Педагогиканинг бошқа фанлар билан алоқаси


Ўқитиш жараёни иштирокчилари


Download 35.02 Kb.
bet6/9
Sana23.04.2023
Hajmi35.02 Kb.
#1387645
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Педагогиканинг бошқа фанлар билан алоқаси 2

2.2.2. Ўқитиш жараёни иштирокчилари


Тингловчилар – назарий ёки амалий равишда предметни ўрганаётган катта ёки кичик ёшдаги тингловчилар, одатда, қисман ёки иш жойида ўқишади. Бироқ, умуман олганда, хоҳлаган киши тингловчи бўла олиши мумкин.
Ўқитувчилар – талабалар нуқтаи назаридан расмий ўқитиш ҳу-қуқи бўлган ҳамда расмий ўқитиш муҳитида ишлайдиган кишилардир.
Ўқитувчилар – катта ёшдаги ёки касб-ҳунар эгалари нуқтаи на-заридан расмий ҳужжати бўлмаган, лекин амалий тажрибага бой бўл-ган киши бўлиши лозим.
Бу ҳолда, ўқитувчилар тингловчиларга билим ва янги услуб-ларни етказиб беришда талаб этиладиган мулоқотга киришиш ва услубий малакаларини намойиш этишларига тўғри келади. Кўпин-ча, бундай одамларга ўқитиш услубларининг асосларини бироз ўрга-тиш талаб этилади. Амалиётда, уларни «инструктор», «ўргатувчи», «устоз» деб ҳам аташади. Улар ўз тингловчиларини иш жойларида ўқита олишади ёки кўрсатмалар бера олишади, масалан, корхонада ва олийгоҳларда.
Ўқув ишлари бўйича раҳбар - бу лавозим эгаси «ўқитишни ташкил этувчи» ҳам деб аталади ва у ўқитувчилар билан тинг-ловчилар учун яхши муҳит яратишга масъул ҳисобланади. Улар ўқитиш даврида ўзгартиришлар киритишлари мумкин. Бу ўзгариш-лар ўқув моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқув жараёнини ташкил этишни такомиллаштириш ёки ўқув режасига ўзгартириш-лар киритиш кўринишида бўлиши мумкин.
Мижоз – бу, асосан, тингловчилар, уларнинг бошлиқлари ёки уларни ишга олган ташкилотлардир.
Ҳар қандай ташкилотда кадрлар сифатини яхшилаш ва ишлаб чиқариш ҳажми ва самарадорлигини кўтариш яхши ташкил этил-ган менежмент, яхши тузилган кўрсатмалар, қулай иш муҳитини ташкил этиш, шунингдек, юқори малакаларни талаб этади.
Буларга эришиш учун ҳар бир киши ўқишни, яъни ўз устида ишлашни давом эттириши лозим. Маълум бир ёшга ёки бир меъёрга етгандан кейин ўқишнинг ҳожати йўқ деган тушунча кенг тарқалган, лекин бу нотўғри.
2.2.3. Ўқишга бўлган талаблар

Гуруҳлар ўзларининг ўқишга бўлган асосий талабларини, кў-пинча ўзлари билишмайди.


Улар ўз истакларини тавсифлай олади, лекин бу уларнинг ҳақиқий талаблари бўлмаслиги мумкин.
Умуман олганда, менежерлар ўз ходимлари учун ўқув курсла-рини излаган пайтда ўзларининг ўқишга бўлган талабларини ҳисобга олишмайди. Ўқишга бўлган талаблар профессионал ва малакали ки-шилар томонидан баҳоланиши, баҳоловчилар қуйидаги кишилар бўлиши лозим:
– ўқув ишлари бўйича раҳбар ва ўқитувчилар;
– тингловчиларни малака оширишга жўнатаётган ташкилот раҳбари;
– тингловчиларнинг иш жойидаги бевосита раҳбарлари;
– тингловчилар.



Download 35.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling