Педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг мустақил ишларини ташкил этишда ўқув-амалий ўйинлардан фойдаланишнинг назарий асослари
Download 1.25 Mb.
|
Мустақил таълим дис
Мазкур ўйинни ўтказиш хусусиятлари хусусида батафсил тўхталамиз. Энг аввало, ўйин иштирокчилари қуйидаги ҳужжатларни: ўқув-амалий ўйинни ўтказиш учун умумий топшириқ, қоидалар, кўрсаткичларни тартибга солиш блок-схемаси ва жадвалларини ўрганишади. Кўрсаткичларни тузишда қуйидагича иш кўрдик: 1. Биз мазкур кўрсаткичлар рўйхатини келтиришга ҳаракат қилмадик, бунинг устига, талабалар тадқиқ қилиш босқичида айрим кўрсаткичларни олиб ташлашди ёки янгиларини қўшишди. 2. Талабани кўрсаткичларни янада чуқур таҳлил қилишга йўналтириш учун улар жадвалларда эркин изчилликда жойлаштирилди. Биз талабаларга турли босқичларда турли кўрсаткичларни таклиф этдик. Диссертация тадқиқодида келтирилган ўйиннинг якуний вариантида таклиф этиладиган кўрсаткичларнинг амалга оширилиши мумкин бўлган ва бизнингча энг тўлиқ вариантларидан бири тақдим этилган. Ўйинга кириш жараёни анча узоқ вақт (15 дақиқа) давом этади, чунки талабаларни муҳокама этилаётган муаммонинг моҳияти, ўйинни тақсимлаш материаллари билан таништириш лозим. Ўйиннинг бу қисми назарий (услубий) хусусиятга эга. Сўнгра биз талабаларни ўйин вазиятига киритиб борамиз (Блок-схемага қаралсин, 95-б, 1.3-банд). Буни ўйин модели-ўйин предметининг бўлишини таъминлаш зарурати тақозо этади. Бу жойда турли вариантларни қўллаш мумкин. Масалан, биз талабаларга уларнинг педагогик ихтисосларни танлаган талабаларнинг мустақил ишини ташкил этиш муаммосини тадқиқ қилиш бўйича конференция иштирокчилари эканлигини, талабаларнинг ижодий мустақиллигини раҳбатлантириш масалаларига доир қатор масалаларни муҳокама қилиш лозимлигини тушунтирамиз. Сўнгра ҳар бири 5-7 талабадан иборат 3-4 та гуруҳ (конференцияга келган турли олий ўқув юртлари вакилларидан) тузилади. Таъкидлаш керакки, айнан шу фурсат талабаларда мустақил иш тўғрисида тасаввур ҳосил қилишда муҳим бўғин ҳисобланади, чунки у ўтказиладиган ўйиннинг самарали бўлиши учун зарур руҳий замин ҳисобланадики, бунга сабаб ўқув жараёнида одатда мавжуд бўладиган тангликни юмшатиб, ўйин иштирокчилари учун аутотренинг вазифасини ўтайди. Сўнгра биз ўйин босқичига ўтар эканмиз талабаларнинг мустақил ишини ташкил этувчи – блокларни индивидуал тартибга солиш хусусида тўхталамиз (блок-схемага қаралсин, 95-б, 2.1-банд). Бу ўринда ва кейинги босқичларда ҳам ҳар бир ўйин иштирокчиси индивидуал шахс бўлиб, унинг фикри ҳеч ким билан келишилмайди; ўйин иштирокчиси таклиф этилаётган кўрсаткичлар рейтинги юзасидан ўз нуқтаи-назарини билдиради. Тажрибамиз талабанинг бироз саросимага тушганлигини кўрсатади, бунинг учун у тадқиқ қилиш учун таклиф этилган муаммо бўйича мустақил равишда рейтинг ўрнатиш лозим. Бу ўйинда ўқитувчи талабага унинг ўзини шахс эканлигини англаб етиш муҳимлигини, ўз фикрларини билдириш мумкинлигини уқтириш ҳамда уни шунга йўналтириш лозим. Ўқитувчининг бундай хатти-ҳаракати, шунингдек “Педагог шахси” (7-жадвал, 103-б) кўрсаткичлари блокнинг ўйин мобайнида тартибга солиш учун таклиф этиладиган мустақил ишни тартибга солиш бўйича модели ҳамдир. Ўйинни кучайтириш учун ўйинчилари ўйиннинг кейинги босқичини ўтказишга тайёр бўлган гуруҳлар учун рағбатлантириш тизимини жорий этиш, жумладан уларга тегишли балларни (вазифани биринчи бўлиб бажарган гуруҳга, иштирокчига 2 балл), қўшиб бериш тавсия этилади. Биз ишчи тез бажарганлик учун бериладиган мукофот бали жуда юқори бўлмаслиги керак деб, ҳисоблаймиз, чунки талабалар тезлик орқасидан қувиб, тадқиқ этилаётган муаммонинг моҳиятига етишга ҳаракат қилмасликлари ва шу тариқа вазифанинг ижроси жараёнида ғирромликка йўл қўйишлари мумкин. Сўнгра биз 2.2-кичик босқичга, яъни группавий тартибга солиш амалига келамиз, бизнинг блок-схемамизга кўра унга 15 дақиқа ажратилади. Бу ўринда ҳар бир гуруҳда алоҳида умумий ёндашиш усули ишлаб чиқилади. Мазкур пайт алоҳида муҳим, чунки унда энг муҳим мунозара бўлади, талабанинг шахсий хусусиятлари – баҳолашда холислик, ўзига нисбатан талабчанлик, ўз хатосини тан ола билиш, ташаббускорлик кўрсата билиш ва ўз фикрини ҳимоя қила олиш қобилияти, ахборотни аниқ қабул қилиш ва танқиқдий нуқтаи-назардан баҳолаш қобилияти, қанчалик бехато ва равон гапириши намоён бўлади. Группавий тартибга солиш босқичида гуруҳ раҳбарларидан мунозарага раҳбарлик қилишдан ташқари “Талабанинг шахсий хусусиятлари” (11-жадвал, 107-б.) жадвалида тақдим этилаётган талабанинг шахсий хусусиятларини баҳолашда ҳам ўзини кўрсатиш талаб қилинади. Мазкур баҳода талабаларнинг ўйинда намоён бўладиган ва уларнинг мустақил ижодий ишида зарур бўладиган шахсий хусусиятлари акс эттирилади. Ўйин жараёнини ва унинг дидактик мақсадларини бузмаслик учун гуруҳ раҳбарлари талабаларга берган баҳоларини улар билан муҳокама қилмайдилар; ўйин жараёнида бу баҳолар жамланиб борилиб, ўйиннинг охирида якунларидан бири сифатида эълон қилинади. Бизнингча, мазкур блокнинг ичида кўрсаткичларнинг тартибга солиниши ҳам мақсадга номувофиқ. Чунки тадқиқодимизнинг мақсади талабаларнинг психологик хусусиятларини мустақил ишларининг шарт-шароитларига боғлиқ ҳолда кўриб чиқишдан иборат эмас. Мазкур кичик босқичнинг асосий жиҳати гуруҳларнинг блоклар рейтинги бўйича нуқтаи-назарларини ишлаб чиқишдан иборат бўлиб, улар педагогика олий ўқув юртлари талабалари мустақил ишини йўлга қўйишнинг асосини ташкил этади. Гуруҳнинг фикри овоз бериш йўли билан ҳам шакллантирилиши мумкин, бу вақтни анча тежаш имконини беради, бунинг афзаллиги яна шундаки, ҳар бир ўйинчининг нуқтаи-назари аниқланиши лозим. Шундан сўнг биз индивидуал ва группавий тартибга солишда йўл қўйилган хатоларни аниқлаш босқичига ўтамиз (2,3 ва 2.4.). Бунинг учун ўйинчиларга тартибга солишнинг мезон қилиб олинган варианти маълум қилинади. Тадқиқодимиз учун умуман тартибга солиш муаммоси ва хусусан мезон вариантини тузиш муаммоси ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Мезон вариантининг яратилиши, унинг устида олиб борилган экспериментал ишнинг бир қисми 4-иловада (168-169-б.) кўрсатилган, ижодий жараён бўлган чунки у мазкур ўқув-амалий ўйиннинг педагогика олий ўқув юртлари талабалари ва ўқитувчилари ўртасида кўп маротаба, такрор ва такрор ўтказилиши натижасида юзага келган. Тартибга солишнинг мезон вариантини ишлаб чиқишда бу гуруҳларнинг таъсири жуда кучли, чунки уларни экспертлар гуруҳи деб ҳисоблаш мумкин. Биз экспертларнинг холисона умумий фикрларини олиш учун экспертлар гуруҳи ичида В.С.Черепанов асарида тавсия этилган [218; 64-66-б.] ва Л.Н.Матросова томонидан [104; 105-107-б.] ўқув-амалий ўйин учун мослаштирилган услуб бўйича заро мувфоқилик бор-йўқлигини текширдик. Бунда биз экспертларнинг фикрларини холис баҳолаш имконини берадиган ҳисоб-китоб формуласидан фойдаландик: Fҳисоб = m(n-1) –x2 (1), бунда m – экспертлар сони, n – тартибга солинадиган кўрсаткичлар сони; x2ҳисоб = mn(n+1) Σ [Σrji]2- 3m(n+1) (2), Бунда rji – jчи кўрсаткичнинг унга jчи эксперт томонидан берилган даражаси. Давлат стандартида кўрсатилган [229; 24-51-б.] жадвалга биноан F£нинг юқори £– фоиз нуқтасини топамиз. Агар £ҳисоб бўлса унда эҳтимоллик (1-£) га тенг. £ қиймати хато қарор қабул қилиш эҳтимолидан иборат. Аксарият педагогик вазифалар учун £=0,10 га тенг деб қабул қилиш мумкин [218; 64-б.]. 4-иловада кўрсатилган вариант учун ўзаро мувофиқликни текшириш ҳисоб-китобини амалга оширишга доир мисол келтирамиз. Бунда m=15 (учта гуруҳни бир гуруҳга бирлаштирган ҳолда), n=10га тенг. 1 ва 2-формулалардан фойдаланиб, қуйидагича маълумот оламиз: Х2ҳисоб = 62 Fҳисоб = 18,4 Ò = (m-1) (n-1) = 126 Жадвалдан [218; 67-б.] фойдаланиб, биз F£нинг (юқори фоиз нуқтаси) 1,76га тенглигини, яъни Fҳисоб>F£лигини аниқлаймиз, бу ҳол бизга экспертлар гуруҳи ичидаги мувофиқлик қийматининг F≈ 0,10 (эҳтимоллиги – 0,9) даражасида эканлиги ҳақидаги фаразни қабул қилиш имконини беради. Бу эса, ўз навбатида, мезоний тартибга солишнинг холис эканлигидан далолат беради. Тартибга солишнинг мезоний варианти билан танишгандан сўнг ҳар бир ўйинчи, сўнгра эса умуман гуруҳ индивидуал ва группавий хатоларни аниқлайди. Шундан сўнг ўйиннинг энг муҳим босқичларидан бири келади (2.5.), у ўйиннинг блок-схемасида “Янги блокларнинг ишлаб чиқилиши ва гуруҳ миқёсида муҳокама қилиниши” деб белгиланган бўлиб, тадқиқод тарзида ўтказилади. Мазкур ўйин жараёнида ҳар бир ўйинчи ва умуман гуруҳ ўйин аввалида қайд этилган кўрсаткичларга муносабатини шакллантиради. “Гуруҳлараро муҳокама” деб номланган 2.6-кичик босқич ҳам унга қўшимча бўлади. Мазкур ўйин жуда кўплаб маротаба ўтказилгандан сўнг ҳосил қилинган тажриба шуни кўрсатдики, талабалар ўзларининг назарий тайёргарликлари ва амалий фаолият тажрибаларига қараб мустақил ишни ташкил этиш борасида теран ва турли фикрларни билдиришадики, уларнинг бир қисми ушбу ўйин кўрсаткичларига, иккинчи томондан эса тадқиқ этилаётган жараён тизимининг ўзига киритилган. Бундай кўрсаткичлардан мисоллар келтирамиз: 1. Муаммоларни ўрганувчи ижодий лаборатория ташкил этиш; 2. Долзарб психологик-педагогик муаммолар бўйича мунозаралар уюштириш; 3. Педагогнинг фан ва таълим соҳасидаги янгиликлардан хабардорлиги; 4. Ўқитувчи билан мулоқатнинг енгиллиги; 5. Долзарб илмий муаммолар банкини яратиш; 6. Талабаларнинг ижодий фаолияти учун қулай руҳий муҳит ва шарт-шароитларни яратиш. Тавсия этилган кўрсаткичларнинг муҳокама этилиши ўйиннинг нафақат биринчи босқичида, балки кейинги босқичларида ҳам ниҳоятда муҳим палла ҳисобланади. Юқорида келтирилган қўшимча кўрсаткичлар рўйхати ҳам айнан шундан далолат беради. Қайд этиш керакки, талабалар ва ўқитувчилар кўрсаткчиларни тавсия этиш жараёнида турли фикрларни илгари суришди, шу сабабли ўйин раҳбари ҳамда экспертларнинг вазифаси уларнинг ичидан ўйиннинг мавзуи билан, яъни педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг мустақил ишини ташкил этиш билан чамбарчас ва аниқ боғлиқ бўлганларини ажратиб олишдан иборат эди. Бундан олдинги кичик босқичдаги ишлар натижалари тавсия этилган қўшимча кўрсаткичларни баҳоловчи экспертларнинг билдирадиган фикрларида ўз ифодасини топади. Бош эксперт вазифасининг моҳиятини кўриб чиқиб, шуни таъкидлаш лозимки, у мезон бўлиб хизмат қила оладиган қарор қабул қиладиган шахс эмас, балки ўйин натижаларини умумлаштирадиган шахсдир. Шуни айтиш керакки, бош экспертнинг чиқиши илмий ахборот тарзида ёки келгусида педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг мустақил ишини ташкил этишга доир тавсиялар тарзида баён этилиши мумкин. Мазкур ўйин бўйича тадқиқодимиз ва унга берган тавсифимиз вазифаси педагогика олий ўқув юртлари талабалари мустақил ишининг моҳиятини ва уни ташкил этиш хусусиятлари ҳақида тасаввур ҳосил қилишдангина иборат бўлиб қолмай, балки биз унинг ёрдамида талабаларда мазкур жараённи батафсил ўрганиш иштиёқини ва эҳтиёжини ҳосил қилишга ҳам ҳаракат қилдик. Тажрибамиз шуни кўрсатмоқдаки, айниқса ўқув-амалий ўйин каби фаол таълим бериш услубидан фойдаланиб бунга эришиш мумкин экан. Бундан ташқари, ўқув-амалий ўйин индивидуал усулларни группавийлари билан муваффақиятли суратда уйғунлаштириб олиб боришга имконият яратадики, бунда группавий фаолият индивидуал ривожланишни рағбатлантиради. Навбатдаги ўйин босқичига ўтамиз (3). Бу босқичда ҳам биринчи ўйин босқичида кўриб чиққанимиздек кичик босқичлар мавжуд (2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 2.5, 2.6). Бундай тадбир ҳар бир блок бўйича кўрсаткичларни тартибга солишда алоҳида қайтарилганлиги сабабли, биз уни батафсил баён этиб ўтирмай, ўйиннинг якунловчи босқичини баён қилишга киришамиз. Блок-схемадан (95-б.) якунловчи босқичнинг (4) ҳам бир нечта кичик босқичдан иборат эканлигини кўрамиз, булар қуйидагилардан иборат: гуруҳлардаги ғолибларни ва пешқадам гуруҳни аниқлаш; гуруҳ экспертларининг ўйинчиларнинг шахсий хусусиятларига баҳо бериш бўйича чиқишлари; бош экспертнинг ўйин якунларига доир чиқиши; ўйин раҳбарининг якуний чиқиши. Мазкур босқич доирасида ўйинчилар фаолиятига умумий баҳо бериш шакли ҳам тўлдирилади (12-жадвал; 108-б). Мазкур ўйиннинг қисқача баёни шуни кўрсатдики, алоҳида талабанинг ўзи педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг мустақил ўйинини ташкил этиш муаммосини ўйин жараёнидаги каби шу қадар мукаммал ва шунчалик қисқа фурсат ичида тушуниб етмаган бўларди, шубҳасиз. Ўқув-амалий ўйинни қўллаш натижаларини таҳлил қилиш асосида қуйидаги хулосаларга келинди: 1. Мустақил ишни ташкил этиш сифатини яхшилаш мақсадида мазкур иш билан шуғулланиш учун асосни белгилаб олиш лозим. 2. Талабалар фаолиятини кучайтирувчи педагогик таъсир амалларининг бир қанчасини қўллаш зарур. 3. Ишни ташкил этишда долзарб илмий психо-педагогик муаммолар ҳисобга олиниши керак. 4. Талабанинг ўз ишининг натижаси унинг келгусидаги педагогик амалиётида зарур бўладиган мунтазам мушоҳада қилиш кўникмаларини ҳосил қилишдан иборат бўлишини ҳис этмоғи даркор. 5. Ифодаланаётган вазифаларни ижодий мушоҳада қилишга эришишни мақсад қилиб олиш муҳим аҳамиятга эга. 6. Мустақил ишни ташкил этишнинг санитария-гигиеник шарт-шароитлари ҳақида ғамхўрлик қилиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. 7. Педагогдан талабаларнинг турли йўналишларда янги-янги ғоялар билдиришлари учун руҳий жиҳатдан қулай шарт-шароит ярата билиш қобилияти талаб қилинади. 8. Талабалар фаолиятининг мазкур тури устидан жорий назорат ўрнатиш бўйича ҳам чора-тадбирлар кўриш жоиз. 9. Ва ниҳоят, рағбатлантириш мақсадида ҳал этилаётган психологик-педагогик муаммо ва вазифаларнинг касб учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида қайд этиш шарт. Пировардида талабаларнинг мустақил ишини ташкил этишнинг савияси ва сифати қатор омилларга, яъни талабанинг қизиқиши ва ўқитувчининг шахсидан бошлаб, объектив жиҳатларгача (санитария-гигиеник шарт-шароитлари ва таълим жараёнининг ташкил этилиши) бўлган омилларга боғлиқ. Бундан ташқари, мустақил мушоҳада қилиш қобилияти билишга доир илмий услублар ва усулларнинг қай даражада шаклланганлиги билан белгиланади. Шу сабабли талабаларнинг мустақил ишини ташкил этишнинг ўйин асосидаги таълим бериш шароитида такомиллаштирилиши мустақил мушоҳада қилиш даражасини анъанавий билим, малака ва кўникмалар билан бир қаторда фаол таълим бериш услублари ва усулларини ўзлаштиришнинг мажбурий элементларидан бири сифатида жорий этиш орқали ошириш билан боғлиқ. Бундай тажриба ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида диссертациянинг навбатдаги бобида анча батафсил тўхталамиз. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling