопедиялар ва ҳ.к.). билан ишлаш.
3. Вазифаларни ҳал этиш ва тузиш.
4. Ўқув машқлари –оддий ва босмали дафтарларда.
5. Иншо ва баёнлар.
6. Кузатув ва лаборатория ишлари.
7. Ишлар – иллюстрация, харита, схема, графика ва тарқатилган материалдан фойдаланиш билан боғлиқ вазифлар.
8. Графикага доир ишлар.
Мустақил ишларнинг иккинчи тури илк бор Б.П.Еписов [60] томонидан кўриб чиқилган. Б.П.Еписов унда мустақил ишларни қуйидаги мақсадларда фойдаланиладиган гуруҳларга ажратади:

  • янги билимлар олиш;

  • олинган билимларни амалиётда қўллаш;

  • ўқувчиларнинг билимларини қайтариш ва текшириш кўникма ва малакаларини текшириш.

Мазкур тадқиқодда мустақил ишнинг бевосита иштирокчиси ва натижаларга олиб келувчи томони бўлмиш талабанинг ижодий фаолияти етарлича ёритилмаган.
И.Т.Сироежкин [192] ҳам мустақил ишларни дидактик мақсадлар бўйича ажратишга уриниб кўрган ва бу ишнинг учта турини ажратиб кўрсатган булар:
- янги билимларни эгаллаш мақсадида амалга ошириладиган ишлар;
- билимларни такомиллаштириш мақсадида амалга ошириладиган ишлар (такрорлаш, мустаҳкамлаш, қўллаш);
- билимларни текшириш мақсадида амалга ошириладиган ишлар.
Мазкур таснифнинг қатор камчиликлари бўлиб, улар мустақил ишларни гуруҳларга ажратишда қўлланиладиган белгиларнинг тасодифийлигидан, шунингдек турли гуруҳларга бўлинган турлича мустақил ишларнинг ўзаро боғлиқ эмаслигидан иборат.
И.И.Малкин [101] мустақил ишларни билим олиш фаолиятининг хусусиятига қараб таснифлашни таклиф этади:
1. Репродуктив мустақил ишлар тури:
а) қайта тикловчи;
б) машқ қилдирувчи;
в) шарҳловчи;
г) текширувчи;
2. Билиш-изланишга доир мустақил ишлар тури:
а) тайёрловчи;
б) тасдиқловчи;
в) тажриба ва изланишга доир;
г) мантиқий изланишга доир.
3. Билиш ва амалиётга доир мустақил ишлар тури:
а) ўқув-амалиётга доир;
б) ижтимоий ва амалиётга доир
И.И.Малкиннинг таснифи ҳозирги таълим талабларига жавоб беради, бироқ, унда қатор камчиликлар ҳам мавжуд. Биринчидан, тушунчалар кўламини муаллиф турли асосларга биноан тақсимлайди. Шундай қилиб, билиш ва изланишга доир турдаги ишлар репродуктив ва ижодий турдаги билиш ва амалиётга доир турдаги мустақил ишлардан ажратиб қўйилган. Иккинчи томондан, масалан, мустақил ишнинг текшириш, тайёргарлик ва бошқа турлари бошқа турдаги мустақил ишларга ҳам киритилиши мумкин. Билиш ва амалиётга доир мустақил ишлар ҳам асоссиз тақсимланган. Олимнинг билиш жараёнидаги илмий ижоди билан ўқувчининг ёрдамида билиш жараёнидаги ижодини айнан деб ҳисобланиши И.И.Малкин тадқиқодининг шубҳасиз ютуғи бўлиб, бу талабалар мустақил ишининг ижодий томонига урғу бериш учун муҳим аҳамият касб этади. Муаллиф мустақил ишлар турларини кўриб чиқар экан, қайта тиклашга доир фаоллик ва мустақилликни ижоднинг биринчи босқичи деб; қайта тиклаш – ислоҳ қилишга доир фаолликни ижоднинг ўртанча босқичи деб; ихтрочилик, ўз лойиҳаларини яратишга доир фаолликни – талабалар ижодининг энг юқори босқичи деб баҳолайди.
М.Н.Скаткин, И.Я.Лернер [180] асарларида мустақил ишлар қай даражада мустақиллиги ва ошкора ёки яширқчалигига қараб таснифланганки, улар тадқиқодчилик иши билан ижодий ишни ажратиб кўрсатадилар.
А.В.Усова эса “ўқувчиларнинг ижодий тасаввурлари ва билимларидан фойдаланишга нисбатан юксак босқич бўлмиш мустақил ишларнинг мана шу иккала тури ўртасида қатор оралиқ иш турлари мавжуд”лигига эътиборни қаратади [209, 17-б].
Б.А.Сахоров эса ўзгача фикрни илгари суради. У ўқувчиларнинг барча мустақил ишларини уч турга бўлади, булар: ”қайта тикловчи, машқ қилдирувчи ва ижодий” ишлардир [176, 277-б.].
П.И.Пидкасистий ўз тадқиқодида мустақил ишнинг қатор турларини ажратиб кўрсатади [148]:

  1. намуна бўйича қайта тиклашга доир мустақил ишлар;

  2. реконструкция қилиш ва вариантлар бўйича;

  3. савол-жавоб усули (эвристик);

  4. ижодий (тадқиқодчилик).

Бу ўринда талабанинг билиш фаолиятининг муайян тизимга асосан олиб борилиши тамойили ва қийинчиликларнинг ортиб бориши тамойили асос қилиб олинган. Бир қараганда бундай ёндашув анча оқилона ва мустақил ишни таснифлаш муаммосини илмий жиҳатдан асослаган ҳолда ҳал этилиши бўлиб кўринади. Бироқ, талабанинг билиш фаолияти иккита асосий жараёндан, яъни қайта тиклаш ва ижодий жараёндан иборат бўлиб, бу иккала жиҳатнинг нисбати турлича босқичларда ўзгариб боради. Бинобарин, ижодий ва қайта тиклашга доир мустақил ишлар ўртасига кескин чегара қўйиб бўлмайди. Шу сабабли мустақил ишларни таснифлашнинг бошқача принципларини аниқлаш зарурати мавжуд.
А.В.Усованинг асарларида мустақил ишларни таснифлаш муаммосини ҳал этишга кўпроқ мукаммал ёндашилган. Бундан олдинги муаллифлардан фарқли ўлароқ, у мустақил ишлар турларини ҳар-хил белгиларга қараб таснифлаш мумкинлигини таъкидлайди. Фақат танланган белги у ёки бу падагогик вазифани ҳал этиш учун муҳим аҳамият касб этиши лозим. Масалан, муаллиф мустақил ишларни уларнинг тушунчаларни шакллантиришдаги ролига қараб таснифлашни таклиф этади. А.В.Усова белгиларни таснифлаш учун асос қилиб олиб, мустақил ишларни бешта гуруҳга бўлади [209]:
1. Тушунча билан дастлабки танишув, тушунчаларнинг муҳим белгиларини қисмларга ажратиш.
2. Тушунчанинг белгиларини аниқлаб олиш: а) тушунчаларнинг муҳим белгиларини аниқлаш; б) муҳим белгиларни номуҳимларидан ажратиб олиш; в) тушунчаларнинг номуҳим белгиларини турли вариантларга ажратиш; г) тушунчаларни табақалаштириш (қиёслаш, қарама-қарши қўйиш).
3. Билим орттиришга хизмат қиладиган ва амалий хусусиятга эга вазифаларни ҳал этишда тушунчалардан фойдаланиш кўникмасини ҳосил қилиш.
4. Тушунчаларни аниқлаштириш.
5. Ижодий хусусиятга эга вазифаларни ҳал этишда тушунчалардан фойдаланиш.
Мустақил ишлар асосий фаолият турлари ва усулларига кўра еттита гуруҳга бўлинади:
1) дарслик ва қўшимча (ўқув ва илмий-оммавий) адабиётлар билан ишлаш;
2) экспериментал ва амалий ишлар;
3) таҳлилий-ҳисоблаш;
4) график;

  1. лойиҳа-конструкторлик;

  2. билимларни таснифлаш ва тартибга солиш;

  3. билимлардан ҳодисалар ва жисмлар хоссаларини тушунтириш ҳамда башорат қилиш учун фойдаланиш.

Экспериментал, график ва таҳлилий-ҳисоблаш ишлари сирасига ижодий хусусиятга эга ишлар ҳам киритилган.
А.В.Усованинг асарларида [208,209] асосий дидактик мақсадлар бўйича мустақил ишлар таснифи ҳам илмий жиҳатдан асослаб берилган.
Мустақил ишларнинг барча турлари дидактик мақсадларига кўра беш гуруҳга бўлинади:
- янги билимларни ўзлаштириш ва билимларни мустақил ўзлаштириш малакасини эгаллаш;
- билимларни мустаҳкамлаш ва аниқлаштириш;
- ўқишга доир ва амалий вазифаларни ҳал этишда билимлардан фойдаланиш малакасини ҳосил қилиш;
- амалий хусусиятга эга малака ва кўникмаларни шакллантириш;
- ижодий хусусиятга эга кўникмаларни, ўқув ва амалий вазифаларни ҳал этишда билимлардан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш.
Ҳар бир гуруҳ мустақил ишларнинг бир нечта турини ўз ичига олади. Гуруҳларнинг ўзаро боғлиқлигига сабаб айнан бир турдаги мустақил ишдан турли дидактик вазифаларни ҳал этиш учун фойдаланиш мумкин.
А.В.Усова томонидан таклиф этилган мустақил ишлар таснифи таълим назарияси ва амалиётини мустақил ишларнинг янги турлари билан бойитиш учун имконият туғдириб, уларнинг ўқув жараёнида қўлланилишини кенгайтирди.
Шундай қилиб, биз қуйидагича хулоса чиқаришимиз мумкин:
1. Мустақил ишларни таърифлаш ва таснифлаш муаммоларини ҳал этишдаги турли йўналиш ва ёндашувлар шарҳи бу муаммоларнинг услубчилар ҳамда дидактик мутахассислар эътиборини доимо жалб этиб келганлиги ва яна жалб этишда давом этишидан далолат бериб турибди.
2. Педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг мустақил ишларини ташкил этиш масалаларини кўриб чиқишда педагогик йўналишнинг хусусиятларини, келгусида ўз ўқувчиларининг мустақил ишини ташкил эта оладиган ижодий шахсни камол топтириш лозимлигини назарда тутмоқ керак.
Бу вазифаларни таълим бериш услубларини пухта танлаш орқалигина ечиш мумкин бўлади.

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling