Педагогиканинг бошқа фанлар билан алоқаси


Download 35.02 Kb.
bet4/9
Sana23.04.2023
Hajmi35.02 Kb.
#1387645
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Педагогиканинг бошқа фанлар билан алоқаси 2

1.5. Тескари алоқа


Ўқитиш услуби қуйидаги имкониятларни берадими?
– назарияни амалда синаб кўриш ва амалиётни назария билан боғлаш;
– олинган натижаларни тезлик билан ўрганиш;
– давоматни кузатиш ва бамаслаҳат машғулот ўтказиш;
– муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф қилиш чора-тадбирларини аниқлаш;
– ўқитиш ва маълум бир лойиҳаларда ёки ахборот восита-ларини тақдим этиш вақтида олинган малакаларни бошқа бир жойлардан олинган малакалар билан таққослаш.


1.6. Назорат қилиш


Ўқитиш услуби қуйидаги имкониятлар билан таъминлай оладими?
– муқобил стратегияларни қўллаш;
– тингловчиларни маслаҳатлашиш ва кўрсатмалар бериш орқали қўллаб-қувватлаш;
– ўқитиш услуби билан олдин олинган тажрибалар орасида боғлиқлик ўрнатиш;
– ўқитувчилар билан тингловчиларнинг ўз мақсадлари ва маълум бир даражада иш бажариш мезонига эришишга ёрдамлашиш;
– ўқитувчининг фақат билимларни тарқатувчи бўлиб қолмай, балки бу билимларни тингловчи ўзлаштира оладиган қилиб етказиб берувчи бўла олиши;
– баҳолаш тизимини ташкил этиш;
– ўқитувчилар билан тингловчилар орасидаги тескари алоқани тез ўрнатиш.


Хулоса


Юқорида аниқланган мезонлар асосида мос келадиган ўқитиш ва ўргатиш дастурини ишлаб чиқиш учун ўқитувчи қуйидагиларга қодир бўлиши лозим:


– ҳақиқатда мавжуд ўргатиш малакаларига эга бўлиш;
– тингловчиларнинг билим даражасини баҳолаш учун ўрнатил-ган меъёрларни аниқлаш мезонини тушунтириб бериш;
– намунавий машғулотларни ўқитишнинг мақсадлари қилиб олиш;
- тингловчиларнинг оммавий касб-ҳунарларни яхши ўзлашти-ришлари учун режалаштирилган лойиҳа ва ўқитиш услубларининг мослигини аниқлаш.
Курс дастури жорий қилингандан кейин ўқитувчи курснинг маз-мунини ёки услубларни текшириш, тингловчилар, ходимлар ёки бош-қа қатнашчилар билан тескари алоқа ўрнатишга қодир бўлиши лозим.
Ўқитишга оид кўрсатмалар:
– Шахсий ўқитиш услубига танқидий нуқтаи назардан қарамаслик.
– Баъзи бир ўқитувчилар ўз устиларида ишламай, эскича услубда ўқитишда давом этишади.
– Нима учун ўқитувчилар ўз ўқитиш услубларини ўзгартиришлари лозим?
– Улар ўз аудиториясига эга ва бу аудитория уларни ҳурмат қилади.
– Синфда ёки бошқа бир ўқитиш билан боғлиқ муҳитда, ҳақиқатда, қандай ҳодисалар рўй бераётганлигидан хабардор бўлиш ва ўқитиш жараёнининг тўғри олиб борилаётганлигини систематик равишда аниқлаб бориш мақсадида ўқитувчилар ўз ўқитиш услубларининг талабга мос келиш ёки келмаслигини текшириб боришлари улар учун катта аҳамият касб этади.



Download 35.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling