Педагогика ва Психология соҳаларидаги инновациялар


(PhD) Ганжиев Феруз Фурқатович


Download 3.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet190/239
Sana10.11.2023
Hajmi3.75 Mb.
#1763752
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   239
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 3 qism

(PhD) Ганжиев Феруз Фурқатович
Телефон:+998(93)7040405
f.ganjiyev@.mail ru
аннотация: Ушбу мақола мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари касбий 
фаолиятини психологик таҳлил қилувчи ёндашувлар назарда тутилган. мақола мазмунида 
мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари касбий фаолияти компетентлиги концептуал 
асосда таҳлил этилган. 
калит сўзлар: Компетентлик, ижтимоий компетентлик, мураккаб жараёнлар, маҳорат, 
меҳнат субъекти,касбий муҳит, илмий мулоҳазалар, умумлаштириш. 
аннотация: В данной статье рассматриваются подходы к психологическому анализу 
профессиональной деятельности дошкольников.В содержании статьи анализируется 
компетенция профессиональной деятельности воспитателей дошкольных образовательных 
учреждений на концептуальной основе. 
ключевые слова: Компетентлик, ижтимоий компетентлик, мураккаб жараёнлар, 
маҳорат, меҳнат субъекти,касбий муҳит, илмий мулоҳазалар, умумлаштириш.
“Компетентлик” тушунчаси таълим соҳасига психологик изланишлар натижасида кириб 
келган. Шу сабабли компетентлик “ноанъанавий вазиятлар, кутилмаган ҳолларда мутахас-
сиснинг ўзини қандай тутиши, мулоқотга киришиши, рақиблар билан ўзаро муносабатлар-
да янги йўл тутиши, ноаниқ вазифаларни бажаришда, зиддиятларга тўла маълумотлардан 
фойдаланишда, изчил ривожланиб борувчи ва мураккаб жараёнларда ҳаракатланиш режа-
сига эгалик”ни англатади.
Касбий компитентлик деганда тарбиячининг шундай касбий фаолияти назарда тути-
ладики, бунда етарлича юқори даражада педагогик фаолият, педагогик муомала амалга 
оширилади. Айни пайтда тарбиячининг касбий компетентлиги унинг касбий билими ва 
малакалари, бошқа бир томондан касбий позицияси ва психологик сифатлар мутаноси-
блиги билан баҳоланиши мумкин. Зеро, таниқли психолог олим Е.А. Панько томонидан 
таклиф этилган профессиограмма мактабгача таълим муассасаси тарбиячилари касбий 
компетентлик тузилмасини тўлиқ акс эттиради. Унда асосан таьлим объекти ва субъекти 
ўртасидаги алоқадорликни ифодаловчи педагогик-психологик имкониятлар кўлами очиб 
берилади. мазкур профессиограммага мувофиқ, мактабгача таълим муассасаси тарбиячи-
ларининг касбий компетентлигига динамик ёндашув педагогик маҳоратнинг ўсиш дина-
микасини таъминлашга хизмат қилади. Ёндашувнинг бошқа бир йўналиши сифатида мак-
табгача таълим муассасаси тарбиячилари касбий фаолиятини психологик таҳлил қилувчи 
акмеологик ёндашувларнинг мавжудлигини келтириш мумкин. Таҳлил бирлиги сифатида 
ушбу йўналишда мактабгача таълим муассасаси тарбиячиларининг касбий компетентлиги 
қабул қилинган.
Бинобарин, касбий фаолиятнинг таҳлили педагогик вазифаларни ҳал этишга 
йўналтирилган мактабгача таълим муассасаси тарбиячилариларнинг ўзаро алоқадор 
хатти-ҳаракатларини ажратиб кўрсатади. Н.В. Самоукина педагогик фаолиятни барча энг 
аҳамиятли томонларини қамраб оладиган тузилманинг бешта асосий компонентларини 
кўрсатиб ўтади. Конструктив, лойиҳавий, ташкилотчилик, коммуникатив, гносеологик. 
Бунда мактабгача таълим муассасаси тарбиячиларининг касбий қобилиятлари, унинг 
мактабгача таълим муассасаси тарбиячилари фаолиятига,лаёқати, шахслилик сифатлари 
кўриб чиқилади.
А.К.маркова касбий компетентликка асос қилиб тарбиячи фаолиятининг айнан 
психологик тамойилларини ўзлаштиришга бўлган малакаларини қабул қилишни таклиф 
этади. Шундан келиб чиқиб А.К. маркова томонидан илгари сурилган касбий фаолият 
модели ўз ичига қуйидагиларни олади:
- меҳнат жараёни ва унинг психологик натижаси.
- самарадорлиги ва самарасизлиги, турли шароитларда ўзига хослиги.


284
10
Касбий компетентлик деганда тарбиячининг шундай касбий фаолияти назарда 
тутиладики, бунда етарлича юқори даражада педагогик фаолият, педагогик муомала амалга 
оширилади. Бунда тарбияланувчиларнинг тарбияланиши борасида яхши натижаларга 
эришишда акс этувчи педагог шахси юзага чиқади. Айни пайтда педагогнинг касбий 
компетентлиги унинг касбий билим ва малакалари, бошқа бир томондан касбий позицияси 
ва психологик сифатлари мутаносиблиги билан баҳоланиши мумкин. Зеро, таниқли 
психолог олим А.К.маркова томонидан тўғри таъкидланганидек, тарбиячи касбида 
процессуал кўрсаткичларнинг, яъни у ёки бу натижаларга эришишга олиб келувчи таъсир 
воситалари ва муҳитнинг роли катта. Тарбиячи профессионализми унинг касбий фаолияти 
шароитида ўзини турлича намоён қилади. Касбий фаолиятни индивидуал ёндашув асосида 
комплекс ўрганиш фаолиятни “меҳнат субъекти – касбий муҳит” тизимида қараб чиқиш 
ва “меҳнат субъекти” ва “касбий муҳит” тизимлари остидаги компонентлар ва мана шу 
компонентлар ичидаги ўзаро алоқадорлик тузилмасини аниқлашни кўзда тутади. “меҳнат 
субъекти” қуйидагиларни ўз ичига олади:Касбий жиҳатдан муҳим сифатлар,касбий 
тажриба,мотивация,фаол инсоннинг психик (функционал) ҳолатлари ва х.к..
“Касбий муҳит” жараёни ўз навбатида қуйидагилардан иборат:меҳнат объекти ва 
қуроли,касбий фаолият технологияси ва унинг предмети,касбий фаолиятнинг касбий, таш-
килотчилик, жисмоний ва ижтимоий шароитлари ва х.к. Бу ёндашув доирасида касбий 
фаолият таҳлилининг тузилмавий-тушунчавий бирлиги сифатида вазифа категорияси тан-
ланади. Вазифанинг асосий хусусиятлари қуйидаги ҳолатлар билан тавсифланади:
1.Вазифанинг вақт (бошланғич ва тугалланган лаҳзалари – вазифанинг қўйилиши ва ҳал 
қилиниши) ва фазода (вазифа шартларининг бирламчи ва чегаравий шароитлари, мақсад 
ва якунловчи кутиладиган натижа) маълум) объектив) ифодаланганлиги.
2.меҳнат субъекти учун вазифанинг “очиқлиги”. меҳнат субъекти уни қабул қилиши 
(мақсадлар кетма-кетлигини тўзиши, қарор қабул қилишнинг у ёки бу стратегиясини қабул 
қилиши) ёки қабул қилмаслиги мумкин. Субъект айнан ўзи тушиб қолган вазиятда турган 
мазкур вазифага нисбатан қарорлар қабул қилиш ва уларни амалга ошириш жараёнларини 
ташкил этади.
Демак, мазкур илмий мулоҳазаларни умумлаштирадиган бўлсак, бугунги кунда мактаб-
гача таълим муассасаси касбий компетентликнинг касбий фаолият доирасида ўрганилиши 
ва тадқиқ этилиши ижтимоий психологиянинг ниҳоятда долзарб йўналишларидан бир 
эканлигини яна бир бор эътироф этишимиз мумкин.
фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Куницина В.Н., Казаринова Н.В., Погольша В.м. межличностное общение/ Учеб-
ник для ВЎЗов. – СПб.: «Питер», 2002 – 322 с
2. Петровская Л.А. Компетентность в общении. Социально-психологический тре-
нинг. – м.: Изд-во московского ун-та, 1989. – 242 с.
3. Петровская Л.А. Компетентность в общении: Социально-психологический тренинг. 
– м.: «Альфа-м», 1989. – 276 с.
4. Щукина г.И. Педагогические проблемы формирования познаватель-ного интереса 
учащихся. – м.: Педагогика, 1988. – 284 с.
5. Ғозиев Э.Ғ. Онтогенез психологияси. – Тошкент: “мактабгача таълим муассасаси 
тарбиячилари”, 2010 – 360 б.
6.Ғозиев Э.Ғ. Психология. – Тошкент: “мактабгача таълим муассасаси тарбиячилари”, 
1994. – 224 б.


285

Download 3.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling