Педагогиканинг бошқа фанлар билан алоқаси


Ўқитиш жараёнида тингловчилар иштироки нима учун муҳим?


Download 35.02 Kb.
bet8/9
Sana23.04.2023
Hajmi35.02 Kb.
#1387645
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Педагогиканинг бошқа фанлар билан алоқаси 2

2.3.1. Ўқитиш жараёнида тингловчилар иштироки нима учун муҳим?


Ўқиш бу фаол жараён. Ишларни бажариш орқали билим ва тажриба ортади. Ўқитиш бу вазифани енгиллаштиради. Ўқитишда иштирок этиш кишиларга синф шароитида «иш бажариш орқали ўр-ганиш» имкониятини беради. Бунинг натижасида янги тажриба тез ва унумли ўрганилади.
Ўқитишда тингловчиларнинг фаол қатнашиши ўқитувчилар учун руҳлантирувчи омилдир. Тингловчилар бу жараёнга кириш-гандан кейин уни амалга оширишни истаб қолишади. «Тинглов-чилар иштирокида ўқитиш услублари»дан режали фойдаланиш қуйи-даги имкониятларни беради:
– янги услубларни уйда такрорлаш орқали ўйлаш;
– чуқурроқ ўйлаш ва кенгроқ фикрлаш;
– гуруҳ аъзоларининг бир-бирига ижобий таъсир кўрсатиш;
– гуруҳдаги баъзи тингловчиларга ўқитиш давомида ўқитувчи-ларнинг кўрсатмалар бериши ва қўллаб-қувватлаши;
– бир-бирига бўлган яхши муносабатини билдириш ва тан олиш;
– тингловчилар ўзларининг билим олаётганини сезиши;
– тингловчиларнинг иш бажариш малакасини ошириш.


2.4. Ўқиш муҳити


Ўқитиш олиб бориладиган жойнинг ўрни, тузилиши ва атроф-муҳит тингловчиларнинг ўзлаштириш қобилиятига таъсир кўрсатади.
Ускуна, тақдимот ва намойиш экранларининг сифати курсга таъсир кўрсатади.
Катта ёшдаги тингловчилар учун ўқиш муҳитини танлашда бу муҳим аҳамият касб этади. Шуни унутмаслик керакки, ишчилар яхши ишлаши учун уларга қулай шароит яратиш лозим.
Масалан, ишчилар бироз ҳордиқ олиб, ўзларини тетик ҳис қи-лиши учун уларга ҳар 50 дақиқада 5 дақиқа танаффус бериш мум-кин. Бу ўша олдинги фаолият давомида олинган янги билимларни тингловчилар яхши ўзлаштиришига ҳам ёрдам беради.
Овқатланиш ёки ўқув жойини алмаштириш учун бериладиган каттароқ танаффуслар тингловчиларга бошқа тингловчилар билан дўстлашиш, фикр алмашиш ва қўшимча маълумотлар олиш имкония-тини беради.
Ўқув жойлари ва шарт-шароитлари бир-биридан фарқ қилади, лекин ҳар қандай вақтда буни ўзгартириш мумкин.
Ўқиш муҳитини ташкил этишда қуйидаги омилларга эътибор қаратиш лозим:
– ёруғлик;
акустика;
– ҳарорат;
– жой ва қулайлик;
– ҳаво алмашинуви;
жойлашув;
– экранлар.

Download 35.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling