Педагогика ва Психология соҳаларидаги инновациялар
МакТаБгаЧа ТаЪлиМ МУассасаси ТарБияЧилари касБиЙ
Download 3.75 Mb. Pdf ko'rish
|
10.Pedagogika yonalishi 3 qism
- Bu sahifa navigatsiya:
- (PhD) Ганжиев Феруз Фурқатович Телефон:+998(93)7040405 f.ganjiyev@.mail ru аннотация
10
МакТаБгаЧа ТаЪлиМ МУассасаси ТарБияЧилари касБиЙ коМПеТенТлигининг ТаркиБиЙ сиФаТлари. Бухоро давлат университети таянч докторанти (PhD) Ганжиев Феруз Фурқатович Телефон:+998(93)7040405 f.ganjiyev@.mail ru аннотация: мақола мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари касбий компетент- лигининг таркибий сифатлари ва қисимлари ёритилган. мақола мазмунида мактабгача таъ- лим муассасалари тарбиячилари касбий компетентлиги концептуал асосда таҳлил этилган. калит сўзлар: махсус компетентлик, ижтимоий компетентлик, психологик компетентлик, методик компетентлик, информацион компетентлик, креатив компетентлик, инновацион компетентлик. аннотация: В статье описаны структурные качества и части профессиональной компе- тентности воспитателей дошкольного образования. Содержание статьи анализирует про- фессиональную компетентность дошкольного воспитателя на концептуальной основе. ключевые слова: Специальная компетентность, социальная компетентность, психо- логическая компетентность, методическая компетентность, информационная компетент- ность, творческая компетентность, инновационная компетентность. Касбий компетентликнинг муҳим шарти сифатида иштирок этувчи элементлардан бири социал компетентликдир. мактабгача таълим муассасаси тарбиячиларининг касбий ком- петентлигини таҳлилида унинг ушбу элементига алоҳида эътибор қаратишга тўғри кела- ди. мактабгача таълим муассасаси тарбиячиларининг таълим олувчиларни, ҳамкасбларни ва бошқа инсонларни идрок этиши муҳим омил саналади. Психологияда социал компе- тентлик тушунчасини тавсифлашда қуйидагича ёндашиш муҳимдир. мактабгача таълим муассасаси тарбиячиларининг шахсий ютуқлари эгаллаган академик билимлари эмас, балки тўлиқ мулоқот қилишини таъминловчи, амалий муаммоларни ҳал этувчи, тўлақонли мулоқот қилиш уқувига эгалиги, кундалик муаммоларни қийналмасдан ҳал эти- шини таъминловчи қобилиятларининг мавжудлигидир. Ушбу тушунчани тўғридан тўғри талқин этиб бўлмайди, балки унинг мазмунини тушуниш учун унинг муайян таркибий қисмларига алоҳида изоҳ беришга тўғри келади. Жумладан, психологияда компетентликни белгиловчи таркибий элементларга қуйидагиларни киритиш мумкин: Англаш ва ўзини ўзи англаш, муомала, ўйин ва бошқа фаолиятларни ўзлаштиришнинг психологик воситалари,ўтмиш тажрибаларнинг таҳлили ва муҳим ҳаётий муаммоларни ҳал этишда ундан мос тарзда фойдаланиш,психологик муаммоларни ҳал этиш учун зарур билим, кўникма, малакаларни эгаллаганлик ва улардан муайян шароитларда фойдалана олиш, ҳар хил вазиятларда фаолият ва хулқ-атворни самарали дастурини ҳосил қилиш. Жаҳон психологиясидаги бир қатор ишларда мулоқотга компетентлик, интеллектуал компетентлик, социал компетентлик ва бошқалар сингари психологик компетентликнинг алоҳида томонлари ўрганилган. масалан, Т. гордон коммуникатив компетентликда мужасаммлашган бир қатор ўқувларни таснифлашага эришганди. мактабгача таълим муассасаси тарбиячиларининг коммуникатив компетентлигини белгилашда ушбу классификацияга таяниш ҳам мумкин. Диққат белгиларини қабул қилиш ва кўрсатиш уқуви,адолатли танқидларга жавоб қайтармоқ, ноҳақ танқидларга жавоб қайтармоқ,фитна чиқарувчи саволларга жавоб қайтармоқ, бошқа инсонларга илтимос билан мурожаат қилиш уқуви, ўзга кишининг илти- мосига рад жавобини бериш уқуви, ҳамдарлик билдириш, қўллаб-қувватлаш уқуви,алоқага киришиш уқуви, бошқа кишини алоқага киришишга уринишига жавоб бериш,илтимос қилиш ва ёрдамни қабул қилиш уқуви,шахсий ютуқлари ва омадсизликларига жавоб бе- риш. Америкалик тадқиқотчилар Л.Стросс ва Ж.моренолар компетентликни шахснинг ихтисослиги бўйича аниқ фаолиятни бажаришда зарур бўладиган қобилиятлар мажмуи, малакаларнинг намоён бўлиши маъсулият ҳиссининг мужассамлашуви натижасида пайдо бўладиган тафаккур тури деб тавсифлайдилар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling