Педагогика ва Психология соҳаларидаги инновациялар
Download 3.75 Mb. Pdf ko'rish
|
10.Pedagogika yonalishi 3 qism
лим ва тарбия тўғрисида”ги Қонун кучга кирди. Бу Қонун қонунчилик палатаси томонидан
2019 йил 22 октябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2019 йил 14 декабрда мақулланган. Ушбу Қонуннинг мақсади мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мактабгача таълим тизимида илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда болаларни ҳар томонлама интеллектуал, аҳлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш шароитларини яратиш, болаларни мактабга сифатли тайёрлашни тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган замонавий таълим дастурлари ва технологияларини жорий этиш имконияти яратилишини кўзда тутмоқда. мактабгача таълим тизими олдига қўйиладиган давлат талаблари илғор хорижий давлат- лар тажрибаси асосида такомиллаштирилмоқда. Жанубий Корея тажрибаси асосида мак- табгача таълим ташкилотларида қўлланилаётган таълим бериш услублари, молиялаштириш ва тўлов тизимлари, педагогик ходимларнинг малака даражаси ва хизмат шароитлари, озиқ- овқат ва моддий-техник таъминоти ҳамда соҳаларга тегишли дастурларнинг яратилгани, бой адабиётлар ва ривожлантирувчи ўйинларнинг мавжудлиги бу тарбияланувчиларда эрта болаликдан жамиятда ўзини тутиш каби алоҳида жиҳатлари муваффақиятининг асосини ташкил этади. Айтиш жоизки бугунги кунда, Навоий давлат педагогика институти билан Навоий вилояти мактабгача таълим бошқармаси, Навоий шаҳар мактабгача таълим бўлими ва Навбаҳор тумани мактабгача таълим бўлимлари ҳамкорлигида инновацион лойиҳалар асосида шартномалар тузилган. Хулоса қилиб айтганда мамлакатимизда замонавий, халқаро стандартларга мос мактабгача таълим тизимини шакллантириш ва интеллектуал салоҳиятли ёш авлодни вояга етказиш бўйича мустаҳкам пойдевор яратилмоқда. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling