Педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг мустақил ишларини ташкил этишда ўқув-амалий ўйинлардан фойдаланишнинг назарий асослари


-диаграмма. Талабаларнинг педагогик амалиёти


Download 1.25 Mb.
bet17/19
Sana24.01.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1117032
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Мустақил таълим дис

4-диаграмма. Талабаларнинг педагогик амалиёти.
1-назарий курс давомида орттирилган мунтазам мушоҳада юритиш кўникмаларини мустаҳкамлаш;
2-ўқиш вақтида орттирлган билимларни амалга оширишни асослаш;
3-назарий билимларни амалда қўллаш учун базанинг (болалар боғчаси, коллеж ва ҳ.к) мавжудлиги;
4-мустақил тадқиқод муаммоси бўйича ижодий педагогик фаолият юритиш учун шароит яратиш.

Бешинчи блок доирасида талабаларнинг илмий-тадқиқодчилик фаолиятлари ташкил этилади, яъни талабалар улардан олдиларига қўйилган педагогик вазифаларни ҳал этиш усулларини мустақил ишлаб чиқиш учун талаб этиладиган вазифаларни бажаришади. Бундан мақсад – талабаларда мустақил ижодий ишлаш тажрибасини собитқадамлик билан тўплаб берилишини таъминлашдан иборат. Психологик-педагогик тадқиқодлар услублари ҳақида олинган назарий билимлар улардан мустақил иш жараёнида оқилона фойдалана билиш кўникмасига айланади. Мазкур блок доирасида талабаларга замонавий педагогик фанда қўлланилаётган педагогик воситалар ҳақида ҳам батафсил маълумот берилмоғи лозим.




5-диаграмма. Илмий тадқиқодчилик фаолияти.

1- ижодий мушоҳада юритишга доир кўрсатма;


2-изланиш бўйича фаолликни оширишга кўрсатма;
3-муаммоли ижодий педагогик лабораторияларни ташкил этиш;
4-олимпиада ёки талабаларнинг илмий-тадқиқод масалаларига бағишланган конференцияси;
5-педагогик тадқиқодлар услубларини, талабаларнинг ёш бўйича гуруҳларини, тадқиқод мавзуларини мустақил танлаш.
5-диаграммадан кўриниб турганидек, талабаларнинг мустақил иши муаммоси доирасида илмий-тадқиқодчилик фаолиятини ташкил этиш бўйича кўзланган мақсадларни амалга ошириш кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат бўлади: услублар туркумидан тадқиқод мақсадларида фойдалана билиш; турли кўринишдаги сўров, суҳбат, таълим жараёни субъектларидан интервью олиш, анкеталар тузиш ишларидан фойдалана билиш; талабаларнинг ижодий лабораторияларда ишлаш ва яратиш иштиёқи, яъни талабанинг тадқиқод услубларини қўйилган вазифага мос равишда танлаш, тадқиқод режасини батафсил ишлаб чиқиб, уни бехато амалга ошириш, олинган маълумотларни ҳар томонлама таҳлил қилиб, баҳолаш қобилияти.
Олтинчи блок санитария-гигиеник шароитларни яратиш бўлиб, унда қуйидагилар назарда тутилади: инсонпарварлик муҳитини вужудга келтириш; талабаларнинг руҳий ва ижтимоий соғлигини яхшилаш чораларини кўриш, шунингдек ўқув лабораторияларида энг қулай микро муҳитни яратиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш.



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling