Педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг мустақил ишларини ташкил этишда ўқув-амалий ўйинлардан фойдаланишнинг назарий асослари


Педагогика олий ўқув юртлари талабалари мустақил ишини ташкил этиш моделининг тузилиши


Download 1.25 Mb.
bet14/19
Sana24.01.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1117032
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Мустақил таълим дис

2.3. Педагогика олий ўқув юртлари талабалари мустақил ишини ташкил этиш моделининг тузилиши

Педагогикада моделлаштириш масалалари XX асрнинг 70- йилларидан тадқиқодларда қўлланиладиган тадрижий ёндашувнинг ривожланиши муносабати билан кўриб чиқила бошланди. Тадрижий ёндашув ва мураккаб жараёнларни хусусан талабаларнинг мустақил иши жараёнини моделлаштириш услуби мукаммал ва яхлит тадқиқод олиб бориш имконини беради.


Яна бир бор умуман “модел” тушунчаси тўғрисида тўхталамиз. Бу хусусда ягона фикр йўқ, бунга сабаб, биринчи навбатда, мазкур тушунча кўламининг кенг ва амалда инсон фаолиятининг барча соҳаларида қўлланилиши ва уларни бир сўз билан баён этишнинг иложи йўқлигидадир”.
Моделнинг қуйидаги белгилари бўлиб [225], улар айни вақтда унинг тавсифлари ҳамдир:
- ўрганилаётган объект ёки жараённи моделда такрорлаш;

  • ўрганилаётган объект, жараённи тақлид қилиш қобилияти;

  • янги ахборот (объект ҳақида янги билимлар) бериш қобилияти;

- моделни тузишнинг ва модел ҳақида ахборот беришдан объект ҳақида ахборот беришга ўтишнинг аниқ шартлари ва қоидаларининг мавжудлиги;
- кўргазмалилик.
Педагогикада педагогик жараёнларни ташкил этиш моделлари М.В. Кларин [81] асарларида баён этилган бўлиб, у мазкур услубнинг таълим бериш жараёнини яхлит ёритиш, ўқитишнинг мантиқи ва моҳиятини ҳисобга олиш имконининг беришини таъкидлаган.
Шундай қилиб, алоҳида шакл бўлмиш моделни унинг педагогик билимнинг барча босқичларидаги вазифаси нуқтаи-назаридан, моделлаштириш услуби муносабати билангина эмас, англаб етиш мумкин. Педагогик модель тадқиқодни ташкил этишнинг воситаси бўлиб, у мустақил билим олиш фаолиятини ташкил этишнинг барча босқичларида бевосита ўрганилаётган объектни эмпирик даражада, яъни назарий тадқиқоднинг бошланишини, тадқиқод фаразларини, модель тузиш мақсад қилиб олинган бўлса натижаларини бир тартибга келтирувчи эмпирик даражада англатувчи дастлабки идеаллаштирилган объект сифатида турли шаклларда мавжуд бўлади. Бизнинг тадқиқодимизда моделлаштириш талабаларнинг мустақил ишини ташкил этиш қонуниятларини, шунингдек бу мавзуни ўрганишни давом эттириш йўналишларини аниқлаб олиш учун мазкур соҳадаги мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш усули сифатида хизмат қилади. Масалан, “Педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг мустақил иши” ўқув-амалий ўйинни тайёрлаш жараёнида биз талабаларнинг мустақил ишини ташкил этиш жараёнининг таркибий қисми бўлмиш системали блокларни ажратдик. Улардан ҳар бири навбатдаги тадқиқодлар учун янги йўналиш бўлиб хизмат қилиши мумкин. 3-иловада [167-б.] биз мустақил ишни такомиллаштириш учун ажратиладиган йўналишлар аҳамиятининг фоиз ҳисобидаги нисбатини келтирамизки, бу нисбат ўқув-амалий ўйиндан фойдаланиш маълумотларини ишловдан ўтказиш натижасида аниқланган.
Биз ўрганилаётган ҳолат моделини тузишда педаогика олий ўқув юртлари талабалари мустақил ишини ташкил этиш қуйидагиларни акс эттириши керак деган фикрга асосландик, булар:
- ўқишни тугатувчиларнинг тайёргарлиги сифатига жамият томонидан қўйиладиган талабларни;
- тадқиқодчилик малакаларини шакллантириш муаммосига доир тадқиқодларнинг асосий ғояларини;
- тадқиқ этилаётган кўникмаларнинг шаклланганлиги даражасининг асосий кўрсаткичларини.
Ўрганилаётган муаммони ҳал этиш учун педагогика фанида ҳозирги кунгача мавжуд бўлган айрим назарий ёндашувларни белгилаб оламиз.
Педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг мустақил ишларининг ташкил этилиши моделининг тузилиши жамиятнинг ижтимоий буюртмаси ҳисобланади. Жамиятнинг ўз камолоти устида мустақил ишлай оладиган ва ишлаб чиқаришнинг долзарб соҳаларига тезликда қайта мослашиш қобилиятига эга инсонларга бўлган эҳтиёжи таълим бериш жараёнига муносабатни фанни ўқитиш билан уйғунлаштириш йўналиши томон ўзгартиради. Шу нуқтаи-назардан олий педагогика мактаби олдига янгиликларни тадбиқ этиш жараёнида, тажриба-тадқиқод фаолиятида фаол қатнаша оладиган, педагоглик билан тадқиқодчи-олимликни ҳам биргаликда олиб бориш қобилиятига эга ўқимишли мутахассисларни тайёрлаш вазифаси қўйилади.
Бунинг сабаби шуки, ижодий педагогик меҳнат тадқиқодчилик фаолиятисиз бўлмайди, ижодий изланиш хусусиятларига эга мустақил иш эса – талабалар мустақил иши ривожининг энг юқори поғонаси ҳисобланади.
Мустақил ижодий ишни ташкил эта оладиган педагогика олий ўқув юрти битирувчисига ижтмоий буюртма яна шу билан асосланадики, ҳозирги пайтда мустақил фаолият анъанавий таълим моделидан келиб чиқиб ташкил этилади. Педагоглар, одатда, мустақил ишни ташкил этишнинг ишлаб чиқилган намуналарига биноан ишлайдилар, чунки ижодий яратувчанликдан кўра тайёридан фойдаланиш доимо осон бўлган. Бироқ, олий ўқув юртида таълим олаётган чоғидаёқ ижодий ишлашга иштиёқи кучли бўлган талабалар сони ортиб бормоқда. Бинобарин, инновацион таълим моделини тадқиқ қилиш, лойиҳалаш ва амалга ошириш қобилиятини тарбиялаш учун ўз-ўзидан таянч излаш эҳтиёжи юзага келади. Бундай ҳолат тадқиқодимиз мақсадига, яъни: талабаларнинг мустақил ишини ўқувчиларда тадқиқодчилик фаолияти кўникмаларини шакллантириш йўли билан ташкил этишга мувофиқ келади.
Талаба шахсининг иқтидори ва индивидуал хусусиятларини биз ижодий мустақиллик қобилиятини шакллантиришнинг асоси деб қараймиз. “Қобилият”ни биз муайян ҳаракатни муайян шароитда мустақил бажариш имкониятини таъминловчи назарий билимлар, илмий-тадқиқодчилик фаолияти ва амалий фаолият мажмуи деб ҳисоблаймиз. Қобилият шаклланишнинг қатор босқичларидан ўтгач, пировард натижада, маҳорат ва ижодга айланади.
Биз қўллаётган ўқув-амалий ўйин услуби талабаларнинг мустақил ишини ташкил этиш хусусиятларини аниқлаш учун имконият туғдиради. Шубҳасизки, мустақил иш талабада касбга меҳр уйғотиш, касбга доир шахсий хусусиятларни камол топтиришнинг асосий воситаларидан бири бўлиб хизмат қилади. Биз музкур фаолият турини ташкил этиш сифатининг қатор омилларга (системали блокларга) боғлиқлигини назарда тутамиз. Тадқиқод жараёнида педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг мустақил ишини ташкил этиш жараёнининг таркибий қисми бўлмиш қуйидаги омилларни кўриб чиқишга катта эътибор қаратилди:

  1. Илмий-тадқиқодчилик фаолияти.

  2. Талабаларнинг педагогик амалиёти.

  3. Психологик-педагогик фанлар бўйича назарий билимлар.

  4. Талабаларнинг мустақил ишини назорат қилиш.

  5. Рағбатлантириш.

  6. Педагогнинг шахси.

  7. Талабанинг шахсий сифатлари.

  8. Услубий жиҳатдан таъминланганлик.

  9. Санитария-гигиеник шарт-шароитлар.

  10. Таълим бериш жараёнининг ташкил этилиши.

Мазкур омиллар етакчи дидактик олимларнинг талабалар мустақил ишини ташкил этиш муаммоси бўйича назарий қарашларини [60, 148, 151, 176, 209 ва бошқалар] ишловдан ўтказиш, “Талабаларнинг мустақил иши” ўқув-амалий ўйинини таҳлил қилиш, биз томонимиздан ишлаб чиқилган “Педагогика олий ўқув юртлари талабалариниг мустақил ишини ташкил этиш” ўқув-амалий ўйинининг бир неча бор такрорланиши натижаларини, шунингдек ўрганилаётган муаммо бўйича ўтказилган анкета сўрови натижаларини таҳлилдан ўтказиш асосида ажратиб олинган. Юқорида тилга олинган системали блоклар талабалар мустақил ишининг таркибий қисмини ташкил этиб, биз уларни олий ўқув юртида 3-5 курсларда ўқиган вақти мобайнидаги ҳолатини кўриб чиқдик. Бу эса мустақил ишни ташкил этиш жараёнини ифодаловчи кўрсаткичлар тизимига янада аниқ тузатишлар киритиш имконини берди.
Масалан, аввалроқ ажратиладиган “Мустақил иш учун махсус ажратилган вақтнинг мавжудлиги” блоки ўзгартирилиб, “Таълим бериш жараёнининг ташкил этилиши” блоки таркибига “Ўқув режаларини тузишда мустақил иш учун вақтнинг режалаштирилиши” кўрсаткичи сифатида киритилди. Бундан ташқари, тадқиқод жараёнида биз алоҳида “Таълим жараёни” блокини ажратишдан воз кечиб, уни учта блок билан, яъни: “Илмий-тадқиқодчилик фаолияти”, “Талабаларнинг педагогик тажрибаси” ва “Психологик-педагогик фанларга доир назарий билимлар” блоклари билан алмаштирилди, бу ҳол мустақил ишнинг мазкур жиҳатлари ташкил этилишининг талабалар томонидан англаб етилишини яхшилаш ҳамда бу тушунчаларни тадқиқ этилаётган муаммо доирасида аниқлаштириш учун имкон яратди.
Тавсия этилаётган рўйхат, бизнингча универсал хусусиятга эга бўлиб, нафақат педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг мустақил ишини ташкил этишга, балки таълим бериш жараёнининг бошқа йўналишларига ҳам тадбиқ этилиши мумкин.
Шуни яна бир бор таъкидлаймизки, педагогика фанида мустақил иш жараёнини ташкил этишга ва унинг моҳиятига, шунингдек умуман “модель” тушунчасига нисбатан турлича ёндашувлар ишлаб чиқилган. Биз талабалар мустақил ишини ташкил этишнинг баён этувчи моделини ифодалаб берамиз.
Таълим бериш жараёнининг ўрганилаётган муаммо доирасида ташкил этилиши, яъни талабаларнинг тегишли малака ҳосил қилишга доир вазифаларни қабул қилишлари мақсадида улар фаолияти асосларининг белгиланиши талабаларнинг мустақил ишини ташкил этишда биз томонимиздан ажратиладиган дастлабки блокдир. Мазкур блокнинг ажратилиши мақсадни мустақил ижодий фаолият субъекти бўлмиш талаба шаклланишининг мустақил таълим олишидаги бир бўғини деб тушунилиши тақазо этган.
Талабаларда мустақил ишга қизиқишнинг пайдо бўлиши, унинг ўз касбий йўналишини белгилаб олиши ва ўз шахсининг янги-янги имкониятларининг очилишидаги аҳамиятини англаб етиши мазкур ишнинг натижаси бўлмоғи лозим. Талабаларнинг педагогик муаммоларни ҳал этишга ижодий ёндашишини таъминлаш мақсадида ўқув жараёнида фаол таълим беришнинг энг самарали услубларидан бири бўлган ўқув-амалий ўйинларнинг қўлланилиши мумкин.
Юқоридагилардан шундай хулоса чиқариш керакки, педагогика олий ўқув юртларида талабаларни ўқитишни педагогик тадқиқодларда ўқув-амалий ўйинлардан бевосита фойдаланган ҳолда олиб бориш мақсадга мувофиқ, чунки бундай қилиниши бўлажак педагоглар касбий савиясини анча ошириши билан бирга учинчи минг йилликда маориф сифатини ҳам оширади. Ҳозирги пайтда Москва давлат педагогика университетининг мактабгача тарбия ва психология, социология, иқтисодиёт ва ҳуқуқ, кимё факультетларида амалий ўйинлардан махсус курс ўтилмоқда. Олий мактабни битирувчиларнинг ўз педагогик фаолиятлари ёки тажрибанинг афзалликларини илмий жиҳатдан тўғри асослаб бериш ва уларнинг қонуниятларини аниқлаш учун амалда ўйин услубларини қўллашга қийналишлари сабабли уларни бундай кўникмаларга олий ўқув юртидаги ўқиш жараёнида ўргатиш тавсия этилди.
Бизнингча, биринчи босқичнинг амалга оширилганлигини қуйидаги кўрсаткичлар белгилайди: талабаларда мустақил фаолият юритишга қизиқишнинг кучайиши; талабаларнинг касбий йўналишларида мустақил ишнинг аҳамиятини тўлиқ англаб етишлари, яъни талабаларнинг мустақил ишини ташкил этиш бўйича ишлаш учун асосларнинг белгиланиши. Буни 1-диаграммада келтирилган маълумотлар ҳам тасдиқлайди:
1-мустақил ишлаш учун асосларни белгилаб олиш;
2-ўқув режаларини тузишда мустақил иш учун вақтни режалаштириш;
3-ҳал этиладиган вазифаларнинг педагогик аҳамиятини таъкидлаш;
4-мустақил ишни ташкил этишга ижодий ёндашишни амалий ўйинни қўллаш йўли билан таъминлаш;
5- мустақил педагогик тадқиқод мавзуи ва йўналишини эркин белгилаш;
6-таълим бериш шаклларини индивидуал танлаш;
7-гуруҳдаги талабалар сонини қисқартириш;
8-ҳар битта талабалар гуруҳига унинг мустақил ишини мувофиқлаштириб борувчини тайинлаш;
9-талабаларнинг педагог билан муттасил равишда бевосита ва билвосита мулоқотда бўлишлари;
10-ишларни бажариш ва топшириш режаси билан таништириш;
11-ҳар бир талаба ёки талабалар гуруҳига индивидуал вазифаларини маълум қилиш;
12- маърузаларни ўз ҳоҳишига кўра тинглаш ва эркин тинглаш;
13-педагогик вазифаларни ҳал этишнинг калити билан тантиштириш;
14-ижодий иш вақтида чалғитувчи омилларнинг бўлмаслиги.



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling