Педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг мустақил ишларини ташкил этишда ўқув-амалий ўйинлардан фойдаланишнинг назарий асослари


Мустақил иш ва шахснинг ижодий камол топиши


Download 1.25 Mb.
bet6/19
Sana24.01.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1117032
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Мустақил таълим дис

1.1.2. Мустақил иш ва шахснинг ижодий камол топиши

Ижодий жиҳатдан мустақил педагогни камол топтириш муаммоси олий ўқув юртида таълим беришнинг барча даврлари учун хос бўлган муаммодир. Бироқ, мазкур масалани тадқиқ қилишнинг йўналиши, жадаллиги, чуқурлиги ва кенглиги турличадир. Масалан, Ж.Дьюн [57], Я.А.Каменский [84], Ж.Ж.Руссо [171] ва бошқаларнинг қарашларида мустақиллик ва ижодий фаолиятнинг тўсатдан намоён бўлиши кузатилади. Россия педагогикасида ижодий мустақилликни ташкил этиш муаммоси Н.И.Пирогов [150], К.Д.Ушинский [210] ва бошқа олимларни ташвишлантирган.


Кейинчалик педагогика ривожида тўхташ рўй бериб, унинг оқибатида таълимга ижодий ёндашиш масалалари кам тадқиқ қилинади. Бироқ, шундан кейинги йиллар мустақил ижодий ишни инсоният томонидан тўпланган маданиятни ўзлаштира бориш жараёнида ривожлантириш муаммоларига қизиқиш кучайганлиги кузатиладики, бундай ҳолатни Л.С.Виготский [37], А.Н. Леонтьев асарларида кўзга яққол ташланади. Мазкур муаммо сўнгги йилларга келибгина махсус ўрганиш объекти тарзида шаклланди. Ижодий жиҳатдан мустақил педагог учун талаб ҳозирги вақтга хосдир, демак педагогик жараёнда шахснинг ижодий мустақиллигини шакллантириш ва ривожлантиришга қизиқиш ортиб бормоқда.
Бунинг учун педагогикада умумий ижод назарияси, яъни педагогик жараёнда ижодий мустақил шахснинг шаклланиши назарияси ишлаб чиқилди ва ҳозирги пайтда жадал ривожланиш босқичида.
Шу муносабат билан “мустақил иш” тушунчасини аниқлаб олиш, талабаларнинг ўқув жараёнидаги мустақил иши моҳиятини ўрганиш, унинг ўрнини белгилаб олиш ниҳоятда муҳим. Мустақил ишларнинг турларини ажратиш масаласи билан кўпчилик дидактик олимлар шуғулланишган [59,148,208 ва ҳ.к.]. Инқилобдан олдинги Россиянинг илғор педагоглари таълим услубларини талабаларнинг фаоллиги, мустақиллиги ва ташаббускорлигини ривожлантириш, уларнинг ижодий тафаккурини ва амалий кўникмаларини тарбиялаш йўналишида қайта қуришни талаб қилишган. Мазкур талаблар мамалакат олий мактабларида изчиллик билан амалга ошириб келинмоқда. Б.П.Есипов [60], П.И.Пидкасистий [148, 149], А.В.Усова [208] каби ва бошқа тадқиқодчилар бу масала назарияси ҳамда амалиётига муҳим ҳисса қўшишган. Бироқ, ҳозирда ҳам мустақил иш тушунчасининг ягона таърифи йўқ. Масалан, П.И.Пидкасистий мустақил ишни “қўйилган мақсадга биноан муайян фаолиятни ташкил этиш ва бажариш воситаси” деб таърифлайди [148,49-бетлар]. Шу муносабат билан, у мустақил ишни тавсифлар экан, бундай таълим воситасини “ўқувчиларнинг билим фаолияти услубларини ўзлаштириш жараёнида ўз-ўзини сафарбар қилиш ва бошқаришларининг энг муҳим шарти бўлиб, ўқувчиларда ўз билимларини мунтазам равишда мустақил бойитиб боришлари, билишга доир янги вазифаларни ҳал этишда илмий ва политехник ахборотлар оқимида тўғри йўл топишлари учун психологик йўналишни тарбиялайди” деб таъкидлаган [148,51 бетлар]. Бундай қараш, бизнингча, мустақил ишларнинг муҳим белигларининг ҳаммасини ҳам очиб бермайди.
Р.Б.Срода ҳам [187] мустақил иш тушунчасини таърифлашга уриниб, мустақил иш дейилганда “ўқувчиларнинг мумкин қадар кучли фаоллик, ижодкорлик, мустақил фикр, ташаббус кўрсатган ҳолда бажарадиган фаолиятлари” тушунилишини таъкидлаган [187,32 бет.]. Бироқ, ўқувчилар мустақил фаолият жараёнида мазкур хусусиятларини доимо ҳам намоён этмасликлари мумкин.
Олий мактаб назарияси ва амалиётида мустақил ишнинг таърифлари учрайди. Айрим тадқиқодчилар уни мустақил фаолият деб қараб, олий ўқув юртидаги ўқув жараёнида мустақил иш маъруза, амалий машғулотларда, лаборатория ишларида ва семинарларда, талабаларнинг ўқитувчи томонидан хабар қилинган маълумотларни қабул қилиши ва мустақил англаб етилиши, такрорланиши, вазифалар, ҳисоб-китоб ишларида иштирок этиши кабиларда намоён бўлади, деб ҳисоблашади. Бошқалар эса талабанинг ўқув материалини ўқитувчининг ёрдамисиз мустақил мушоҳада қилиши, таҳлил қилиши ва умумлаштиришини, ўз хулосаларини ва натижаларини текширишинигина талабаларнинг мустақил иши деб ҳисоблайдилар. Ниҳоят, учинчилар бир қадар расмий нуқтаи назарда туриб, бутун эътиборларини талабаларнинг ўқув вазифаларини мажбурий машғулотлар ва аудиториядан ташқари ишларга бўлинишига қаратадилар ҳамда аудиториядан ташқари ишларни мустақил иш деб баҳолайдилар.
Олий мактаб дидактикасида талабаларнинг мустақил иши - ўқув жараёнида талабаларнинг ижодий фаоллигини таъминлашнинг асосий йўли деб қаралади. У талабаларда ташаббускорлик, мақсадга эришиш учун қатъий ҳаракат қилиш ҳиссини ривожлантиради, факт ва ҳодисаларни мустақил таҳлил қилиш кўникмасини ҳосил қилади, уларни мустақил фикрлашга ўргатадики, бу ҳол уларни ижодий камол топтиради. Мустақил иш олинган билимларни малака ва кўникмага айлантиришда асосий восита бўлиб хизмат қилади.
Шундай қилиб, қуйидагича хулоса чиқариш мумкин:
1. Талабаларнинг мустақил иши дейилганда “Ўқитувчининг бевосита иштирокисиз амалга ошириладиган кўпчилик ўқув фаолияти турлари” тушунилади [142,783-б.].
2. Талабаларнинг мустақил ишининг пухта ўйланиб ташкил этилиши қуйидаги вазифаларни ҳал этиш имконини беради: ижодий фаоллик, кузатувчанлик, мантиқий мушоҳадани ривожлантириш; ақлий ва жисмоний меҳнат маданиятини сингдиришга, мустақил меҳнат қилиш, қўйилган мақсадга эришиш учун самарали ва қизиқиш билан ҳаракат қилиш; олий ўқув юртини тугатгандан сўнг танланган касбни такомиллаштиришга тайёрлаш.
Шунингдек, мазкур фаолият тури бўлажак мутахассис шахсининг шаклланишида ҳал этувчи аҳамият касб этади ва унинг ижодий фаолиятини амалга ошириш борасидаги потенциал имкониятини ривожлантиришнинг зарурий шарти ҳисобланади. Шу билан бирга, мустақил иш талабаларнинг билимларни ўзлаштиришларини таъминлабгина қолмасдан, балки уларга бу билимларни мустақил эгаллаш кўникмаларини ҳосил қилишда ҳам ёрдам беради.
3. Мустақил иш моҳиятини очиб беришнинг юқорида баён этилган дастлабки фикрлар айни вақтнинг ўзида мустақил ишлар турлари ва шаклларини таснифлаш учун ҳам илмий асос бўлиб хизмат қилади. Бундай таснифлашнинг асосини талаба фаолиятидаги такрор ҳосил қилиш билан ижодий жараёнларнинг нисбати ташкил этиб, унинг тизимида такрор ҳосил қилиш фаолияти ижодий фаолиятга нисбатан, бир томондан асос сифатида, иккинчи томондан эса уларнинг оқибати сифатида таъсир кўрсатади. Ижод эса такрор ҳосил қилиш фаолиятидан келиб чиқиб, унинг ривожи ҳисоблансада, ижод ўзида такрор ҳосил қилиш жараёнларини ўз оқибати сифатида мужассам этади.
Мустақил иш таснифларининг шарҳи тадқиқодимизнинг кейинги бўлимида батафсил баён этилади.


Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling