Педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг мустақил ишларини ташкил этишда ўқув-амалий ўйинлардан фойдаланишнинг назарий асослари


(1-схема. МУСТАҚИЛ ИЖОДИЙ ФАОЛИЯТ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ)


Download 1.25 Mb.
bet5/19
Sana24.01.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1117032
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Мустақил таълим дис

(1-схема. МУСТАҚИЛ ИЖОДИЙ ФАОЛИЯТ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ)
Талаба билим олиш жараёнида ҳамда уларни қўллаш босқичида қийинчиликларни енгиб ўтишни ўрганган тақдирдагина унда ижодий мустақилликни шакллантириш мумкин. Ихтиёрий жараёнлар фаолият билан узвий боғлиқ бўлиб, “ихтиёр куртаклари инсоннинг ҳаракат қилиш борасидаги майллари бўлмиш эҳтиёждан иборат” [170, 428-б.]. Бундан мустақил фаолиятнинг асослаш ва таркибий-амалий қисмлари ихтиёрий жараёнлар билан узвий боғланган, деган маъно чиқади.
Ўқитувчининг мустақил ишни ташкил этишдаги роли назарда тутилса, талабаларнинг мустақил фаолиятини уларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олмаган тақдирда ташкил этиш мумкин эмаслиги аён бўлади. Шу муносабат билан талабаларнинг ўзлари мустақил ишларидан қанчалик қониқадилар, деган савол туғилади. Сўнгги йиллардаги тадқиқодлар [32,98] ҳар учта талабадан биттаси мустақил ишни ташкил этиш ҳолатлари, унинг натижалари, ўқитувчилар, назоратнинг унга муносабатидан қониқмаслигини кўрсатмоқда.
Талабалар ўзларига шахс сифатида ўз ижодий қобилиятларини намоён этишлари, ўзларини педагог сифатида синаб кўришлари; қўшимча билим сифатида янги билимни олиш; фикрлаш маданиятини ривожлантириш; материални янада чуқур ўзлаштириш; шахснинг ўз фазилатларини ривожлантириш; ўрганилаётган масала бўйича ўз нуқтаи назарини ишлаб чиқиш учун, шунингдек бирга таҳсил олаётган талаба ўртоқлари билан фикрлашиш учун имконият берилганлигини мустақил ишни ташкил этишдаги ижобий жиҳатлардан деб таъкидлашмоқда. Демак, талабалар мустақил ишнинг ҳам таълим беришдаги хизмати, ҳам интеллектуал ривожланиш ва шахснинг ўз-ўзини намоён этиши ва педагогик қониқиш нуқтаи назаридан ижобий жиҳатларини қайд этадилар.
Шу билан бирга, талабалар мустақил ишлаш жараёнида дуч келишаётган қатор қийинчиликлар ҳам мавжуд. Уларнинг баъзиларинигина санаб ўтамиз, улар: мустақил ишлаш бўйича тегишли кўникманинг йўқлиги; назарий билимларни амалиёт билан боғлаш малакасининг етишмаслиги кабилардир. Бу ҳол, мустақил ишни ташкил этиш муаммосининг кескин турганлигидан далолат беради. Вазиятни ўзгартириш учун мустақил ишнинг мақсад ва моҳиятини бойитиш лозим, бу талабаларнинг кўрсатаётган сабабларини ўзгартириш имконини беради. Шу билан бирга, мустақил фаолиятнинг асосий мақсади ҳам ўзгаради, яъни: имтиҳон ёки зачёт топшириш истагидан муайян касбий малакани эгаллаш, демак, моддий жиҳатдан таъминланган ҳаётий мавқени эгаллаш истаги томон ўзгаради, мазкур ҳолатда ўқув жараёнининг умумий стратегиясини ҳам ўзгаради. Ҳозирги пайтда талабалар ўқиш вақтининг асосий қисми аудиторияларда ўтказиладиган ўқув машғулотларига тўғри келади.
Бундай машғулотлар ҳажмининг анъанавий суратда жуда катта эканлигидан жисмоний имкониятлари ва вақтларининг етишмаслиги сабабли талабалар мунтазам ҳамда масъулият билан шуғулланишга қодир эмаслар.
Бироқ ҳозирги таълим жараёни жадаллашиб бораётган бир шароитда бунга анъанавий таълим воситаларини қўллаш билангина эришиб бўлмайди, бундай ҳолатда фаол услублар, хусусан, амалий ўйинлар алоҳида тан олинадики, уларнинг ижодий имкониятларининг юқорилиги педагогика услубиятчилари томонидан кенг қўллаб-қувватланади. Улардан фойдаланиш талабаларга интеллектуал қийинчиликлар туғдирадиган, билишга қизиқишни кучайтириб юборадиган, янги билимларни фаол ва мустақил ўзлаштиришлари учун шароит яратиб берадиган билиш-изланишга хос вазифаларни таклиф этиш орқали уларнинг мустақил ижодий ишлашини ташкил этиш имконини беради.
Яна муҳими, ўқитишнинг фаол услубларидан фойдаланиш анъанавий таълим жараёни қолипини ўзгартириб юборадики, бундай жараёнда талаба маърузаларда хабар қилинган нарсаларнигина такрорлайди, чунки мазкур ҳолатда фаол мустақил фаолият юритиш ҳақида кўрсатма берилмайди. Натижада талабалар назарияни ўрганиш билан чекланиб қолиб, ўз билимларини амалда қўллай олмайдилар.
1. Ҳозирги вақтда педагог ва тадқиқодчилар олдида мустақил ишни ташкил этиш доирасида талабаларда билимни мустақил эгаллашга, илгари учрамаган янги вазифаларни мустақил ҳал этишга қизиқиш уйғота оладиган таълим тизимини ишлаб чиқиш вазифалари турибдики, бундай тизим талабаларда мустақиллик ва масъулият ҳиссини шакллантириш учун имконият яратади.
2. Талабаларнинг ўрганилаётган вазиятга чуқур кириб боришга, фаол ҳаракат қилишга, муваффақият учун қайғуришга ва ўз хатти-ҳаракатларини асослаб беришга ундайдиган ўқитиш услублари пухта ўйлаб танланган тақдирдагина мазкур вазифаларни ҳал этиш мумкин бўлади.
3. Бизнингча, бу талабларнинг ҳаммасига фаол таълим бериш услублари, хусусан амалий ўйинлар жавоб беради, асосан.
Бу ҳақда тадқиқодимизнинг кейинги қисмида сўз юритамиз.



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling