Педагогиканинг умумий асослари


Маъруза бўйича таянч сўзлар


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/54
Sana04.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1161794
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   54
Bog'liq
Педагогика маруза матн

Маъруза бўйича таянч сўзлар: 
Таълим мазмуни, ўқув жараёни, илмий техника, тараққиёт, дастур, ўқув режа, дарслик, ўқув 
қўлланма, янги педагогик технология, ўқув шакли, анъанавий, ноанъанавий ўқув шакли. 
Назорат учун саволлар: 
1. Таълим мазмуни деб нима айтилади? 
2. Ўқув режа нима? 
3. Ўқув дастури нима асосида тузилади? 
4. Дарслик, ўқув қўлланмаларга тавсиф беринг? 
5. Таълимнинг ташкил қилиш шаклларига тавсиф беринг? 
6. Синф-дарс шаклига ким асос солган? 
7. Янги педагогик технологиянинг афзаллиги нимада? 
8. Чет Эл таълим шакллари ҳақида биласизми? 
Фойдаланилган адабиётлар 
1. И. А. Каримов “Баркамол авлод орзуси” Т., “Шарқ” 1999 й
2. Ўзбекистон Республикаси “Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури” Т., 2000 й
3. Ў. Асқарова, М. Нишонов, М. Хайитбаев “Педагогика” Т., “Талқин” 2008 й
4. А. Тўхтабоев, А. Эралиев “Ташкилий хатти-харакатлар” Андижон., “Хаёт” 2001 й
5. О. Мусурмонова “Маънавий қадриятлар ва ёшлар тарбияси” Т., “Ўқитувчи” 1990 й
6. Р. Мавлонова “Педагогика” Т., “Ўқитувчи” 2004 й 
7-Мавзу  ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИ 
Режа 
1. Таълим методлари турлари. 
2. Ўқувчини билим манбаига боғлиқ бўлган ўқитиш методлари 
3. Ўқувчиларнинг билим фолияти типига боғлиқ бўлган ўқитиш метолари 
4. Билимларни текшириш ва бахолаш методлари. 
5.  Таълим воситалари.
Таълимий мақсад: Ўқитиш методлари, уларнинг типлари ва турлари билан таништириш.
Тарбиявий мақсад: Педагогик жараёнда таълим методларининг ўрни ва аҳамиятини 
бахолашга ўргатиш. 
Ривожлантирувчи мақсад: Таълим методларини мавзуга мос танлай билиш ва замонавий 
педагогик технологиялар хақида маълумот бериш. 
Таълимнинг самарадорлиги маълумот мазмунига дидактик ишлов бериш, таълим қоидаларига
қатъий риоя қилишга боғлиқ бўлганидек, таьлим методларини тўғри танлашга ҳам 
дахлдордир. Хўш, шундай экан, таълим методларини қандай тушунмоқ керак? 
Баъзи дидактлар таълим методларини ўқувчиларни билмасликдан билишга бориш йўли, айрим 
олимлар эса, уларни ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятини ўзаро боғловчи методлар, деб қарашади. 
Таълим методларини ўқув ишлари мажмуи, шунингдек, таълим мазмуни шаклида қараш ғояси ҳам 
бор. Бу қарашларнинг қай бири асосида таълим методлари моҳияти, ўқув-тарбия жараёнидаги 
функцияларини батафсилроқ тасаввур этиш мумкин? 


Дидактикада ҳали ҳам энг мунозарали муаммолардан бири таълим методлари таснифи 
масаласидир. 
Уларни таълим манбалари, дидактик вазифалар, мантиқий фикрлаш шаклларига қараб тасниф 
этиш мойиллиги мавжуд. Таълим методларини тасниф этишда шу йўналишлардан қай
бири маъқул? Ёки таьлим методларини тасниф этишнинг бошқа мезонлари ҳам мавжудми? 
Адабиётларда «ўқитиш методлари», «ўқиш методлари» каби терминлар қўлланади. Шундай 
бўлгач, «таълим методлари» иборасини ишлатишга эҳтиёж борми? Бу бобда ўқитиш ва ўқиш 
фаолиятларининг ўзаро таъсири нуқтаи назаридан таълим методлари моҳияти, кўрилиши ва улардан 
фойдаланиш технологияси тавсифланади. 
Метод (грекча-те1ос1о8])сўзидан олинган бўлиб, айнан, у ёки бу нарсага (ҳақиқатга йўл ) 
мақсадга эришиш йўли, тартибга солингаи фаолият маъноларини англатади. 
Таълим методлари ўқув-тарбия жараёнининг таркибий қисми бўлиб, уларсиз таълим мақсади, 
вазифаларини амалга ошириш, ўқув материаллари мазмунини ўзлаштириш мумкин эмас. Уларга кўра
маълумот мазмунини ўзгартиришга мос фаолият турлари танланади, таълим жараёнида 
болаларнинг ўқув-билув фаолиятининг амал қилиши тасаввур этилади, таълим субъектлари-
ўқитиш ва ўқиш фаолиятлари ўзаро мувофиқлашади. 
Таълим методлари ҳам ўқув материали мазмунига, бинобарин, болаларнинг маълумоти, 
тараққиёти, тарбиясига, шунингдек, ўқитиш, ўқиш фаолиятларининг бир-бирига 
киришуви ва шу асосда ўзаро таъсирнинг юзага чиқишига йўналган. Масалан, янги мавзуни 
ўргатиш ва ўрганиш учун суҳбат методи танланади, дейлик. Унда машғулотнинг бориши қуйидагича 
кўриниш касб этади. 
Ўқувчи(лар) фаолияти
омилларни кузатиш 
-омилларни таҳлил этиш 
-саволларга жавоб излаш ва жавоб қайтариш; 
-хулоса чиқариш; 
-машқ, ўқув топшириқлари, масала, мисол, ҳаётий 
муаммоларни ҳал этишда чиқарилган хулосадан 
фойдаланиш. 
Кўринадики, таълим методини амал қилишда, 
биринчидан, ўқув материалининг 
бўлиши, 
иккинчидан, ўзаро таъсирнинг шаклланиши, албагга 
шарт. Ўзаро таъсир таълим мазмунига кўра 
юзага чиқади. Таълим мазмуни ўзаро таъсир 
натижасида бир (ўрганилмаган) ҳолатдан иккинчи 
(ўрганилган) ҳолатга ўтади. Бу жараён бир-бирига 
дахлдор уч нарсадан иборат: мақсадга мувофиқ
фаолият ёки меҳнатнинг ўзи-бу ўзаро таъсир; 
ўзаро таъсир предмети таълимга олиб киритилган 
ўқув материали; меҳнат воситаси-(юқоридаги мисолда) 
ўқувчининг суҳбат методидан фойдаланишга оид 
билими, малакаси, педагогик маҳорати, шунингдек, болаларнинг кузатиш, таҳлил этиш, саволга 
жавоб қайтариш, хулоса чиқариш, билимларни татбиқ этиш соҳасидаги ақлий фаолият методлари. 
Таълим методи воситасида ўқитувчи ва ўқувчининг фаолияти ўзаро мувофиқлашади: ўқитувчи 
омилларни кузатишни таклиф этса, болалар кузатишади; таҳлил қилишни сўраса, ўқувчилар 
таҳлил қилишади; савол берса жавоб қайтаришади ва ш.к. Ўқитиш ва ўқиш фаолиятининг 
бир-бирига киришуви йўли билан болалар ўқув материалларини ўзлаштиришади, 
билимларни турли ўқув шароитларига татбиқ қилишади. Таълим методи-ўқитувчи ва 
ўқувчиларнинг маълумот мазмунига йўналган дахлдор фаолиятини тартибга солиш йўлидир. 
Ўқитувчи фаолияти омилларни 
кузатиш омилларни таҳлил этишга 
ундаш; 
кузатилган ва таҳлил этилган 
омилларга оид саволлар бериш; қўйилган 
саволлар, қайтарилган жавоблар асосида 
хулоса чиқаришга ундаш; хулосаларни 
амалий фаолиятда синаб кўришни таклиф 
этиш; 


Таълим методлари т а р к и б и. 
Таълим методлари таркибан ўқитиш методлари ва ўқиш методларидан иборат. Ўқитувчи 
билимларни оғзаки баён этса, болалар уни тинглайди; ўқитувчи мустақил иш топширса, 
ўқувчилар бажаришади. Билимларни оғзаки баён этиш, мустақил ишлаш кабилар ўқитиш 
методлари бўлиб, улар воситасида дидактик вазифалар (билимларни ўрганиш, мустаҳкамлаш, 
такрорлаш ва ш.к) ҳал этилади. Бинобарин, ўқитувчи ижтимоий тажрибани ёшларга 
ўргатиш эҳтиёжидан келиб чиқиб, ўз фаолиятини болалар фаолиятига мувофиқлаштиради. 
Ўқитувчи тушунтиришларини тинглаш, топшириқларни бажариш кабилар ўқиш методлари 
бўлиб, улар воситасида назарий билимларни ўрганиш, билимларни татбиқ этиш каби 
интелектуал, амалий топшириқлар ечилади. Булардан кўринадики, ўқитиш ва ўқиш методлари 
ўзаро мувофиқлашиб, таълим методларининг шаклланишига олиб келади. Ўқув-тарбия жараёнида 
таълим методларининг самарадорлигипи ошириш мақсадида ўқитиш ва ўқиш методлари 
мажмуасидан фойдаланилади***. Масалан, маъруза методи таркибан ўкитувчининг 
ўрганилаёттан мавзуни мантиқий изчилликка, оғзаки баён қилиши, ўқувчиларнинг эса ўқув 
материалларини изчил тинглаши каби методлардан иборат. Маъруза методидан шу йўсинда 
фойдаланиш ўқитувчининг, ўқувчининг ҳам фаоллиги талабларига, бинобарин, 
таълимнинг самарадорлигини ошириш эҳтиёжлариға мос келмайди. Зеро, маърузанинг юқоридаги 
кўриниши фақат болалар хотирасига мўлжалланган. Маъруза ҳам болалар хотирасига, ҳам улар 
тафаккурига мўлжаллаб ташкил этилганда, унинг самарадорлиги янада ошади. тажрибали 
ўқитувчилар маъруза методининг самарадорлигини ошириш мақсадида турли вариантлардан 
фойдаланишади. 
1-вариант. Маърузада олдин ўқувчилар олдига муаммолар қўйиш. Муаммонинг 
бажарилишини муҳокама қилиш ва шу асосда ўқув материалларини мантиқий 
изчилликда баён этиш. Маърузадан олдин қўйилган муаммо болаларда билишга эҳтиёжни 
уйғотади. Шу туфайли ўқувчи таълим жараёнининг фаол субъектига айланади. 1-вариантда 
маъруза қуйидаги кўринишга эга бўлади: 

Ўқитиш-методлари 
Ўқиш методлари 
Мавзуга оид муаммони танлаш 
-муаммони қабул қилиш ва 
ва қўйиш; 
таҳлил қилиш; 
муаммонинг бажарилишини 
-муаммони бажаришга оид таҳ- 
таҳлил қилиш; 
лилда фаол қатнашиш; 
муаммонинг бажарилиши асосида -ўқитувчи тушунтиришларини 
ўқув материалини изчил баён 
тинглаш; 
этиш; 
мавзу бўйича умумий хулосалар 
-чиқарилган хуласаларни тинг- 
чиқариш; 
лаш; 
хулосаларни турли ўқув шароит- билимларни турли шароитлар-
ларига татбиқ этишга оид 
га татбиқ этиш. 
кўрсатмалар. 
2-вариант. Маърузадан олдин болалар фаолиятидан ўтган омилларни, одатдаги мулоқот йўли 
билан ўрганилган билимларни таҳлил этиш. Бу вариантда маъруза болалар фаолиятидан ўтган 
омилларни, билимларни таҳлил қилиш асосида ташкил этилади. 
3-вариант. Олдин ўрганилган билимлар билан бугунги янги ўқув материали ўзаро 
дахлдор бўлса, билимларни эсга тушириш мақсадида суҳбат ўтказилади. Суҳбат йўли билан 
ўрганилган ва энди ўрганиладиган билимлар ўртасида табиий боғланиш ҳосил қилинади. 
Маъруза шу боғланишнинг давоми сифатида ўтказилади. 


4-вариант. Кўрсатма қуролларда берилган омилларни таҳлил қилиш асосида маъруза 
ташкил этилганда, қуйидагича кўринишни олади. 
Ўқитувчи фаолияти 
кўргазма қуролни таҳлил 
эттириш; 
болалар олдига муаммолар қўйиш; 
қўйилган муаммо асосида билим-ларни изчил баён 
этиш;
хулосалар чиқариш;
билимларни ўқув шароитларига татбиқ қилишни 
ташкил этиш; 
Юқоридагилардан кўринадики, таълимда ҳеч бир 
метод соф ҳолда қўлланилмайди. Ҳар бир таълим методи таркибан ўқитиш методлари ва ўқиш 
методларидан иборат. Ўқитиш ва ўқиш методларининг бир-бирига мослиги, ўқитиш ва ўқиш 
фаолиятларининг ўзаро мувофиқлашувини таъминлайди. Бу ўз навбатида дидактик таъсирнинг 
ўқитиш ва ўқиш фаолиятлари ўзаро таъсирининг самарали амал қилишига олиб келади. 
Ўқитиш методлари ва ўқиш методларининг бир-бирига мувофиқлашуви таълимнинг ижтимоий 
инстинктнинг алоҳида тури-ўқитиш ва ўқиш фаолиятларининг ўзаро таъсири шаклида амал 
қилишни таъминлайди. Ўқитиш ва ўқиш фаолиятлари ўзаро таъсир моҳиятидан келиб 
чиқиб, таълим методларини икки гуруҳга ажратамиз; ўзаро таъсирни ташкил этиш ва бошқариш 
методлари, ўзаро таъсир натижасини назорат этиш методлари. 
Таълим методларининг ҳар бир гуруҳида ўқитиш ва ўқишнинг ўзаро таъсири қатнашади. 
Ўзаро таъсир иштирок этмайдиган метод таълим методи саналмайди. Масалан, ўқитувчи 
эвристик суҳбатни танлади дейлик: болалар учун тушунарли, уларни қизиқтирадиган 
саволларни ўртага ташлай олиш ўқитувчи фаолиятига боғлиқ. Ўқитувчи ўзи дарс берадиган синф 
ўқувчиларининг умумий тайёргарлигини аниқ тасаввур этса, болаларнинг реал билиш 
имкониятларини ҳисобга олса, уларнинг ёш ва индивидуал хусусиятларига таянса, ана ўшандагина 
синф ўқувчилари таълимда фаол иштирок этишади. Ўқитувчи фаоллиги ўқувчи фаоллигини ва, ўз 
навбатида, ўқувчилар фаоллиги ўқитувчи фаоллигини таъминлайди. 
Ўзаро таъсирни ташкил этиш ва бошқариш методлари таснифи. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling