Педагогиканинг умумий асослари


Билимларни оғзаки баён этиш методлари


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/54
Sana04.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1161794
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   54
Bog'liq
Педагогика маруза матн

Билимларни оғзаки баён этиш методлари, эвристик суҳбатни ҳисобга олганда, асосан, 
хотирага, бинобарин, ўқувчиларнинг қайта эслаш фаолиятига мўлжаллаб ташкил этилади.
Ҳикоя, тасвир, маъруза, суҳбат методларининг заиф томони ҳам шунда. Уларнинг заиф 
томонларини бартараф этиш, ўқувчиларни таълим жараёнининг фаол субъектига 
айлантириш учун қуйидаги рағбатлантирувчи методлардан фойдаланилади: 
1. Қизиқарли ўқув ҳолатлари яратиш-қизиқарли ўқув ҳолатлари болаларда турли 
эмоцияларни уйғотади. Физикадан «Физика ва ҳаёт», «Эртакларда физика», химияда «Мўжизасиз 
мўжизалар», математикадан «Қизиқарли математика», «Ажойиб рақамлар», «Сирли 
рақамлар»га оид омилларни, ҳодисаларни таълимга олиб кириш болаларда билимларнинг 
қизиқишларини оширади. 
2. Бадиий, илмий-оммабоп, тарихий асарлардан олинган омилларни келтириш, уларни 
таҳлил этиш ҳам таълим жараёнида ўқувчиларнинг фаоллигини оширади. 
3. Маъруза, ҳикоя, тасвир, суҳбат жараёнида аналогия методидан фойдаланиш. Масалан,
физикадан ультрабинафша нурлар (қуёш нурининг етти хил элементдан иборатлиги), локация 
ҳодисасини кўршапалак мисолида изоҳлаш, болаларда ўқув фанига, ўрганилаётган мавзуга 
қизиқишни оширади. 
4. Фан тарихида экскурсия ҳам болаларнинг ўқув-билув фаолияти самарадорлигини ошириш 
воситаси саналади. Она тилидан утюг, карандаш каби сўзларнинг ўзбек тилидан рус тилига 
ўгганлиги, томоша (томдан ошиб қараш), кенгаш (катта ош) сўзларининг маъносини изоҳлаш, 
болалар фаоллигини оширади. 
5. Кундалик турмушда иштирок этиш йўли билан ҳосил қилинган тажриба ва илмий
билимларни ўзаро таққослаш ҳам болаларда ўқув билув фаолиятига ҳавасни оширади.
Шундай қилиб, билимларни оғзаки баён қилиш , методлари билан рағбатлантирувчи
методардан параллел фойдаланиш ўқув тарбия ишларининг самарадорлигини оширади.
Кўргазмали методлар. 
Кўргазмалилик дидактикада энг асосий қоида бўлиб, унинг ёрдамида кўрув ўқуви ва 
тафаккур ўзаро уйғунлашади. Кўргазмали методларнинғ қуйидагича турлари мавжуд: 
Иллюстрация методи оғзаки баён қила туриб, расмлар, чизмалар, жадваллар, 
доскадаги ёзувларга диққатни тортиш. 
Демонстрация методи-киноаппарат, ЛЭТИ каби техник воситалар асосида, шунингдек, телевизор 
эшиттиришларидан, видеотасвирдардан фойдаланиб, киноленталарни, турли тасвирларни 
намойиш қилади. 
Табиий 
кўргазмалар-нарсаларнинг 
ўзи, предметлар, турли 
жониворларнинг 
муляжларини кўрсатиш. Кўргазмали методлар эшитиш ва кўриш ўқувларини ўзаро уйғунлаштириш 
воситаси ҳисобланади. Шу туфайли улардан билимларни оғзаки баён қилиш методлари билан ёнма-ён 
фойдаланшп таълимнинг самарадорлигини оширади. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling