Педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг мустақил ишларини ташкил этишда ўқув-амалий ўйинлардан фойдаланишнинг назарий асослари


Download 1.25 Mb.
bet3/19
Sana24.01.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1117032
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Мустақил таълим дис

Ҳимояга киритиладиган мавзулар.

1. Педагоглик касбини танлаган талабаларнинг мустақил ишини ташкил этишда ўқув-амалий ўйинлардан фойдаланишнинг назарий асослари.


2. Ўқув-амалий ўйиндан педагогик тажриба ўтказиш усули сифатида фойдаланиш.
3. Педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг мустақил ишини ташкил этишда ўқув-амалий ўйинлардан фойдаланиш.
Тадқиқоднинг услубий асоси қуйидагилардан иборат: ўқитувчини касбга тайёрлаш моҳияти ва услубларини асослаб беришга системали ёндашишнинг асосий принциплари ҳамда тадқиқод объектлари ҳақида мавжуд ва бўлажак маълумотларни олиш имконини имитацион моделлаштириш услубининг туб принциплари.
Тадқиқодда мамлакатдаги ва хорижлик олимларнинг дидактика масалаларига, амалий ўйинлардан фойдаланиш ва ўйинларни моделлаштириш муаммоларига бағишланган асарларига таянилган.
Тадқиқод жараёнида қуйидаги услублардан фойдаланилди:
- педагогика олий ўқув юртларидаги ҳозирги ўқув жараёнининг моҳиятини (тадқиқод мавзуининг долзарблигини асослаб бериш босқичида) назарий таҳлил қилиш;
- адабий манбаларни таҳлил қилиш, педагогик тажрибаларни ўрганиш (қўйилган вазифаларни ҳал этиш йўлларини излаш босқичида);
- имитацион моделлаштириш услуби (ўқув-амалий ўйинни ҳамда талабаларнинг мустақил ишини ташкил этиш моделини ишлаб чиқиш босқичида);
- анкета ўтказиш услуби (модел кўламларини ўрганиш босқичида);
- тажриба ўтказиш услуби (тадқиқод натижаларини текшириш бос-қичида).
Тадқиқоднинг тажриба-синов базаси – Москва давлат педагогика университети. Тажриба иштирокчиларининг мактабгача таълим (педагогика) ва психология факультети, бошланғич таълим, социология, иқтисодиёт ва ҳуқуқ, кимё ва филология факультетларининг 3-5-курслар талабалари, таълим жараёнини жадаллаштириш услублари кафедрасининг ўқитувчилари.
Тадқиқод натижаларини синаш: Тадқиқод натижалари Москва педагогика университетининг мактабгача тарбия ва психология факультетида ўтказилган ёш олимлар конференцияларида, шунингдек МДПУ таълим жараёнини жадаллаштириш услублари кафедрасида ўтказилган йиғилиш ва илмий семинарларда, Нижний Новгородда 2002 йил май ойида “Инсон ресурсларини бошқаришда инновацион технологиялар” мавзуида ўтказилган конференцияда ҳамда Москвада 2003 йил 24-25 мартда “Ўйин асосида таълим беришнинг жадал услубларини ривожлантириш ва улардан фойдаланиш амалиёти муаммолари” мавзуидаги конференцияда эълон қилинди ва муҳокама этилди.
Ишлаб чиқилган ўқув-амалий ўйин 2000-2003 йиллар мобайнида МДПУ талабалари билан ишлаш амалиётига жорий этилди.
Ишнинг тузилиши: диссертация кириш қисми, иккита боб, тўққизта параграф, хулоса, адабиётлар рўйхати ва тўртта иловадан иборат.
Тадқиқоднинг асосий натижалари умумий ҳажми 1,3 босма табоқдан иборат 8 та мақолада эълон қилинган.



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling