Педагогиканинг умумий асослари


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/54
Sana04.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1161794
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   54
Bog'liq
Педагогика маруза матн

Умумий таълим — бу ўқувчиларнинг ҳар томонлама умумий тайёргарлигини ва 
ривожланшини таъминловчи фан асосларини эгаллаб олишдир. 
Касбий таълим - инсонни ўзи танлаган, нисбатан тор йўналишдаги меҳнат фаолиятига хизмат 
қилади. 
Таълим мазмуни қуйидаги давлат ҳужжатлари ва расмий ҳужжатларда ўз аксини топади: 
1. Ўқув режаси. 
2. Ўқув дастури. 
3. Дарслик. 
Ўқув режаси — давлат ҳужжатидир. Унга барча умумтаълим мактаблари сўзсиз амал қилади. 
Бу ҳужжатда синфлар бўйича ўрганилиши лозим бўлган ўқув фанлари ва шу фанлар учун 
ажратилган ўқув соатлари кўрсатилади. Бу ҳужжат мактабнинг ягона ўқув режаси ҳисобланиб, у 
ҳалқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади. Алоҳида аниқ бир фаннинг ўқув режаси - шу 
фанни ўқитиш учун ажратилган соатлар ва ўқув йилининг тузилишини белгилаб берувчи давлат 
ҳужжатидир. 
Ўқув режасини тузишда қуйидаги омилларга асосланади: 
1. Ўқув тарбия ишининг мақсади, ўқувчиларга аниқ илмий билим бериш, олган билимларини 
кўникмага айлантириб, уни ҳаётда қўллай олишга ўргатиш. 
2. Макгаб ўқувчиларига билим бериш ешига қараб тизимга солинади ва қоидаларга асосланади: 
а) Бошлангич таълим- I-IV синфлар 
б) Умумий ўрта таълим - V-1Х синфлар. 
в) Ўрта махсус касб-ҳунар таълими, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежи. 
Таълим тўғрисидаги қонунга асосан академик лицей ва касб-ҳунар коллежининг мақоми 
тенглаштирилган. Улариинг ўқувчилари ва битирувчилари олий ўқув юртига киришда ёки 
танланган йўналиш бўйича фаолият кўрсатишда конституциявий хақ-хуқуқларини амалга 
оширишда тенг хуқуқлидирлар. Шу билан бирга академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўз олдига 
қўйган мақсадлари билан бир-биридан маълум маънода фарқ қилади. 
Академик лицейлар — ўқувчиларнинг қизиқишлари ва қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда 
уларнинг жадал интеллектуал ривожланишини, чуқурлаштирилган, ихтисослаштирилган ҳолда 
ўқитишни таъминлайди. Академик лицейларда ўқувчилар ўзлари танлаган йўналиши бўйича 
билимларини ошириш ва муайян фанлар асосларини чуқур мукаммал ўзлаштириш имконига эга 
бўладилар. Академик лицейлар асосан олий ўқув юртлари қошида ташкил этилади. 
Инсон тафаккури, ақлий салохияти ижгимоий бойлик ҳисобланади. Улар ҳар қандай 
жамиятнинг 
ижтимоий-иқгасодий 
тараққиётини 
белгилайдиган 
омиллардир. Шундай 
фарзандларимиз борки, улар умумий ўрта мактаб таълим жараёнида маълум йўналиш бўйича 
ўзларининг иқтидорини, истеъдодларини намоён қиладилар. Бу бойликдан оқилона фойдаланиш, 
уни туғри йўналтириш катта аҳамият касб этади. Академик лицейлар айнан шу мақсадни амалга 
оширишга, иқтидорли, истеъдодли болаларни тарбиялашга хизмат қилади. 
Касб-ҳунар коллежлари эся ўқувчиларнинг касб-ҳунарга мойиллигини, лаёқатларини, билим ва 
кўникмаларини чуқур ривожлантириш, уларнинг танлаган йўналишлари бўйича бир еки бир неча 
замонавий касб эгаллаш имконини беради. Касб -ҳунар коллежлари олдинги билим юртларидан 
ҳам мазмунан, ҳам шаклан тубдан фарқ қилади. 


Бу фарқ нималардан иборат? 
Булар энг аввало ўқувчиларни ўқишга қабул қилишдан бошлаб, ўқув жараёнининг ташкил 
этилиши, мазмуни билан мезони ва бир нечта касб-ҳунар эгаси, устаси, кичик мутахассис бўлиб 
ўқишни тамомлашидан иборатдир. Ўқув жараёни жахон талабларига мос келувчи давлат таълим 
стандартлари, яъни замон талабларига жавоб берувчи, истиқбол ва келажакни кўзлаб ишлаб 
чиқилган ўқув режа ва дастурлари асосида ташкил этилади. 
Касб-ҳунар коллежларида ўқув дастурлари олдинги ўқув босқичи - умумтаълим мактаблари ва 
кейинги поғонада турган олий ўқув юртларининг ўқув дастурлари билан ўзаро мутаносибликда 
бўлиб, таълимнинг узлуксизлик ва изчиллик принципига амал қилади. Шу билан бирга коллеж 
педагогларининг савияси юқорилиги ва педагогик технологияларининг янгилиги билан фарқ 
қилади. Замонавий билим бериш учун ўқитувчиларнинг ўзи ана шундай билимга эга бўлиши керак. 
Шунинг учун педагог кадрларнинг обрў-эътиборини, ижтимоий мақомини, масъулиятини, 
малакасини оширишига ва замон талабларига мос ҳолда тайёрлашга эътибор қарагилган. 
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ўқувчиларни қабул қилиш қандай амалга 
оширилади? 
Бу умум ўрта мактабнинг 9 синфи битирувчиларининг якуний давдат атгестацияси натижасига 
биноан ўқувчи томонидан йиғилтан Рейтинг кўрсаткичлари ҳамда педагог психологик ташхис 
марказлари тавсиялари асосида ўқувчи академик лицейда ёки касб-ҳунар коллежининг маълум 
йўналиишда ўқишни давлом эттириш хуқуқига эга бўлади. 
Ўқув режасида айрим табиий фанлар, айниқса, математика, информатика, физика фанлари, 
айрим гуманитар фанлар бўйича ўқувчиларнинг қизиқиши ва хохишларини қониқтириш, 
қобилиятларини ривождантириш мақсадида ўтказиладиган факулътатив машғулотлар кўрсатилган 
бўлади. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling