Педагогиканинг умумий асослари
Муаммоли изланиш методлари
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Педагогика маруза матн
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мустақил ишлаш методлари
Муаммоли изланиш методлари.
Муаммоли изланиш туридаги методлар ўқувчиларнинг тафаккурига, бинобарин, уларнинг ижодий фаолиятига йўналган таълим методидир. Бу методлар асосида ўқув-тарбия ишлари ташкил этилганда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро таъсири қуйидагича умумий кўринишга эга бўлади. Ўқитувчи фаолияти Ўқувчи фаолияти турли топшириқлар асосида -муаммоли ҳолатда иштирок муаммоли ҳолат яратиш; этиш ва муаммони қабул қилиш; муаммони ҳал этишга оид фаразларни айтишни таклиф этиш; -фаразларни айтиш; фаразлардан мосини муаммони -танланган фаразни муаммони бажаришга татбиқ этиш; сўраш бажарилишига татбиқ этиш; хулосалар чиқаришга кўмаклашиш; -хулосалар чиқариш; чиқарилган хулосаларни амалиётга татбиқ этиш йўлла- -хулосаларни амалиётга тат- рини кўрсатиш; биқ этиш; Муаммоли изланиш методлари ҳам мактаб тажрибасида соф ҳолда қўлланилмайди. Муаммоларни қўйиш, уларни изоҳлашда суҳбат, ҳикоядан ҳам фойдаланилади. Шунингдек, маъруза ўқиб турган пайтда турли ўқув топшириқлари, муаммолар ҳам ҳал этилади. Кўргазма қуроллар воситасида болаларга эксперементал (синов) топшириқлар берилади. Ана шуларга кўра муаммоли-изланиш методларининг қуйидаги турлари фарқланади. Муаммоли ҳикоя-ўрганилаётган мавзу доирасида ҳикоя бошида, ҳикоя давомида, ҳикоя охирида болалар олдига муаммолар қўйиб, уларнинг мавзуга қизиқишларини ошириш йўлидир. Муаммоли маъруза-маърузадан олдин ўқувчиларни мавзуга қизиқтириш мақсадида ёки маъруза охирида ўқувчилар олдига муаммолар қўйиш йўли билан таълим мақсадига эришишдир. Ўқув материалининг асосий қисмини маъруза воситасида, нисбатан осон қисмини топшириқларни бажариш, муаммоларни қўйиш йўли билан ҳам ўрганса бўлади. Кейинги пайтларда мактабларда муаммоли амалий ишлар, масалан, оптикадан лаборатория иши, илмий тадқиқот ишлари (тарихий материалларни тасниф этиш, у ёки бу географик туманга табиий ва иқтисодий география нуқтаи назаридан тасниф ёзиш) кенг ўрин олмоқца. Булар болаларбоп эксперементал (синов) тадқиқот методларидир. Кўринадики, муаммоли-изланиш методлари билимларни оғзаки баён этиш, кўргазмали методлар билан бирга қўшиб олиб борилганда ўқув-тарбия жараёнининг самарадорлигини янада оширади. Мустақил ишлаш методлари Мустақил ишлар таълимнинг турли гуруҳлари, циклларида, дарснинг барча босқичларида ўтказиладиган, ўқитувчининг бевосита иштирокисиз, аммо унинг кўрсатмалари, раҳбарлигида бажариладиган интелектуал ва амалий топшириқлардир.Ҳозирги пайтда мустақил ишларнинг қуйидаги турларидан фойдаланилади. Дарсликдаги қоидалар ва таърифлар устида мустақил ишлаш: дарсликдаги қоида ва таърифни ўқиш ва уларга оид омилларни ажратиш; ўқитувчи берган, ўқитувчи топшириғига кўра тўплаган омилларни таҳлил этиш ва хулоса чиқаршй; дарсликнинг айрим бетларини танлаб ўқиш ва шу билимлардан амалиётда фойдаланиш йўлллари тўғрисида қисқача хисобот тайёрлаш; қоида, таърифларни мантиқий қисмларга ажратиш ва терминларга изоҳ ёзиш; дарслик, ўқув қўлланмаларни ва қўшимча адабиётлардан ўрганилган мавзу доирасида омил тўплаш; маъруза, ҳикоя, суҳбат пайтида ўқитувчи чиқарган хулосаларни дарсликдаги қоида, таъриф аниқликларига чоғиштириш. Дарсликдаги амалий материаллар устида мустақил ишлаш: дарсликдаги машқ, мисол ва масалалар вариантлар асосида мусобақалашиб бажариш; дарсликдаги амалий материаллар асосида турли диограмма, жадвал, чизмалар тайёрлаш; лаборатория машғулотларини ўтказиш режасиии тузиш. Машғулотларда турли мустақил ишларни бажариш болаларда мустақилликни тарбиялайди. Мустақиллик эса шахсий сифат ҳисобланади. Мустақил ишлаш методларидан фойдаланишда қатор қоидаларга риоя қилинади; ўқувчиларни мустақил ишлашга тайёрлаш; мустақил ишларнинг тушунарли бўлиши; мустақил иш учун етарли вақт ажратиш; мустақил иш натижасини текшириш. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling