Педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг мустақил ишларини ташкил этишда ўқув-амалий ўйинлардан фойдаланишнинг назарий асослари
-диаграмма. Психологик-педагогик фанлар бўйича назарий билимлар
Download 1.25 Mb.
|
Мустақил таълим дис
3-диаграмма. Психологик-педагогик фанлар бўйича назарий билимлар
1-долзарб илмий психологик-педагогик муаммолар базасининг мавжудлиги; 2-муқобил психологик-педагогик мактаблар учун маърузалар курсларини ишлаб чиқиш; 3-талабаларни педагогика ва психологияга доир дасрликлар, қўшимча адабиётлар, маълумотномалар билан таъминлаш; 4-интернет, виделматериаллар, кутубхона фондларидан фойдаланиш учун иконият яратиш; 5-талабаларни олдиндан тайёрлаб қўйилган педагогика ва психологияга доир маърузалар конспектлари билан таъминлаш; 6-хорижий тиллардаги педагогик атамаларнинг фаол луғати билан таништириш. 3-диаграммадан келиб чиқиб, шундай хулосага келиш мумкин: талабалар тадқиқод учун долзарб илмий-педагогик муаммоларнинг мавжудлигига катта аҳамият беришади, уларнинг танлаган мутахассисликлари доирасида собитқадамлик билан мустақил ишлашга бўлган иштиёқлари шундан далолат бериб турибди, шу билан бирга, улар хорижий тиллардаги педагогик атамаларни билиш эҳтиёжини сўнгги ўринга қўйишади. Бу ҳолни хорижий педагогик мактаблар тажрибасидан фойдаланишнинг етарли даражада эмаслиги деб баҳолаш мумкин, лекин бу хилдаги манбаларнинг таржима шаклида етарлича миқдорда бўлиши ёки талабаларнинг хорижий тилларни етарли даражада билиши ва шу туфайли чет тиллардаги адабиётни ўрганиш осон бўлиши мумкинлигини ҳам ёддан чиқармаслик лозим. Тадқиқодимиз кўрсатганидек, таълим жараёни услубларини билиш, мустақил иш моҳиятини, уни ташкил этиш босқичлари ва унга қўйиладиган талабларни билиш, психологик-педагогик адабиётлар билан ишлашнинг турлича услубларидан фойдалана билиш назарий босқич мазмунининг талабалар томонидан самарали ўзлаштирилганлигидан далолат берувчи кўрсаткичлар ҳисобланади. Бундан ташқари талабанинг назарий жиҳатдан пухта билимга эгалиги мустақил ижодий фаолият учун ниҳоятда зарур бўлиб, унда объектнинг айрим белгиларини онгли равишда ҳаёлан эътиборга олмасдан бошқаларига эътиборни атайлаб жамлаш кўзда тутилади. Психологик-педагогик йўналишдаги фанлар бўйича назарий билимлар педагогик жараёндаги ҳодисаларни, ўзгаришларни олдиндан кўра билиш учун асос бўлиб хизмат қилади, бу эса талабаларининг мустақил ишини ташкил этишнинг навбатдаги босқичларида ҳам зарур. Аён бўлганидек, умуман назарий блок педагогика олий ўқув юрти талабаларининг мустақил ишини ташкил этишга илмий ёндашишни таъминлайди. Талабаларнинг мустақил ишини ташкил этишнинг тўртинчи блоки талабаларнинг педагогик амалиётларини ташкил этишдан иборат. Талабалар онгида бўлажак касблари тўғрисида аниқ тасаввур ҳосил қилиш олий ўқув юрти фаолиятининг энг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади. Бу шунингдек, мунтазам фикрлаш кўникмаларини ҳосил қилишдан бошлаб, мустақил ишнинг мазкур жиҳатини ташкил этиш учун шароит яратишгача бўлган қатор омилларга боғлиқ, албатта (4-диаграммага қаралсин). Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling