Педагогика ва Психология соҳаларидаги инновациялар


МакТаБгаЧа ТаЪлиМга ЗаМонавиЙ ЁндаШУв


Download 3.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/239
Sana10.11.2023
Hajmi3.75 Mb.
#1763752
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   239
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 3 qism

10
МакТаБгаЧа ТаЪлиМга ЗаМонавиЙ ЁндаШУв
Усмонова Раъно Олимовна,
Навоий вилоят Навбаҳор тумани
12-сонли МТТ мудираси
«Қайси соҳани олмайлик биз замонавий етук кадрларни тарбияламасдан туриб 
бирон-бир ўзгаришга, фаровон ҳаётга эриша олмаймиз. Бундай кадрларни, миллатнинг 
соғлом генофондини тайёрлаш, аввало, мактабгача таълим тизимидан бошланади».
Ш.М. Мирзиёев
мактабгача таълим тизими узлуксиз таълимнинг бошланғич, энг асосий бўғини 
ҳисобланади. мутахассис ва педагогларнинг илмий хулосаларига кўра, инсон ўз умри да-
вомида оладиган барча ахборот ва маълумотларнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда 
олади. Ана шу далилнинг ўзи болаларимизнинг етук ва баркамол шахс бўлиб вояга етишида 
боғча тарбияси қанчалик катта аҳамиятга эга эканини яққол кўрсатиб турибди. 
Таълим-тарбия жараёнида ҳар бир болани шахс сифатида тан олиш, унинг ёш хусусият-
лари, қизиқишлари, эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда билим, кўникма ва малакаларини 
шакллантириш ҳозирги куннинг талаби ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаб 
ўтганларидек: “Шуни унутмаслигимиз керакки, келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида 
яратилади, бошқача айтганда, халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандларимиз-
нинг бугун қандай таълим ва тарбия олишига боғлиқ. Бунинг учун ҳар қайси ота-она, устоз 
ва мураббий ҳар бир бола тимсолида аввало шахсни кўриши зарур”. Шу талабдан келиб 
чиққан ҳолда, ёш авлодни мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятига эга бўлган, онгли яшай-
диган комил инсонлар этиб вояга етказиш таълим-тарбия соҳасининг асосий мақсади ва 
вазифаси бўлиши лозим деб қабул қилишимиз керак. Бу эса таълим ва тарбия ишини уйғун 
ҳолда олиб боришни талаб этади.
мамлакатимизда ёш авлодни янада соғлом, билимли ва зукко қилиб тарбиялаш мақсадида 
мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат мирзиёевнинг 2016 йил 29 декабрдаги 
“2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2707-сонли қарори, 2017-йил 9-сентябрдаги “мактабгача 
таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3261-сонли 
қарори, шунингдек, 2017-йил 30-сентабрдаги “мактабгача таълим тизими бошқарувини 
тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Пф-5198-сонли фармони 
ҳамда 2017 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги 
фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3305-сонли қарорларнинг тасдиқланиши бунинг 
ёрқин ифодасидир. Республикамизда мактабгача таълим вазирлигининг ташкил этилиши 
мактабгача таълим соҳасидаги туб ўзгаришларнинг акси десак муболаға бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим Вазирлигининг 2018 йил 18 июлдаги 1/
мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган ва Адлия вазирлигидан 3031-рақам билан рўйхатдан 
ўтган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг “Илк ва мактабгача ёшдаги болалар 
ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари” ҳамда мактабгача таълим вазирлигининг 
2018 йил 7 июлдаги 4-сонли ҳайъат қарори билан тасдиқланган “Илк қадам” номли 
мактабгача таълим ташкилотларининг давлат ўқув дастури тасдиқланди. “Илк қадам” 
давлат ўқув дастури Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшидаги болаларни 
ривожлантириш борасидаги Давлат талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган меъёрий-ҳуқуқий 
ҳужжат бўлиб, унда мактабгача таълим ташкилотининг мақсад ва вазифалари, ўқув-
тарбиявий фаолиятининг асосий ғоялари ифодаланган, шунингдек, боланинг таълимни 
кейинги босқичига ўтишидаги асосий компетенциялари белгилаб берилган. Дастур 
номининг фалсафий мазмунидан ҳам англаш мумкинки, “Илк қадам”-билимлар дунёсига 
биринчи қадам, биринчи муваффақият, гўзаллик, яхшилик, самимийлик, умуминсоний 
қадриятларни тарбиялашнинг илк асослари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги ПҚ-4312 сонли 
“Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш 


244
10
Концепцияси”нинг тасдиқланиши мактабгача таълим соҳасидаги кейинги босқич чора-тад-
бирларини белгилашда асос бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикасида 2020 йилнинг 17 июнь кунидан бошлаб “Мактабгача таъ-

Download 3.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling