Педагогиканинг умумий асослари


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/54
Sana04.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1161794
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   54
Bog'liq
Педагогика маруза матн

 
Фойдаланилган адабиётлар 
1. И. А. Каримов “Баркамол авлод орзуси” Т., “Шарқ” 1999 й
2. Ўзбекистон Республикаси “Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури” Т., 2000 й
3. Ў. Асқарова, М. Нишонов, М. Хайитбаев “Педагогика” Т., “Талқин” 2008 й
4. А. Тўхтабоев, А. Эралиев “Ташкилий хатти-харакатлар” Андижон., “Хаёт” 2001 й
5. О. Мусурмонова “Маънавий қадриятлар ва ёшлар тарбияси” Т., “Ўқитувчи” 1990 й
6. Р. Мавлонова “Педагогика” Т., “Ўқитувчи” 2004 й 
 
 
6 – мавзу: ТАЪЛИМ МАЗМУНИ ВА ТАЪЛИМНИНГ 


ЗАМОНАВИЙ ТАШКИЛИЙ ШАКЛЛАРИ. 
Режа
1. Таълим мазмуни ҳақида умумий тушунча. 
2. Давлат таълим стандартларининг амалий асослари. 
3. Ўқув режа, ўқув дастури давлат хужжати. 
4. Ўқув адабиёт турлари ва шакллари. 
5. Таълимга янги педагогик технологияларни жорий этиш. 
 
Таълимий мақсад: Давлат таълим стандарти, ўқув режа, ўқув дастури ва ўқув адабиётлари, 
уларнинг тузилиши хақида маълумот бериш. 
Тарбиявий мақсад: Ўқитувчи фаолиятида таълим мазмунини эгаллашнинг ахамияти, меърий 
хужжатлар билан ишлаш малака ва кўникмаларининг зарурлигини асослаш.
Ривожлантирувчи мақсад: Таълим жараёнини талабларга мувофиқ режалаштириш ва ташкил 
этишга доир билимлар билан қуроллантириш. 
1. Таълим мазмуни ҳақида тушунча, илмий-техника тараққиёти ва мазмуни. 
2. Ўқув режалари, ўқув дастурлари ва дарсликлар, ўқув қўлланмалари, уларни ишлаб чиқишга 
янгича ёндашувлар. 
3. Таълим ташкил қилиш шакллари ва турлари, унга ижодий ёндашув. 
4. Ўқув жараёни ташкил қилишнинг анъанавий ва ноанъанавий шакллари. 
5. Ўқитувчи ўқув ишларини ташкил қилишнинг янги шаклларидан самарали фойдаланиш. 
6. Янги педагогик технологиялар, уларнинг манбалари ва жорий этиш тартиби. 
1997 йил 29 августда Ўзбекистон Республикасининг "Таълим -тўгрисида"ги қонуни қабул 
қилинди. Бу қонунда таъкидланишича, таълимнинг мазмуни: ҳар бир ўсиб келаётган ёш авлодни 
ҳаётта ва дунёвий демократик жамият бахт-саодати йўлидаги юқори унумли меҳнатига баркамол 
авлод қилиб тайёрлаш билан белгиланган. 
Ушбу қонун фуқароларга таълим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишиинг ҳуқуқий асосларини 
белгилаш ва ҳар кимнинг билим олишдаи иборат конституциявий хуқуқини таъминлашга 
қаратилган. 
Таълимнинг асосий мазмунини унинг вазифаларида ойдинлаштнрилади. Асосий вазифаларга 
ақлий тарбия бллан боғлик бўлган вазифалар киради. Бу вазифалар ичига илмий ва техникавий 
билимлар, ҳамда улар билан боғлик бўлган малака ва кўникмалар билан қуроллантириш, 
аждодларимиз қолдирган тарихий ва маданий қадриятларда ҳаётнинг маъноси, жамиятда инсониинг 
тугтан ўрни, таълим-тарбияси, одоб - ахлоқи ҳақидаги хикматли фикрлар борки, булар бугунга ҳалқ 
таълими тараққиёти учун ва миллий мактаб яратиши борасида ёшларимизда инсонпарварлик, 
поклик, имон-эътиқод, мурувват, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, миллатлараро дўстлик 
муносабатлари, қахрамонлик, мардлик сингари туйғуларини тарбиялайди. 
Янги демократик жамият қуришда таълимнинг мазмуни бу жамият эхтиёжларидан келиб 
чиқиб ва қуйидагиларга амал қилган ҳолда белгаланади: 
- илмий билимларнинг етакчи роли туғрисидаги қоидага; 
- инсониятнинг 
маданий-маърифий 
мероси 
бойликларини, 
умуминсоний 
қадриятларини 
эгаллаб 
олиш ҳақидага 
"Миллий 
дастур" кўрсатмаларига; 
- тарбияланувчи шахсни баркамол авлод қилиб ривожлантириш, иймон-эътиқодини, илмий 
дунёқаракшини таркиб топтириш; 
- илмий 
хает 
билан, ягонга 
демократик 
жамият қурилиши 
тажрибаси боғлиқлиги ҳақидаги қоидага; 
- таълимнинг бир мақсадга қаратилганлиги (умумий ёки касбий таълим); 
- таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принцпларига ва дидактик принципларига
мувофиклигага амал қилинади. 
Таълимнинг мазмуни ўзгарувчан, у доимо янгиланиб туради. Янги демократик жамият 
қураёттан ҳозирги кунларда фан ва техниканинг, педагогик технологияларининг жадал 
ривожланиши, ҳалқимизнинг маданий-маърифий юксалиши туфайли бу жараён айниқса тезлашди. 
Бироқ материал танлаш ва таълимнинг мазмунини янгилаш дидактик муаммолар бўлиб қолмай, 
балки етарлича мураккаб муаммодир. Пайдо бўлаётган янги билимлар оқими учун энг муҳим, ҳалқ 
таълими вазифаларини ҳал этишда асосий аҳамиятта эга бўлган вазифаларни ажратиб кўрсатиш ва 


айни вақтда қандай ўқув материалларини чиқариб ташлаш ҳисобига улар дастурларга 
киритилишини ҳал этиш керак. 
"Янги демократик жамият қураётган бизнинг мамлакатимизда таълимнинг мазмунини қуйидаги 
йўллар билан такомиллаштиришни назарда тутилади: 
- фан ва тажрибадага энг янги муваффақиятларни акс этгириш; 
- иккинчи даражали ва ортиқча мураккаблаштирилган материалдан қутулиш; 
- ўрганилаётган фанлар рўйхатини ва материаллар ҳажмини аниқлаш ҳамда ўқувчи-ёшлар, 
албатта, ўзлаштириб олиши керак бўлган малака ва кўникмаларнинг оптимал ҳажмини белгилаш
- ўқув фанларига оид асосий тушунчаларни ва етакчи ғояларни жуда ҳам аниқ баён 
қилиш; 
- ўқувчиларнинг педагогик технологиялар: компьютер, ксеркс, элекгрон почта ва шу 
каби бошқа билимлар билан қуроллантириш ҳамда уларда шу технологиялардан фойдаланиш 
кўникмалари ҳосил қилиш. 
Бирор мақсадга қаратилганлиги бўйича умумий таълимни политехника таълими, касбий 
таълимдан фарқ қилиш керак. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling